ХАҚНИ ГАПИРГАН “КУЛГИ” ЁКИ “ТЕРРОРИСТ” БЎЛАДИ…

465
0

001

Бисмиллаҳирроҳманирроҳим!

Россия президенти чоршанба куни ўтказилган матбуот анжуманида Вашингтон билан Москва ўртасидаги совуқчиликка ҳисса қўшаётган Эдвард Сноуден билан боғлиқ вазиятга тўхталиб, собиқ жосус икки томон муносабатларига путур етказа олмайди, дея таъкидлади: – Биз жаноб Сноуденни у тарафидан қилинадиган Россия-АҚШ муносабатларига путур етказувчи ҳар қандай ҳаракат биз учун номақбул эканидан огоҳлнатирганмиз,- деди Путин.

Эсингизда бўлса, Июн ойи бошида Эдвард Сноуден АҚШ махсус хизматларининг электрон таъқиб дастурларига оид махфий маълумотларни ошкор қилганди. Бир қанча айблов юклатилаётган Сноуден, агар Қўшма Штатларга қайтгудек бўлса, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Ўтган ҳафтада Венесуэла, Никарагуа, Боливия, кеча эса Куба раҳбарияти Эдвард Сноуденга бошпана беришга тайёрлиги ҳақида баёнотлар қилганди.

Россия оммавий ахборот воситалари 23 июн куни Ҳонгконгдан Москвага учиб келган Эдвард Сноуденнинг ҳали ҳам “Шереметъево” аэропорти транзит ҳудудида қолаётганини билдирмоқда.

Шу ой бошида Британияда чиқадиган “The Guardian” газетаси Эдвард Сноуден сиздирган маълумотларга таяниб, Вашингтон 38 мамлакатга доир элчихона ва ваколатхоналар ортидан кузатув ўрнатганини ёзди…

Бу ходисага Чингиз Болотбеков ҳам ўз муносабатини билдириб, АҚШ махсус хизматларининг фуқароларни таъқиб ва назорат қилиш юзасидан ишлаб чиқилган сир сақланувчи дастурлари ҳақида бутун дунёни огоҳ қилган Сноуден Қирғизистондан бошпана топа олади деб баёнот берди:
-Эдвард Сноуден Боливияга бормоқчи, лекин Москвадан у ерга 9 минг километр. Ҳеч ким у ерга бора олмайди, хатто Сноуден ҳам. Шунинг учун унга Бишкекдан бошпана бериш керак. Негаки, АҚШ собиқ президентнинг ўғли Максим Бакиевга қарши жиноят иши очганида уни қўлга олиш ва қамаш имконияти пайдо бўлган эди.  Аммо Қўшма Штатлар бу жиноят ишини ёпди ва Қирғизистонни Бакиевларни жазолаш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Сноуденга  бошпана бериш орқали Қирғизистон АҚШга муносиб жавоб қайтарган бўлади,-деди Чингиз Болотбеков.
Аммо “Финанс” ҳаракати раҳбарининг Миллий ахборот агентлиги минбаридан туриб берган бундай баёноти кўпчиликда кулги уйғотди, холос. Бу баёнот журналистлар томонидан ҳам, фуқаролик жамияти томонидан ҳам жиддий қабул қилингани йўқ…

Тўғри, бу мамлакатда хақни айтган инсон кулги бўлиб, тавбасига таянади ёки хақни айтишда давом этиб қамалади. Аллоҳ Таоло айтади:

فَمَنْ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُوا عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ
-“Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга тажовузлари муқобилида(яъни улар нима қилган бўлса ўшандай) тажовуз қилинг!”                                            [2:194]

Қачонгача хақни айтган кулги бўлади? Қачонгача хақни айтган қамалади?

Оз қолди, тез кунларда Аллоҳ Таолонинг изни ила шундай Давлат барпо бўладики, унда жиноатчилар, ўз халқига хиёнат қилганлар Ер қарига кириб кетса қулоғидан, Осмонга чиқиб кетса оёғидан ушлаб, ўзининг одилона жазоси билан жазолайди. Ўшанда жиноятчиларни Халифага топширишга шошиб қолишади. Нохақликка чидай олмасдан, Американи 38 мамлакат устидан эмас, бутун инсоният устидан қилган жиноятларини фош қилган инсонни ҳам ўз ҳимоясига олади.  Аллоҳ Таоло айтади:

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, бироқ инсонларнинг кўплари буни билмаслар»   [12:21]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here