Янги паспорт олиш учун рўмолни ечиш шарт

401
0

01

Маълумки Ўзбекистонда паспорт алмаштириш жараёни давом этмоқда. Фуқаролар эски паспортларини янги биометрик паспортга алмаштириш учун паспорт столга боришмоқда.  Биометрик паспорт олиш учун келган рўмол ўрган муслима аëллар махсус суҳбатдан ўтказилиб, рўмолни бутунлай ечиш шарт қилиб қўйилмоқда.

Паспорт столда ҳижобли аёллар бошқалардан айрича шаклда махсус тартиб асосида қабул қилиниб, рўмол ўраб юриши хос ҳужжатларда қайд этилмоқда. Баъзи ҳижобли аёллар рўмолини ечиб кирса ҳам уларнинг рўйхатида аввалдан борлиги маълум бўлган. Янги паспорти тайёр бўлган ҳар бир рўмолли аёл бирма-бир МХХ ходими суҳбатидан ўтиши шарт. Баъзиларнинг айтишича, МХХ ходими савол-жавоб пайтида уларга нисбатан жуда қаттиқ қўпол тарзда таҳдидлар билан муомала қилган. Паспорт столга рўмол ўраб келган аёлларни савол-жавоб хонасидан рўмолини ечинтириб чиқаришяпти. Орқадан ўраб юришга ҳам рухсат берилмаяпти. Румолини ечмаганларни жиноий жавобгарликка тортиш, қамоққа олиш билан таҳдид қилинмоқда.

Паспорти тайёр бўлган муслималарга паспорт столи ходимлари “паспортни олдим”, деб қўл қўйдириб олиб, паспортни беришмаяпти. Балки бошқа кун савол-жавоб қилиниб, кейин паспортни қўлга олишларини айтишмоқда. Муслима аёллар белгиланган кунда келишиб савол-жавоб қилингандан кейин ҳам паспорт берилмапти. Уларнинг айтишича, бу аёллар икки ой давомида кузатувда бўларкан. Улар шу икки ой давомида рўмолсиз юриши шарт. Кузатув даврида рўмолда кўлга тушган аёлга қаттиқ чоралар кўрилиши айтилган.  Паспорт олиш учун келганлар жараённи ёзиб олмаслиги ёки суратга олмаслиги учун мобил телефонлар йиғиб олинмоқда.

Ўзбекистонда бир неча йиллардан бери хотин-қизларни ҳижоб ва рўмолдан чиқариш кампанияси кетмоқда. Олий ўқув юртларида, мактабларда, ишхоналарда румол ўрашнинг таъқиқланиши, нафақа пулларини олиш учун келганларга румолларини ечиш шарт қилиб қўйилиши, шунингдек, муқаддас рамазон ойининг илк кунида Тошкент бозорларида савдо қилиб келган рўмолли аëлларга рўмолини ечиш талаби қўйилгани, хуллас бу каби қатор мисолларни келтириш мумкин. Бу талабини бажармаган аëлларга нисбатан иш ва ўқишдан ҳайдалишдан тортиб то нафақа пулларидан мосуво бўлиш ва суд орқали жаримага тортилиш каби турли жазо чоралари қўлланилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here