Жалол-Ободдаги намоишчилар Бишкек-Ўш йўлини тўсиб қўйишган

499
0

000

Қирғизистоннинг Жалол-Обод шахрида намоишчилар 3 июн этралабки соат 8.00га қадар тарқамасликка ва тунни ҳокимият биноси қошидаги майдонда ўтказишликка қарор қилишди. Улар бирор бир амалиётга киришмасликка ваъда бердилар, бироқ, агар эрталаб раҳбарият тарафидан ҳеч қандай жавоб бўлмаса жиддий чора кўришликларини айтишди.

Аввалроқ, Қумтор олтин конини миллийлаштиришни талаб қилган Жети-Ўгиз райони турғунларини қўллаб ҳамда ўз етакчиларини озодликка чиқаришларини талаб қилиб чиққан Қамчибек Ташиев тарафдорлари ҳукуматнинг Жалол-Ободдаги ваколатхонасига бостириб киришган ва у ерда ўзларига губернатор қилиб Медет Усеновни сайлаганликларини эълон қилишган.

Намоишчиларнинг бир қисми Бишкек-Ўш автомобил йўлининг Барпи қишлоғидан ўтган қисмини тўсиб қўйишган. Ҳуқуқ қўрғов органларининг намоишчилар билан йўлни очиб қўйишлик борасидаги сўзлашувлари натижа бермаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here