“Дўстлик” чегара пункти ёпиқлигича қолмоқда

636
0

0

Ўзбекистон ҳукумати Мусулмонлар байрами, қариндош уруғ ва таниш билишлар бир бирларининг аҳволидан хабар олиб, борди-келди қиладиган ҳайит куни муносабати билан Қирғизистонга ўтадиган “Дўстлик” чегара пунктини ёпиб қўйган эди. Ҳайитдан уч кун ўтиб очилиши айтилган чегара пункти ҳамон ёпиқлигича қолмоқда. Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Тўқўн Мамитов 13 августда “http://barakelde.akipress.org” сайтигага “Дўслик” чегара пункти икки кундан кейин очилишини маълум қилди.

Ўзбекистон томони эса чегара пунктиниг қачон очилиши ҳақида расмий баёнот берган эмас. Тўқўн Мамитов Қирғизистоннинг чегара хизмати раиси Матенов Ўзбекистоннинг чегара хизмати раиси билан учрашганлигини ва “Дўслик” чегара пункти икки кун ичида очилишини маълум қилган бўлса-да, бироқ баъзи хабарларга кўра, чегара ўтиш пункти сентябр ойигача ёпиқ ҳолда қолиши мумкин. Чунки Ўзбекистонда, ҳар йили давлат мустақиллиги нишонланадиган кундан бир неча кун аввал мамлакат чегараларининг ёпиб қўйилиши одат тусига кирган. Гувоҳларнинг айтишича, бошқа чегара нуқталаридаги ўтиш режимида ўзгаришлар йўқ.

Бош вазир ўринбосарининг билдиришича, Ўзбекистон томон ҳайит байрами муносабати билан Андижон ҳудудида сиёсий, ижтимоий вазият авж олиб кетишлигидан хавфсираганлиги учун “Дўстлик” чегара пунктини ёпиб қўйган.

Ўзбекистоннинг ён қўшниси бўлган Қирғизистонга ўтадиган 15та чегара ўтиш нуқтаси мавжуд. Улардан аксари 2010 июнида юз берган миллий низолардан сўнг ёпиб қўйилган.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here