Туркияда давом этаётган намойишлар араб баҳорига ўхшамайди

588
0

абдуллах гул

Туркия президенти Абдуллоҳ Гул Туркияда нотинчликларнинг давом этишига нисбатан хавотир билдириб, “Туркияда юз берган сўнгги воқеалар араб диёрларида юз берган ҳодисаларга ўхшамайди”, деб баёнот берди.

Туркияда чоп этиладиган “Замон” газетасининг интернет сайти тарқатган
хабарга кўра, Туркиянинг адлия адвокатлари уюшмаси Анқара шаҳрида президент Абдуллоҳ Гул билан учрашиб, намойишчиларга қарши полиция ҳаддан ортиқ куч қўллаганидан норози эканликларини изҳор этиб, бу нотинчликларни тўхтатиш учун ўзларининг таклифларини баён қилишди.

Абдуллоҳ Гул ҳам бу учрашувдан сўнг Туркияда юз бераётган нотинчликлар Америка, Англия ва Испания каби мамлакатларда ҳам юз бераётганини эслатиб, асло араб баҳорига ўхшамаслигини иддао қилди.

Шунингдек Абдуллоҳ Гул халқга қарши босимларни кучайтиришга ҳаракат қилиш доимий равишда кескинликларни кенгайиб боришига сабабчи бўлади деб изоҳлади. Айни пайтда Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон мамлакатни қамраб олган аксилҳукумат намойишларини тезликда тўхтатишни талаб қилмоқда.

Турмуш ўртоғи ва вазирлари билан бирга омма олдида кўринган Эрдўғон йиғилганларга қарата намойишлар қонун доирасидан чиқиб, вандализм кўринишини олганини айтган.

Туркия Бош вазири журналистлар билан суҳбатда “намойишчиларнинг
орасида терроризмга алоқадор экстремистлар аралашиб юрибди”,
деб таъкидлаган. Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг намойишларни тезликда тўхтатиш ҳақидаги талабларига қарамай, минглаб одам Истанбулнинг Тақсим майдонида қолмоқда.

Европа Иттифоқининг мартабали расмийси Туркия ҳукуматини Истанбул ва Анкара шаҳарларида намойишчиларга нисбатан ҳаддан зиёд куч қўллаган полициячиларни жазолашга чақирди. Ўз навбатида Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Европани иккиюзламачиликда айбламоқда.

– Европанинг истаган мамлакатида кимки давлат қурилиш лойиҳасига қарши бунақа  қутирган кўринишда намойиш қилса, бундан ҳам баттар шаклда жавоб қайтарилган бўлар эди, менга  ишонаверинг, – деди Эрдўғон.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here