Ўзбекистон ва Хитой ўзаро алоқаларни кучайтиришга ваъда бердилар

473
0

Хитой давлат оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, жаноб Каримовни эски дўсти деб атаган жаноб Ху Ўзбекистон раҳбарининг Хитойга ташрифини ҳамда Пекиндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги иштирокини олқишлаган.

Хитой Президенти Ху Жинтао сўзларига кўра, Президент Каримовнинг Пекинга ташрифи Хитой билан Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ўрнатилганининг тарихий 20 йиллиги нишонланаётган вақтда амалга ошмоқда ва ушбу ташрифнинг ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга янги импульс беришига шубҳа йўқ.

Президент Ислом Каримов яхши кутиб олинганлари учун миннатдорлик изҳор этган, ушбу ташрифдан мамнунлигини билдирган.

Жаноб Каримов айтишича, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари тенглик, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик асосига қурилган.

6-7 июн кунлари Хитой пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади.

Пекинга Шанхай ташкилотига аъзо Россия, Ўзбекистон, Қозоқистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларидан ташқари Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Эрон, Ҳиндистон, Покистон раҳбарлари етиб борганлар.

Пекиндаги саммитда Афғонистондаги вазият, хусусан 2014 йилдан хорижий қўшинларнинг Афғонистондан чиқиб кетишидан кейинги аҳвол муҳокамаси асосий масалалардан бўлиши хабар қилинган.

Афғон расмийлари Президент Карзайнинг Пекинга ушбу ташрифи чоғида Хитой билан Афғонистон алоқаларини янада кучайтириш режаси эълон қилиниши ҳақида айтган.

Хитой Президенти Ху Жинтаонинг Хитой рўзномасига берган интервьюсида айтишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Афғонистонда каттароқ рол ўйнашни истайди.

Айни пайтда Тожикистон ҳудудида Шанхай ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳарбийлари иштирокидаги аксилтеррор ҳарбий-ўқув машқлари бошланмоқда.

Тожик расмийлари бу машқларда Ўзбекистон ҳарбийлари иштирок этмасликларини маълум қилганлар.

“Тинчлик миссияси 2012” деб номланган машклар Суғд вилоятининг Чоруқдарон деб номланган худудида 7-14 июн кунлари бўлиб ўтиши ва уларда 2000 дан ортиқ ҳарбий қатнашиши хабар қилинган.

Туркистон: Баъзида тақдир қилингандек туюлаётган воқеликни олдини олишга қаратилган харакатлар, ўша воқеаларни тезлатиб юбориши ёки хатто йўқдан пайдо қилиб қўйиши ҳам мумкин.

Марказий Осиё давлатлари, АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши билан уларни бошларига тушиши мумкин бўлган воқеалар устида қаттиқ васвасага тушиб бормоқдалар.

Уларнинг шу холатларидан катта давлатлар ўз манфаатлари йўлида, ўта унумли фойдаланиш пайига тушдилар. Минтақада уларнинг сиёсий ва харбий иштироклари кучайиб бормоқда.

Мана шу холатнинг ўзи, уларни қўрқитаётган вазийятларни тезлашишига сабаб бўлиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here