Саудия Сурияда демократия тарафдори

0
565

Саудия ташқи ишлар вазири Сауд ал-Файсал Суриядаги мухолиф кучлари раиси насроний Жорж Сабра билан учрашиб музокара олиб борди. Музокарадан сўнг Сауд ал-Файсал Саудия давлати  Ғарб томонидан дастакланаётган демократик йўналашдаги “миллий мухолифат”ни Сурия ҳалқининг ягона намоёндаси сифатида қабул этишини эътироф қилди ва уларга мусулмонларни ҳажга жўнатиш рухсатномаларини беришга розилик билдирди.

Маълумки, Саудия давлати Сурияда кечаётган Жиҳодни кескин қоралашини ва унга ёрдам бераётган Саудия мусулмонларини жазога тортилишини эълон қилган.

Жорж Сабра Собиқ коммунист бўлиб ҳозирда демократик йўналишга ўтиб олган. У насроний оиласида туғилган ва ўзи ҳам насроний.

Жорж Сабра ўзи бошчилик қилаётган коалициянинг чикарган қарорлари бу ташкилот аъзоларининг Шариат ва исломий давлат ғояларидан узоқлигини исботлашини таъкидлаб келади.

Туркистон:

Саудларнинг хақиқий башараси жуда жирканч, нахотки бу фосиқлар ўзларини куфр томон эканларини ошкор қилишмоқчи бўлсалар!?

NO COMMENTS