Қисқа хабарлар Тожикистон Кирғизстон ва Россия

403
0

images (10)

Хабар

Президент Раҳмон “баъзи қўшнилар”ни айблади Президент Раҳмон Роғун ГЭСи қурилиши масаласида Бишкек Душанбе билан ҳамфикр бўлишига умид қилмоқда. Хабарларга қараганда, Тожикистон президенти Бишкекда Қирғизистон бош вазири Жанторо Сатибалдиев билан ўтказган
сўзлашувлари чоғида Роғун ГЭСи қурилишига “баъзи қўшнилар 7 йилдан бери қаршилик кўрсатиб келаётганини” писанда қилган. Президент Раҳмонга кўра, Тожикистон билан Қирғизистон ўртасида амалга  ширилиши режалаштирилаётган энергия айирбошлашга доир лойиҳа доирасида ёз мавсумида Тожикистонда ишлаб чиқариладиган 3 миллиард киловатт соат электр энергиядан фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

Раҳмонга кўра, бу лойиҳа амалга ошиши учун Роғун ГЭСининг ҳеч йўқ 2 агрегати ишга туширилиши лозим. Тошкент фикрича, Роғун ГЭСи қурилиши Ўзбекистон манфаатларига зиддир.

Хабар

Владимир Путин бугун Бишкекда Россия президенти Владимир Путин КХШТ нинг норасмий самитида иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахти Бишкекка келди. Президент ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг
журналистларга айтишича, Путин Бишкекда Қирғизистон президенти
Алмазбек Атамбаев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмонлар билан ҳам сўзлашувлар ўтказади. Ушаковга кўра, саммитда Афғонистондан АҚШ етакчилигидаги Халқаро Кучлар 2014 йилда чиқиб
кетишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда бу мамлакатдаги вазият
ривожи муҳокама қилинади.

Душанба куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан янги темир йўли
қуриш режасини муҳокама этганини билдирди. Мазкур режа бугун
Бишкекда ўтадиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига
(КХШТ) аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашувида тақдим қилиниши
кутилмоқда. Атамбаевга кўра, янги темир йўли Россия, Қозоғистон,
Қирғизистон ва Тожикистон орқали Афғонистонга ўтади.

Хабар

Атамбаев ва Раҳмон янги темир йўли қуриш режасини муҳокама этишди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев тожикистонлик ҳамкасби
Имомали Раҳмон билан янги темир йўли қуриш режасини муҳокама  тганини билдирди.

Мазкур режа сешанба куни Бишкекда ўтадиган Коллектив хавфсзилик
шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашувида тақдим қилиниши кутилмоқда. Атамбаевга кўра, янги темир
йўли Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон орқали  фғонистонга ўтади. Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари душанба куни икки кунлик КХШТ йиғини бошланиши арафасида учрашишди. Душанба куни Бишкекда КХШТ мудофаа вазирлари йиғини ҳам бўлиб ўтди.

Унда вазирлар қўшма машқлар ўтказиш ва ташкилотнинг қуролли кучларга оид талаблари бўйича битимларни имзолади. КХШТ Ташқи ишлар вазирлари эса Россия ва АҚШ илгари сураётган Сурия бўйича тинчлик конференциясини ўтказиш ғоясини маъқуллади. Ўзбекистон ўтган йилнинг июн ойида КХШТдаги иштирокини тўхтатган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here