Сурия режими томонидан ёш болаларга нисбатан қийноқлар ва жинсий тажовузлар қўлланмоқда

551
0

000

БМТ Суриядаги ёш болаларнинг аҳволи ҳақида ҳисобот тақдим қилди. Ҳисоботда Башар Асад армияси ёш болаларни қийноққа солгани ва жинсий тажовуз қилгани келтирилди.

БМТнинг “Қуролли тўқнашувлар ва болалар” номли ҳисоботида қайд этилишича, Сурия ва Малида кечаётган жангларда ёш болаларнинг жисмонан қийноққа солингани, уларга жинсий тажовуз қилингани ва отиб ўлдирилганлиги ҳақида маълумотлар бор.

БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг “Қуролли тўқнашувлар ва болалар” мавзуси бўйича хос вакили Лейла Зероугуи ҳисоботга боғлиқ матбуот анжуманида ўтган йил бу мавзуда баъзи ўлкаларда ижобий ўзгаришлар бўлганлигини маълум қилиб,“аммо бугунги кунда Сурия, Мали ва Марказий африка давлатларида вазият ўта оғир ҳолда қолмоқда”, дея билдирди.

Ҳисоботда Сурияда Асад режими томонидан ёш болаларни эътиборга олмай бомбалар ёғдиришлар, уларнинг снейпрлар ўқидан ҳалок бўлишлари ва жонли қалқон сифатида ёки террор амалиётида фойдаланганликлари қайд этилди.

Сурия режими мухолиф гуруҳларга доир маълумот олиш учун ёш болаларни қамоққа олиб қийноққа солганлиги ва ҳарбийларнинг уларга жинсий тажовуз қилганлиги очиқланди.

Шунингдек, ҳисоботда Сурия ҳарбийлари важосуслик хизматихусусан ўғил болаларни электр токи орқали қийноққа солганликлари, калтаклаганликлари ва жинсий таҳқирлаганликлари алоҳида тилга олинди.

Баъзи болалар пул тўлаб озод қилиниши учун ёки мухолиф гуруҳлар сафида жанг қилаётган отаси ёки қариндошлари таслим бўлиши учун гаровга олинганлиги қайд этилди.

Идлиб минтақасида яшовчи 16 ёшлик бир боланинг сўзлари тингланди. У 14 ёшли укасининг давлат ҳарбийлари томонидан қамоқхонада тажовузга учрагани ва қанлай ўлдирилганлигини сўзлаб берди.

Ҳисобот сўнгида Сурия озод қўшини ҳам 15-17 ёшдаги болалар қўлига қурол тутқазгани тилга олиниб, Сурия давлат ҳарбийларидан боларга нисбатан қўлланаётган бу ишларга чек қўйиш талаб қилинди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here