Фиқҳдан намуналар

539
0

  images-33

بسم الله الرحمن الرحيم

 Халифалик

Халифалик – исломий шариат ҳукмларини ўрнатиш ва исломий даъватни оламга кўтариб чиқиш учун дунёдаги ҳамма мусулмонларнинг умумий раҳбариятидир. Имомат ҳам Халифаликнинг айнан ўзидир. Зеро имомат ва халифалик битта маънодадир. Бу икки сўзнинг битта маънода экани ҳақида қатор саҳиҳ ҳадислар келган. Бу икки сўздан бирининг маъноси иккинчисининг маъносига зид экани ҳақида ҳеч бир нассда, яъни на Китобда ва на Суннатда – чунки Китоб ва Суннатгина шаръий нусусдир – келмаган. Бу лафзга, яъни имомат ёки халифалик, деган лафзга эмас, балки унинг мадлулига[1] амал қилиш вожиб.

Битта халифани тиклаш оламнинг барча ўлкаларидаги ҳамма мусулмонларга фарздир. Бу фарзни адо этиш – Аллоҳ мусулмонларга фарз қилган ҳар қандай фарзни адо этиш каби – қатъий буйруқ бўлиб, бу тўғрида ихтиёр йўқ. Уни адо этиш борасида лоқайдлик қилиш энг катта маъсиятлардан бири бўлиб, Аллоҳ бунинг учун қаттиқ азоблайди.

Битта халифани тиклаш ҳамма мусулмонларга вожиб эканига далил: Китоб, Суннат ва саҳобалар ижмосидир.

Китобга келсак, Аллоҳ Таоло Росулуллоҳ Aга мусулмонлар ўртасида Ўзи нозил қилган нарса билан ҳукм юритишни қатъий буюрди. Аллоҳ Таоло Росулуллоҳ га хитоб қилиб бундай деди:

«Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва Сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!»                  [Моида: 48]

«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!»                                   [Моида: 49]

Пайғамбарга қилинган хитоб эса – модомики уни пайғамбарнинг ўзигагина хослаб қўядиган бирон далил келмаса – Умматига қилинган хитобдир. Бу ерда эса бундай далил келмаган. Демак у ҳукмни ўрнатиш ҳақида мусулмонларга қилинган хитоб бўлади. Зеро халифани тиклаш ҳукм ва салтанатни ўрнатиш демакдир. Аллоҳ Таоло ҳокимга итоат этишни мусулмонларга фарз қилди. Бу эса мусулмонлар устида битта ҳоким бўлиши вожиблигига далолат қилади. Аллоҳ Таоло деди:

«Эй мўминлар, Оллоҳга ва пайғамбарга итоат қилингиз ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз!»                                 [Нисо: 59]

Аллоҳ Таоло йўқ кишига итоат этишни буюрмайди. Демак бу битта ҳокимни вужудга келтириш кераклигига далолат қилади. Бу вужудга келтириш мандуб ёки мубоҳ эмас, вожибдир. Чунки Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритиш вожибдир. Аллоҳ Таоло битта ҳокимга итоат этишни буюрар экан демак уни вужудга келтиришни буюрган бўлади. Зеро ҳоким вужудга келса шаръий ҳукм ўрнатилади, вужудга келтирмай тек тураверилса шаръий ҳукм зое бўлади. Демак уни вужудга келтириш вожиб. Чунки вужудга келтирилмаса ҳозир айтиб ўтганимиздек ҳаром иш, яъни шаръий ҳукмнинг зое бўлиши юзага келади.

Суннатга келсак; «Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди». Муслим ривояти. Демак Набий A ҳар бир мусулмонга бўйнида байъат бўлишини фарз қилди, бўйнида байъатсиз ҳолда ўлган кимсани жоҳилият ўлими билан ўлибди, деб сифатлади. Байъат эса фақат халифага берилади, бошқа ҳеч кимга берилмайди. Росулуллоҳ A ҳар бир мусулмонга бўйнида битта халифага берилган байъат бўлишини вожиб қилган бўлса-да, лекин ҳар бир мусулмоннинг халифа билан шахсан ўзи кўришиб байъат беришини вожиб қилмади. Чунки вожиб – ҳар бир мусулмоннинг бўйнида байъат вужудга келишидир, яъни ҳар бир мусулмоннинг бўйнида байъат бўлишига ҳақли бўладиган битта халифанинг вужудга келишидир. Демак халифанинг вужудга келиши ҳар бир мусулмоннинг бўйнида байъатни пайдо қилади. Мусулмон шахсан ўзи кўришиб байъат бердими ёки шахсан кўришмадими, бунинг фарқи йўқ. Шунинг учун юқоридаги ҳадис ҳар бир шахснинг ўзи халифа билан қўл беришиб байъатлашиши вожиблигига далил эмас, балки халифани тиклаш вожиблигига далил бўлади. Чунки Росулуллоҳ A қоралаган нарса мусулмоннинг бўйни то ўлгунича байъатдан холи бўлиб қолишидир. Пайғамбаримиз A шахсан байъат бермасликни қораламадилар.

«Имом бамисоли бир қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». Муслим ривояти.

«Бани Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади. Шунда: бизга нимани буюрасиз? – дейишган эди, айтдиларки: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳақларини беринглар, зеро Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқараганлари ҳақида сўрайди». Муслим ривояти.

«Ким амиридаги бирон нарсани ёқтирмаса унга сабр қилсин. Зеро кимки султондан бир қарич четга чиқиб шу ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди». Муслим ривояти. Бу ҳадисларда Росулуллоҳ A мусулмонларни бошлиқлар бошқаришини хабар бермоқда, халифани эса «қалқон», яъни сақловчи ҳимоя деб атамоқда. Росулуллоҳ Aнинг имомни «қалқон» деб аташи имомнинг бор бўлиши фойдаларидан дарак беради. Демак бу хабар талабдир. Чунки Аллоҳ томонидан ва Росулуллоҳ томонидан берилган хабар мазаммат, қоралаш мазмунида бўлса, у тарк қилишни талаб қилиш, яъни наҳий бўлади. Агар мақтов мазмунида бўлса бажаришни талаб қилиш бўлади. Агар талаб қилинган ишни бажариш шаръий ҳукмнинг барпо қилинишига олиб келса ёки талаб қилинган ишни тарк этиш шаръий ҳукмнинг зое бўлишига олиб келса бу талаб қатъий талаб бўлади. Яна бу ҳадисларда мусулмонларга фақат халифалар сиёсат юргизиши ҳам айтилмоқда. Бу эса халифани тиклаш талаб қилинади демакдир. Бу ҳадисларда мусулмоннинг султондан четга чиқиши ҳаромлиги хабар қилинмоқда. Бу эса мусулмоннинг султонни, яъни ҳокимни ўрнатиши вожиб иш эканини англатади. Қолаверса Росулуллоҳ A халифаларга итоат этишни ва халифалик талашиб улар билан низолашадиган кимсани ўлдиришни буюрди. Бу эса битта халифани тиклашни ва ундан халифаликни талашадиган ҳар қандай кимсани ўлдириб унинг халифалигини сақлаб қолишни буюришдир. Муслимнинг ривоят қилишича, Набий A шундай дедилар:

«Кимки битта имом билан байъатлашиб унга қўлини ва қалби қўрини берса қўлидан келганича унга итоат қилсин. Энди агар бошқа биров келиб у билан имомликни талашса, унинг бўйнига уринглар». Имомга итоат қилишни буюриш уни тиклашни буюришдир. У билан низолашадиган кимсани ўлдиришни буюриш эса доим фақат битта халифа бўлиши қатъий буюрилганига қаринадир.

Энди саҳобалар ижмосига келсак, саҳобалар – улардан Аллоҳ рози бўлсин – Росулуллоҳ A вафотидан кейин у кишининг халифасини тиклаш лозимлигига ижмо қилдилар. Абу Бакр, Умар, Усмон вафот этганларидан кейин уларнинг ўрнига халифани тиклаш вожиблигига ҳам ижмо қилдилар. Саҳобаларнинг халифани тиклаш вожиблигига қатъий ижмо қилганликлари Росулуллоҳ A вафот этганларидан кейин Пайғамбаримиз Aни дафн қилишни кечиктириб, у кишининг халифасини тиклаш билан машғул бўлишларида яққол кўринди. Ҳолбуки маййитни вафот этганидан кейиноқ дафн қилиш фарз бўлиб, маййитни тайёрлаш ва дафн қилиш билан шуғулланишлари керак бўлган кишиларнинг то уни дафн қилмагунча бошқа нарса билан шуғулланишлари ҳаром бўлади. Росулуллоҳ Aни тайёрлаш ва дафн қилиш билан машғул бўлишлари лозим бўлган саҳобалардан бир қисми дафн билан машғул бўлмай, халифани тиклаш билан машғул бўлдилар. Саҳобаларнинг қолган қисми эса бунга сукут қилдилар ва улар ҳам дафнни икки кеча кечиктиришда шерик бўлдилар. Ваҳоланки бунга қарши чиқишлари ва дафн билан машғул бўлишлари мумкин эди, бунга қудратлари етарди. Демак бу маййитни дафн қилишни тўхтатиб туриб, халифани тиклаш билан машғул бўлишга ижмо бўлди. Бу эса халифани тиклаш маййитни дафн қилишдан кўра вожиброқ эканини билдиради. Саҳобаларнинг ҳаммаси бутун ҳаётлари давомида битта халифани тиклаш вожиблигига ижмо қилганликларини таъкидлаш ҳам жоиз. Саҳобалар халифа бўлиб сайланадиган шахс тўғрисида талашиб-тортишган бўлсалар-да, лекин битта халифани тиклаш вожиблиги ҳақида мутлақо ихтилоф қилишмаган. Росулуллоҳ A вафот этган пайтда ҳам, хулафои рошидинлардан биронтаси вафот этган пайтда ҳам бу тўғрида ихтилоф қилишмаган. Демак саҳобалар ижмоси битта халифани тиклаш вожиблигига очиқ ва кучли далилдир.

Динни барпо қилиш ва шариат ҳукмларини барча дунёвий ва ухровий ишларда ижро этиш мусулмонларга субути ҳам, далолати ҳам қатъий бўлган далил билан фарздир. Бу эса фақат салтанат эгаси бўлган ҳоким билангина амалга ошади. Демак «вожиб нима билан тамомига етса ўша нарса ҳам вожиб» деган қоидага кўра халифани тиклаш мана шу жиҳатдан ҳам фарздир.

Бу далиллар мусулмонлар устидан ўзларидан бўлган ҳукм ва салтанатни ўрнатиш фарзлигини очиқ кўрсатиб турибди. Ҳукм ва султанатни бошқарадиган битта халифани тиклаш мусулмонларга фарз эканини очиқ кўрсатиб турибди. Ҳукм ва салтанат бўлиши учунгина эмас, балки шариат аҳкомларини ижро этиш учун халифани тиклаш фарз. Муслим Авф ибн Моликдан ривоят қилади: Набий A шундай дедилар:

«Имомларингизнинг яхшилари сизлар уларни яхши кўрадиган, улар ҳам сизларни яхши кўрадиган, сизлар уларнинг ҳаққига дуо қиладиган, улар ҳам сизларнинг ҳаққингизга дуо қиладиганларидир. Имомларингизнинг ёмонлари сизлар уларни ёмон кўрадиган, улар ҳам сизларни ёмон кўрадиган, сизлар уларни лаънатлайдиган, улар ҳам сизларни лаънатлайдиганларидир. Шунда: ё Росулуллоҳ, уларга қарши қилич кўтариб чиқмаймизми? – дейилди. Пайғамбаримиз A: йўқ, модомики орангизда намозни қоим қилишар экан (қарши чиқмайсиз). Агар ҳокимингизда сиз ёқтирмайдиган бирон нарсани кўрсангиз унинг амалини ёмон кўринг ва итоатдан бош тортманг, деб жавоб бердилар». Бу ҳадисда яхши имомлар ва ёмон имомлар ҳақида очиқ хабар бериляпти, модомики динни қоим қилишар экан уларга қарши чиқиш ҳаромлиги ҳам очиқ кўрсатиляпти. Чунки намозни қоим қилиш динни қоим қилишдан ва у билан ҳукм юритишдан киноядир. Демак Ислом ҳукмларини ўрнатиш ва унга бўлган даъватни кўтариб чиқиш учун битта халифани тиклашнинг мусулмонларга фарз эканлиги шундай бир ишки, бу иш шариатнинг саҳиҳ нассларида қатъий кўрсатилганида ҳеч шубҳа йўқ. Бунинг устига у Аллоҳ мусулмонлар зиммасига юклаган фарз талаб қиладиган Ислом ҳукмини ўрнатиш ва мусулмонлар дахлсизлигини ҳимоя қилиш жиҳатидан ҳам фарздир. Лекин бу фарз фарзи кифоя бўлиб, баъзилар уни адо этса бу фарз вужудга келади-да, қолганлардан соқит бўлади. Энди агар баъзи мусулмонлар уни адо этиша олмаса – гарчи уни қоим қиладиган ишларни қилишган бўлса ҳам – у ҳолда ҳамма мусулмонлар зиммасига фарз бўлиб қолаверади ва модомики мусулмонлар халифасиз экан ҳеч қайси мусулмондан бу фарз соқит бўлмайди.

Мусулмонлар халифасини тикламай тек ўтиравериш энг катта гуноҳлардан биридир. Чунки у Исломдаги энг муҳим фарзлардан бирини адо этмай тек ўтираверишдир. Нафақат дин ҳукмларини ўрнатиш, балки Исломнинг ҳаёт майдонида мавжуд бўлиши ҳам шу фарзнинг адо этилишига боғлиқ. Шунинг учун мусулмонлар битта халифани тикламай тек ўтираверишса ҳаммалари катта гуноҳга ботишади. Ҳаммалари тек ўтираверишса ер юзининг барча ўлкаларидаги ҳар бир мусулмон гуноҳкор бўлади. Энди агар баъзи мусулмонлар халифани тиклашга ҳаракат қилиб, қолганлари ҳаракат қилмаса бунда гуноҳ ўша ҳаракат қилаётганлардан соқит бўлади ва то халифа тикланмагунча фарз зиммаларида тураверади. Чунки бу фарзни адо этиш билан шуғулланиш халифани вақтида тиклашни кечиктириш гуноҳини ва уни тикламаслик гуноҳини соқит қилади. Уни тиклашга киришгани ва кучи етмайдиган бирон нарса уни тиклашнинг кечикишига мажбур қилгани учун гуноҳ зиммасидан соқит бўлади. Аммо бу фарзни адо этишга киришмаган кишилар халифа йўқ бўлганидан уч кун ўтишидан бошлаб то халифа тикланмагунча гуноҳкор бўлиб қолаверади. Чунки Аллоҳ уларнинг зиммасига бир фарзни юкласа улар уни адо этишмади ва уни адо этишга олиб борадиган ишларни ҳам қилишмади. Шунинг учун гуноҳга ва дунёю охиратда Аллоҳнинг азобига ва расволикка лойиқ бўлиб қолишди. Халифани тикламай ёки тиклашга олиб борадиган ишларни қилмай тек ўтираверганлари учун гуноҳга лойиқ бўлишлари мусулмоннинг Аллоҳ фарз қилган қайсидир фарзни тарк қилгани учун азобга лойиқ бўлишида очиқ-ойдин кўриниб турибди. Айниқса бу фарз бошқа фарзларнинг адо этилишига, дин ҳукмларининг ўрнашига, Ислом иши олий бўлишига ва Аллоҳ калимаси Ислом юртларида ҳам, оламнинг бошқа томонларида ҳам олий бўлишига олиб келадиган фарз бўлса.

Демак ер юзидаги бирон мусулмонга Аллоҳ динни ўрнатиш учун зиммасига юклаган фарзни адо этмай тек ўтиравериши тўғрисида ҳеч бир узр йўқ. Бу фарз – ер юзида Халифалик йўқ бўлиб қолган пайтда мусулмонлар халифасини тиклашга ҳаракат қилишдир. Ер юзида Аллоҳ ҳурматларини сақлаш учун Аллоҳ ҳадларини адо этадиган, дин ҳукмларини ўрнатадиган ва мусулмонларни «Ла илаҳа иллалоҳ Муҳаммадур росулуллоҳ» байроғи остига бирлаштирадиган киши йўқ бўлиб қолган пайтда уни тиклашга ҳаракат қилиш фарздир. Шунинг учун Исломда бу фарзни – то у адо этилмагунча – адо этмай тек ўтираверишга ҳеч қандай рухсат йўқ.


1 мадлул – сўзнинг далолат қиладиган мазмуни.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here