Хитой ҳарбий делегацияси Москвага келади.

478
0

00

Хитой халқ армияси Бош штаби бошлиғи генерал-полковник Фае Фенхуэй етакчилигидаги ҳарбий делегация иш ташрифи билан бугун Москвага келади. Бу ҳақда Россия мудофаъа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Вакилларнинг Россия мудофаъа министри Сергей Шойгу билан учрашуви ва Россия ҳарбий кучлари Бош штаби бошлиғи армия генерали Валерий Герасимов билан сўзлашувлари 1 июлга режалаштирилган.

Россия мудофаъа вазирлиги раҳбарияти билан Хитой халқ армияси Бош штаби бошлиғи икки мудофаъа муассасаси ҳарбий ҳамкорлигининг ҳолатини ва келажакдаги имкониятларини кўриб чиқадилар. Шунингдек улар муштарак ҳарбий-денгиз машқларига ҳамда антитеррор штаб-бошқарув машқларига тайёргарлик масалаларини муҳокама қиладилар. Иккитомонлама манфаъат касб этувчи минтақавий ҳамда глобал хавфсизликка оид қатор масалалар хусусида фикр алмашуви ҳам кутилмоқда.

Туркистон:

Хитойнинг ҳарбий юриши, ёки мустамлака қилиш сари қўйиши мумкин бўлган ҳар қанақанги қадами, дунёда халқаро сиёсатни ўзгаришига олиб келиши, ёки аллақачон ўзгара бошлаганидан дарак беради.
Чунки етакчи давлатлар аро яширин келишувлар мавжуд бўлиб, унга кўра хитой иқтисодий ўникишига очиб берилган шароитлар эвазига бошқа давлатларни мустамлака қилишдан воз кечган.
Юқоридаги харакатлари эса, Россия томонидан уни тортаётган провокацияси бўлиб, бунга халқаро системанинг заифлашиб бораётгани ва дунё тақсимоти янгидан шаклланиши мумкинлиги туртки бўлади. Халқаро тизимдаги ўзгаришлар ҳам ана шу хозирда мавжуд келишимларнинг бузулиши билан бўлади.
АҚШ Хитойнинг дунёда энг катта иқтисодий ҳамкори ва умуман Хитой иқтисодининг ташқи алоқаларига таъсир кўрсата оладиган давлат қатори, унинг иқтисодига ҳужум қилади. У босим қилиб Хитой молларига бирин кетин байкот эълон қилишни бошлаганида, баъзи бир АҚШга тобеъ бўлмаган давлатлар, ёки бу молларга алтернатив бошқа моллар топилмаслиги оқибатидан, давлатлар бирин кетин бу халқаро эмбарго қилувчи қонунлардан воз кеча бошлашади.
Хитойнинг халқаро сиёсатга ҳарбий ёки сиёсий мутамлакачи бўлиб бориши, Россия томонидан уюштирилаётган ва кўпроқ унинг хаётий манфаъатларига боғлиқ. Шунинг учун яқин келажакда Россиянинг парчаланиши ёки охирги мустамлакаси бўлган Марказий Осиёдаги таъсирининг баръам топиши, бу иттифоққа якун ясайди. Лекин Хитойни Ўрта Осиёга бўлган қизиқишига эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here