Исроил самалётлари Ғазони ҳаводан бомбалади

748
0

загруженное

Исроилга қарашли ҳарбий самалётлар Ғазони ҳаводан бомбалади. Унинг бу ҳужумига жавоб тарзида Ғазо тарафидан ҳам Исроилга қарата тўрт ракета отилди. Ғазодаги барча давлат бинолари бўшатилар экан, Исроилнинг Ф-16 русумли Ҳарбий самалётлари жуда паст учганлиги маълум қилинди.

Исроил мудофаъа кучларининг вакили юқори даражали зобитнинг айтишича, бир соат ичида Ғазодан Исроилга қарата тўрт ракета отилган. Булардан иккиси “Темир гумбаз” ҳимоя тизими тарафидан зарарсиз ҳолга келтирилган. Қолган иккитаси эса инсон яшамайдиган шарқдаги Негев чўлига бориб тушган.

Аслини олганда Исроил икки ракетани “Темир гумбаз” ҳимоя тизими орқали зарарсиз ҳолга келтириб бекорга овора бўлган. Чунки барибир бу икки ракета ҳам кимсасиз чўли биёбонга бориб тушиши муқаррар эди. Аммо исроил ташлаган бомбалар қанчадан қанча биноларни вайрон қилгани аниқ.

Араб муттахасиси Холид Амира Яҳуд режимининг раҳбарлари уруш жиноятчилари эканлигини даъво қилиб, уларнинг барча қилмишлари халқаро судда муҳокама қилиш кераклигини айтиб чиқди.

“Яҳуд режими ҳеч қайси халқаро қонунларни риоя қилмайди. Бу режим ҳибсхоналарида фаластинликлар тула тошиб ётипти.  Уларга энг ёмон холда муомала қилинади.  Жаҳон ҳамжамияти бугунгача бу жиноятларни куриб кўзларини юмиб келмоқда” деб айтди араб мутахассиси.

Унинг таъкидлашича Яҳуд режимининг жиноятларини кўриб, билиб турган араб давлатлари ушбу жиноятларга бирор бир эътироз кўрсатиши у ёқда турсин, балки уларнинг жиноятига шерик бўлмоқда.

Туркистон: 

Исроилнинг баъзи харакатлари, халқаро ҳамжамият томонидан ишлаб чиқилаётган стротегик йўналишларга зид кела бошлаган. Сабаби эса, дунё системасини ўз назорати ва манфаъатлари остида бошқариб келадиган АҚШнинг манфаъатлари Исроилнинг манфаъатларига тескари кела бошлаганида.

Дунё системасининг кризиси, худди шу сингари харакатлар билан якунига етади. Яъни ЕИ ва бошқа давлатлар ҳам ҳудди АҚШ сингари, дунё системасининг манфаъатларидан ўз манфаъатларини устун қўя бошлашади. Шунда улар ҳам, хозирдаги биз мусулмонлар юртлари сингари тарқоқ ва ожиз бўлиб қолишади. Бир бирлари билан манфаъатлари устида тўқнаш кела бошлашади. Инша Аллоҳ бу бизларга Аллоҳнинг нусрати бўлади.

Исроилнинг юқоридаги ва шу каби илгари қилган шунақанги харакатлари, нусусларда келган далолатларга, яъни исроил муаммоси Ислом давлати ечадиган аввалги масалалардан бўлиши хақидаги ривоятларга шароитлар яратади. Яхуд мутакаббирлари, бу ривоятларга ишонишади ва ундан қутилиб қолиш учун юқоридагидек ўзларича харакат қилишади.

Бизлардан талаб қилинадиган харакатлар, исломий юртларни ҳам ўз манфаъатларини куфр катта давлатларининг манфаъатларидан устун қўйишга ундашга қаратилиши лозим. Бу иш фақат умматни шу фикрга қаноатлантириш орқали ва унинг воситасида етакчи гурухни ҳам таъсирлантириш билан амалга ошади. Эътибор бераётган бўлсангиз, исломий юртларнинг асосий қисмларида шу талаблар кўтарила бошлади. Бизларнинг етакчиларимизни қўрқитиб ушлаб турган қувват, яъни етакчи куфр давлатларидан тузилган дунё системасининг емирилиши, бу мақсадларимизни рўёбга чиқишининг гаровидир Инша Аллоҳ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here