Жалолобот област админстрация идораси, Қамчибек Тошиев тарафдорлари томонидан босиб олинган

487
0

jalab0804_3

24.kg ахборот агентлиги тарқатган маълумотларга кўра:  Жалолобот област админстрация идораси, Қамчибек Тошиев тарафдорлари томонидан босиб олинган. Маълумотга кўра улар 200 ёки 300 кишидан ошмайди. Куч структуралари томонидан уларга ҳеч қандай қаршиликлар хозиргача кўрсатилган эмас эмиш.

Туркистон: 

Бу харакатлар давлат учун қанчалик хавф туғдириши мумкин?  Хозирда шу савол ҳаммани қизиқтириши табиий.

Бу харакатлар, давлатни тўнкариш лоихаси ёки тараддуди билан бошлангани йўқ. Лекин баъзи кучлар маълум даражадаги муваффаққиятни кўриб буларни янги давлат ағдариш томон етаклаб кетмаса, ушбу харакатлар давлат учун катта ташвиш олиб келмайди.  Чунки уларда унақанги мақсад кўтарилгани ҳам йўқ, давлатга қарши алтернатив эълон қилинган давлат структураси ҳам йўқ.

 ГКНБ бу харакат лидерларини ҳам, худди Ташиевни чалғитганидек чалғитиб, бир неча қонунбузар етакчиларни қамоққа олиш билан тугатиши ҳам мумкин. Лекин  АҚШпараст кучлар ҳам, Манасдаги авиабаза масаласининг ечимига таъсир кўрсатиш мақсадида, моддий қўлловга олиб ривожлантириб юбориши хам мумкин.

Демак муаммо хозирги харакатларнинг ўзида эмас, балки вазиятдан фойдаланиб қолиши мумкин бўлган атроф кучларининг харакатларидан келиб чиқиши мумкин. Шуларни билиб, хавотирда бўлган давлат бошчиси, куч структураларини аралашишларига йўл қўймади. Негаки Ғарб матбуоти ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари шуни кутишаётгани аниқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here