Қирғизистон парламентарийси ўқувчи қизлар номуси ҳақида куйунмоқда

0
690

Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутати Турсунбой Бакир уулу парламентнгинг 5 июн кунги йиғилишида мактаб ўқувчи қизларининг кияётган кийимлари ҳақидаги масалани кўтарди.

Депутат ўқувчи қизларнинг кияётган кийимлари миллат менталитетига тўғри келмаслигини айтди. Қирғиз миллати Ислом динига мансуб халқ бўлгани сабаб, қирғиз аёлининг кийиган кийими биринчи навбатда унинг авратини беркитиб туриши керак. Қизларнинг кияётган кийимлари эса этаклари тиззасидан юқори даражада қисқа, улар кўкракларини намоён қилиб юрадилар.

“Мактабга рўмол ўраб, авратларини беркитиб келган покиза қизларга эса барча айблов назари билан қарайди ва уларни дарсларга киргизишмайди”, – деб куюкади Бакир уулу.

Депутатнинг бу сўзларига жавобан мамлакатнинг маориф ва фан соҳаси министри Догдургул Кендирбаева бундай ҳолатлар ҳақида ҳали маълумотлар келиб тушган эмаслигини айтди. “Агар, бордию шундай ҳол рўй бергудай бўлса, улар ҳуқуқ қўрғов орагнларига мурожаат қилишлари мумкин”,- белгилади у.

Агар кийим депутат айтгандай очиқ- сочиқ бўлиб, мактаб формасига тўғри келмаса ҳам ҳеч ким мактаб стандартлари ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди, Шариат буюргандай либос кийилди дегунча барча бир овоздан мактаб формасини рўкач қила бошлайди.

Догдургул хонимнинг айтганига келсак, хижоб кийгани учун синфга киргизмай қўйган, ота-онасини чақиртирган ва бошқа ҳоллар жуда кўп. Ва бу ишлар айнан ҳуқуқ қўрғов органлари ҳамкорлигида қилинмоқда.

NO COMMENTS