Дж. Керри: АҚШ қўшини Афғонистондан тўлиғинча чиқиб кетмайди.

565
0

001

АҚШ қўшинлари Афғонистондан тўлиғинча олиб чиқиб кетилмайди, фақат мамлакатда америка ҳарбий контингентининг сони қисқаради. Мазкур баёнот билан Покистонга икки кунлик расмий ташриф буюрган АҚШ давлат котиби Джон Керри Исломободда ўтган матбуот анжуманида чиқиш қилди.

“Америка қўшинлари Афғонистондан тўлиғинча олиб чиқиб кетилмайди, – такидлади у. – Қўшин сонининг катта қисми қисқаради, халос”.

Ўз навбатида, Покистон тарафи НАТО контингентини олиб чиқиб кетишда тўлиқ қўллов кўрсатишлигига АҚШни ишонтирди. “Биз америкалик шерикларимизга Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетиш ишида юқори даражадаги қўллов кўрсатамиз”, – баён қилди миллий хавфсизлик ҳамда ташқи сиёсат масалалари бўйича премер-министр маслаҳатчиси Сартож Азиз.

Туркистон: АҚШ хақиқий мақсади ва асл башарасини кўрсатди.

Унинг мақсади харбий базаларини олиб чиқиб кетиш эмас, балки бошқарувни Карзай хукуматига ўтказиб бериб у билан Толиблар ўртасида уруш уюштириб, ўзи арбиртлик вазифасини бажармоқчи.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here