АҚШ ҳамда бошқа давлатлар, Мисрдаги қарама қарши томонлар биргаликда мамлакатдаги инқирозга сиёсий ечим топишлари учун уларга таъсир кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Джон Керри баён қилди.
“Биз бошқа давлатлар билан биргаликда, демократияга ҳамда барча инсонлар ҳуқуқларининг риоя қилинишлигига ёрдам берадиган тинчлик ечими топиш учун томонларни бир бирига ёндошдиришлик йўлида тинмай ҳаракат қиламиз”, – деди Керри.
Давлат котиби Мисрнинг вақтинчалик ҳукуматини норозилик изҳор қилувчиларга тинчлик намоишларини ўтказишлари учун имкон яратиб беришларига чақирди. У шунингдек, Миср оддий ҳолига қайтиши кераклигини ва барқарорликни қайта тиклаб, тадбиркорларни яна жалб қилишни бошлашлиги кераклигини қайд қилди.
Аввалроқ Джон Керри президент Мурсининг ағдарилишини “демократиянинг қайта тикланишлиги” деб атаган. Бу баёнот Керрининг Покистонга ташрифи чоғида берилган. У шунингдек Мисрда ҳокимиятнинг алмашишлигини ҳарбийларнинг миллионлаган фуқароларнинг мамлакатни алғов-далғовдан қутқариш учун вазиятга аралашиши ҳақидаги илтимосини бажариши қатори бахолаган.
Шу тариқа Вашингтон Мурсининг кетишини ҳарбий тўнтариш деб бахолашни рад этди. Акс ҳолда, АҚШ Миср билан ҳарбий ҳамкорлик қилишдан бош тортиши ҳамда йилига Мисрга ёрдам қатори бераётган 1.5 млрд долларни тўхтатишлиги керак бўлар эди.