Россия Хавфсизлик Кенгаши талабини тўсиб қўйди

575
0

761350

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Қусайр шахрини қамал қилиб турган Сурия ҳукумат қўшинлари ҳамда “Хизбуллоҳ” гуруҳи жангариларининг ҳаракатларидан хавотирда эканлигини ифодалаган декларациясини тўсиб қўйди.

Шахар учун жанглар икки хафтадан буён давом этмоқда. БМТ ҳамда Қизил Хоч ташкилоти икки тарафни ҳам, тинч аҳоли шахарни тарк этиб чиқиб кетишликлари учун, отишувларни тўхтатишни эълон қилишликларига чақирган. Шахарда озиқ-овқат, сув ва дори-дармоннинг танқислиги ўта кучли.

Хавфсизлик Кенгаши баёнотининг матни Британия тарафидан тайёрланган эди. Кенгашнинг барча баёнотлари бир овоздан тасдиқланган бўлишлиги шарт. Россия бу баёнот матнини, “негадир бу сингари баёнотни Хавфсизлик Кенгаши шахар мухолиф жангарилар назорати остига ўтган вақтда қабул қилмаган эди”, деб норозилик сифатида тўсиб қўйди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here