ДПС ходими миллатлараро низога сабабчи бўлишига оз қолди.

462
0

001

Қирғизистоннинг Ўш области Ўзган шахрида 2013 йилнинг 17 июл куни таҳминан соат 17.00 да «Қайроғоч» бўлимида Ўзан райони ички ишлар бўлимининг йўл назорт хизмати (ДПС) ходими «Хундай-Аванте» автомашинаси тўхтатиб, унинг хайдовчисини йўл қоидасини бузганликда айблаган.

Воқеага Ўзган шахри турғини, 29 ёшли Комилжон Абдуллажонов аралашиб, ДПС ходимидан далолатнома ёзишликка шошмаслигини, аввал хайдовчи йўл қоидасини бузганлигини далиллаб беришлигини талаб қилган. Воқеа бўлган ерга одамлар тўпланиб кетганини кўрган ҳамда йўл қоидаси бузулганлигини исботлаб беролмаган милиционер Ўзган райони ички ишлар бўлимидан тезкор гуруҳини чақирган. Етиб келган гуруҳ К. Абдуллажоновни милиция бўлимига олиб кетган.

Соат 19.30 чамаси район ички ишлар бўлими биноси олдида ўзбек миллатига мансуб маҳаллий халқ йиғила бошлаган. Улар қўлга олинган К. Абдуллажоновни озод қилинишини талаб қилишган.

Таҳминан соат 23.00да Ўзган шахрининг Манас кўчасида ички ишлар бўлими биноси олдидаги ҳаракатлардан норози қирғиз миллатидаги ёшлар йиғила бошлаган.

Юзага келиши мумкин бўлган жамоий тартибсизликларни ҳамда миллатлараро низо чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида воқеа содир бўлган ерга шошилинч равишда Ўш области ички ишлар бошқармасидан кучайтирилган милиция гуруҳи етиб келган.

Ўш области ички ишлар бошқармаси ҳамда Ўзган район ички ишлар бўлими раҳбариятларининг тушунтириш ишларини олиб боришдаги сай-ҳаракатлари натижасида йиғилганлар тинчланишган ва тарқаб кетишган.

Ўзган шахар турғинлари Абдуллажонов Комилжон ва Файзуллаев Баҳромжон хибсга олинган ва Ўзган район ички ишлар бўлимининг вақтинчали ушлаб туриш изоляторига қамаб қўйилган.

Юз берган мажоро шароитларини аниқлаш бўйича иш олиб борилмоқда.

Шу кунларда Қирғизистонда ДПС ходимларининг йўл ҳаракати қоидалари билимларини имтихон қилиш тадбири ўтмоқда. Кўпчилик ДПС ходимлари имтихондан ўтолмай, мойли касбидан маҳрум бўлишмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here