Келишиб олишликка хали вақт бор

633
0

 

content

Қирғизистон раҳбарияти ўзининг аввалдан айтиб келаётган таҳдидини рўёбга оширди ва АҚШ ҳарбий базаси учун мамлакат ҳудудидан жой ажратиб беришлик шартномасини 2014 йилнинг июнидан кейин тўхтатишни қарор қилди, ёзади немис  журналисти Маркус Бенсманн Neue Zürcher Zeitung сахифаларида.

“Бу нарса, базадан техник-таъминот ишлари учун қўлланаётган америкалик ҳарбийларнинг бу муҳим таянч пунктини коалиция қўшинлари Афғонистондан тўлиғинча олиб чиқилиб кетилмасидан аввалоқ тарк қилишларига тўғри келади, дегани”, – дейди муаллиф ўз мақоласида. Бу ҳақдаги қарор лоиҳаси марказийосиё республикаси раҳбарияти тарафидан парламент тасдиқига тақдим қилиниб бўлган, белгилаб кетади нашриёт.

Тўғри, шунинг билан базанинг тақдири узил-кесил ҳал қилинди дегани эмас, дейилади мақоланинг давомида. Маълумки, Қирғизистон парламенти, бошқа марказийосиё мамлакатлари парламентларидан фарқли ўлароқ, раҳбарият тарафидан тақдим қилинган қарорларга ўз тасдиқини режалаштирилган тартибга биноан чиқариб бермайди. Демак, якуний қарорни таҳминан кузга борибгина кутиш мумкин бўлади. Шу сабаб,беш фракциянинг 120 депутатига таъсир ўтказишлик учун америкалик келишувчиларда хали вақт бор .

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here