Дэвид Шедд: Сурияда радикал исломчилар ғолиб келиши мумкин.

486
0

001

АҚШ ҳарбий разведкаси бошлиғининг ўринбосари Дэвид Шедд Сурия ички бўхрони ойлаб, ҳатто, йиллаб давом этиши мумкин деб хисоблайди. Бу фикрни у Колорадо штатининг Аспен шахрида хавфсизлик масалалари бўйича ўтган конференцияда билдирди.

Унинг фикрича, “ҳаммаси ниҳоясига етгач (яъни Асад қулагач) улар (Сурия мухолифати қуроллий гуруҳлари намоёндалари) уйларига тарқаб кетмайдилар”.

“Улар (пайдо бўлган) бўшлиқ учун курашадилар ва бу ҳол узоқ давом этади”, – деди Шедд.

У шунингдек, радикал исломчи гуруҳлар бошқалар устидан ғолиб келиши мумкинлиги ҳақида ҳам фикр билдирди. Унинг айтишича, айни вақтда Сурияда мингдан ортиқ мухолифчи гуруҳлар мавжуд ва уларнинг мақсадларию йўналишларини аниқлаб олишнинг иложиси йўқ.

“Улар текширилмаган ҳолда қолиб кетмоқда ва мен қўрқаманки – энг радикаллари бошқалар устидан ғолиб келади”, – деди разведка бошлиғи ўринбосари.

Сурия бўхронига тўғридан-тўғри аралашиб қолишликдан АҚШ ўзини сақлаб қола оладими, деган саволга у: “Биз учун минтақадаги иттифоқдошларимизга таянган маъқулроқ”, – деб жавоб берди.

Туркистон:

Шедднинг Сурия ҳақидаги гаплари сиёсий таҳлил ёки башорат эмас. У АҚШ бошлиқ халқаро сиёсатга таъсир қувватига эга барча куфр давлатларининг позициясини баён қилди. Улар Сурия ички муаммосини ўз манфаатлари томон юрита олмаганларидан, Исломни сиёсий бўшлиқни эгаллаб олиши мумкин бўлган тинчлик холатини пайдо бўлишига йўл қўймайди. Уруш уларнинг фитналари билан маълум муддатларга чўзилади. Хатто Асаддан кейин ҳам ғалабага эришган қувватлар бир неча бўлакларга бўлишга харакат қилинади. Уларнинг ўрталарига ҳам низо уруғлари сепилиши хақида гапирмоқда. Лекин қайси гуруҳ қандай маънавий холатда эканлиги номаълум деганидан, хозирча уларнинг бирортасига ишона оласлигини айтмоқда.

“Биз учун минтақадаги иттифоқдошларимизга таянган маъқулроқ”, деганидан мавжуд ишончлик аввалдан ҳамкорлик қилиб келаётган қувватларни назарда тутди. Улар Қатардаги коалицион мухолиф кучлар, туркиядаги йиғилиб қолган баъзи бир кучлар ва Асаднинг режимининг ўзи.

Родикал исломчилар хавфидан гапираётганда эса, халқнинг раъйи улар Ислом системасини олиб келаётганлар томонга тезлик билан ўтиб бораётганидан таъсирланган. Чунки хақиқий сиёсатчилар, асл қувват халқнинг раъйига боғлиқлигини жуда яхши билишади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here