Исломий жиҳод лидери ўлдирилди

534
0

images-33

Ғазода полиция билан Исломий жиҳод жамоаси ўртасида келиб чиққан тўқнашувда Исломий жиҳод жамоасининг ҳарбий қанот лидерларидан бири Роид Жундий ўлдирилган. Унинг ўлдирилганлиги туфайли Исломий жиҳод жамоаси Ҳамас билан алоқани узганлигини маълум қилди.

Ҳамас эса ўз навбатида воқеага доир суриштирув ишлари якунлангунига қадар кутиш лозимлигини билдириб, Исломий жиҳод жамоаси билан алоқа давом этишини айтиб чиқди.

Ғазодаги Ҳамас кучларига қарашли ички ишлар вазирлиги эса Жундий ўт очганлиги туфайли полиция жавоб қайтаришга мажбур бўлганлигини билдирди.

Саккиз минг қуролли тарафдорларига эга бўлган Исломий жиҳод жамоаси Ғазодаги Ҳамасдан кейинги энг катта куч сифатида кўрилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here