Афғонистон шимолида ўзбеклар билан тожиклар ўртасида уруш ўчоғини ёқишмоқчи.

750
0

1

29 июн куни Афғонистон шимолидаги Талукан шаҳрида этник ўзбек ва тожиклар ўртасида бир неча соат давом этган тўқнашувда томонлар бир-бирига ўқ отишувгача бориб етди. Натижада 3 киши ҳалок бўлди ва 52 таси жарохат олди.

Миллий ва маҳаллий ҳокимиятда ўта оз ваколатчилик берилганлиги сабабли норози бўлган этник ўзбекларнинг бир хафтали митингига жавобан Тахор вилоятига миллий полициянинг 400 дан ортиқ ходими сафарбар қилинган эди. Сабр косасини тўлдирган охирги томчи вилоят ўзбек милициясининг бошлиғи ишдан олиниб, ўрнига ички ишлар министрига яқин одамларнинг бири тайин қилинганлиги бўлди.

Зарурат туғилиб қолса намоишчиларни тарқатиб юбориш учун полиция бир нечта сув отувчи машиналарни олиб келиб қўйди. Кечга бориб вазият кескинлашди. Митинг бўлиб турган ерга 500 киши атрофида шахар марказидан ярим чақиримча нарида яшовчи тожиклар келишди.

Мажоронинг аввалида бир-бирларини ҳақорат қилиш билангина чекланиб турган томонлар бир неча дақиқадан сўнг тошбўронни бошлаб юбордилар. Икки томон ҳам афғон байроқларини кўтариб олишган эди.

Афғон миллий полицияси кучлари асосан тожиклар гуруҳлари тарафида саф тортиб, воқеани кузатиб турар эди.

Тўқнашув шиддатли тус ола бошлагач, полицияга оломонни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пургагич мосламаларини қўллашлик буйруғи берилди.

Тўқнашув полиция томонидан осмонга қарата огоҳландирувчи ўқ отгунига қадар давом этди. Оломон тинчландирилгач 3 киши ҳалок бўлгани ва ўнлаганлари турли жарохатлар олганлиги аниқланди.

Ўзбеклар фаолларидан бири, Тахор вилояти кенгаши аъзоси Ҳожи Жамшед тасдиқлашича, бу зўравонликларни келтириб чиқаришга ҳукумат ёрдам берган. Миллий полиция бу айбловни рад қилмоқда.

 

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here