Миср ҳарбийларининг ҳокимиятни эгаллаш нияти йўқ

462
0

1

Ўзини Мисрнинг ҳақиқий ва қонуний Президенти деб билган Муҳаммад Мурсий ҳар қанча уринмасин халқ талабларини қондира олмаганликда айбланиб, президентликдан четлатилди ва ўзининг 12 ёрдамчиси билан бирга уй қамоғига олинди. Миср конституцияси вақтинчалик бекор қилинди

Миср қуролли кучлари сафидаги генераллар Мурсийнинг ўрнига Миср конституцион маҳкамасининг раиси христиан динига мансуб Адли Мансурни муваққат президент этиб тайинладилар. Мисрнинг сўнгги 1400 йиллик тарихида биринчи марта христиан шахс мамлакат Президенти ловозимини эгаллади.

Ал-Азҳар университети шайхи Аҳмад ат-Тойиб чиқиш қилиб, ҳарбийлар илгари сурган режани қўллаб-қувватлашини билдирди. Мисрлик мусулмонлар орасида катта нуфузга эга бўлган шайх муддатидан аввал президент сайлови ўтказишга чақирди. Ҳарбийлар режасини Мисрдаги копт насронийлари черкови раҳнамоси ҳам қўллаб-қувватлади.

АҚШ Президенти Обама Миср ҳарбийларини инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди. Бу унинг Мисрдаги ҳарбий тўнтаришга қарши эмаслигини кўрсатиб турган бўлса-да, бироқ у Оқ уйда кун бўйи давом этган йиғилиш ортидан “Мисрда ҳарбийлар томонидан Мурсийнинг иқтидордан четлатилиши ташвишланарли ҳолдир”, деб баёнот берди.

АҚШ Президенти ҳарбийларни имкони борича қисқа муддат ичида Миср ҳокимиятини демократик йўллар билан ноҳарбий шахс қўлига топширишга чақирди.

“Биз Миср ҳалқи билан демократияга қаратилган ўзгаришини таъминлаш борасида биргаликда ҳаракат қилишда давом этаверамаиз”, деди президент Обама.

Айни пайтда сенатор Патрик Лихи Мисрга кўрсатиладиган йиллик ёрдам миқдори қайта кўриб чиқилишини билдирди.

У ўз баёнотида “Миср ҳарбийлари ҳокимиятни эгаллаш нияти йўқлигини ва бунга рағбати ҳам йўқлигини айтиб келишади. Ўйлайманки, улар аҳдларида содиқ қолишади”, деди.

“Айни вақтда қонунларимиз аниқ. Агар ҳарбий тўнтариш демократик йўл билан сайланган ҳукуматни йўқ қиладиган бўлса Американинг ёрдами кесилади”, дея қўшимча қилди у.

Таҳлилчиларга кўра, “Мусулмон бирдарлари”ни ҳокимиятдан четлатиш пухта ўйлаб чиқилган режага ўхшайди. Гўёки бу амал генерал Фаттоҳ ал-Сиси анчадан бери ўйлаб юрган қадам бўлгандек.

Охирги вақтларда “Мусулмон биродарлар” аъзоларидан баъзилари ҳибсга олиниб, Исломий телевизион каналлар фаолияти тўҳтатиб қўйилган эди.

Туркистон:

Наҳотки шу ҳиёнатдан кейин ҳам АҚШга суяниб иш кўришга рози бўладиган бирорта куч топилса.

Наҳотки хорлик бизларнинг кундалик хаётимизда оддий холга айланди. Куфр томонида очиқ туриб фаолият олиб бораётган мусулмонлар ўзларига қаттиқ зулм қилишади. Лекин исломни ҳаётга қайтариш сари фаолият олиб бораётган жамоаъа ва ҳизбларчи.

Шунча ишлардан кейинги юқоридаги шайх Ахмад Аттоййибнинг янги сайловларни тезлатиш хақидаги гапига эътибор беринг.

Пайғамбаримиз САВ “мусулмон одам, бир тешикдан икки марта чақилмайди” деган муборак хадисларини ўқимаганмикин. Қачонгача қайта қайта чақилаверамиз. Ахир бу одам куфр асосидаги хаётга чақиряптику.

Охирги кунлардаги Мурсийнинг баёнотларига эътибор беринг, ўзини очиқ демократ деб эълон қилди. Бу келтирилган куфр калимаси ҳам уни қутқариб қололмади. Лекин у бу гапларни ўзини ва яқинларини жонини сақлаб қолиш учун айтди. Муборакни сақлаб қолган АҚШ, унинг тақдирини ҳам еча олишига у қаттиқ ишонади.

Мамлакат тақдири Мурсийни деярли қизиқтирган эмас, худди Карзай сингари у ҳам хокимиятга мажбурланганлардан.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here