Қирғизистоннинг Жалол-Ободида норозилик намоиши

517
0

main13324090_3ac45cd6bf6613472e102d8c856baba5

Қумтўр олтин конини миллийлаштириш харакатини қўллаб қувватлаб 31 май куни Қирғизистоннинг Жалол-Обод шахрида митингга чиққан намоишчилар област маъмурий бошқармаси биносини эгаллаб олдилар. Бу ҳақда ички ишлар бўлимидагилар маълум қилишди..

Бинога 200га яқин одам бостириб кириб, ҳукуматнинг мухтор вакили Жусубали Тўрамаматовни ўз иш жойига киргизишмаган. Унинг ўрнига «Эл уну» мухолиф харакатининг координатори Медет Усеновни «халқ губернатори» қилиб белгилаб олиишган, шунингдек ўзларининг мэрларини сайлаб олиш ниятларини маълум қилишган. Воқеа бўлиб турган ерда таҳминан 200 милиция ходими намоишчиларни тинчликка чақириб туришибди, лекин тарқатиб юборишликка хозирча ҳаракат қилишмаябди.

Баъзи маълумотларга кўра, намоиш қатнашчиларидан бир неча киши губернатор резиденцияси тарафига 2-3 дона ёнувчи модда қуйилган шиша идиш ташлашган

Намоиш қатнашчилари Иссиқ-Кўл области митингчиларининг Қумтўр олтин конини ишлатаётган канадалик Centerra Gold компанияси билан шартномани бекор қилишлик ҳақидаги талабларини қўллаб қувватлашган, шунингдек қўшимча талаблар ҳам қўйишган :  – «Ата-Журт» мухолиф партияси етакчиларини озодликка чиқариш ва президент ҳамда премьер-министрнинг истефоси ҳақидаги талаблар.

 

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here