Қурдлар Сурия ҳудудида автономия барпо қилмоқчи

565
0

 

курди

Сурия ҳукумати билан мухолифат ўртасидаги ҳарбий қарама қаршиликлар бўлиб турган бир вақтда, қурдлар мамлакатнинг шимолий-шарқидаги баъзи ҳудудларда, шу жумладан катта аҳоли пунктларида, вазиятни ўз назорати остига олишга муваффақ бўлдилар. Бу нарсага, қурдларнинг Башар Асад режими қўлловидан ҳам, мухолифатдан ҳам бир хил масофага йироқлашганлиги сабабли эришилди.

Ўз навбатида, ҳукумат ғарбийлари бу ҳудудларда қурдлар назорати ўрнатишлигига қаршилик қилишмаябди ва у ҳудудларни қуролли қаршиликсиз ташлаб чиқиб кетишмоқда.

Қурдлар етакчилари ўзаро мавжуд келишмовчиликларни бартараф қила олдилар ва амалиётларнинг ягона программасини ишлаб чиқдилар. Бу нарса ҳаракатнинг ичида бўлиниш юз беришининг ва қисмларнинг мухолифат тарафига ўтиб кетишлигининг олдини олди.

Суриялик қурдларнинг сиёсий партиялари ва ҳаракатлари қурд Кенгашига бирикдилар. Уларнинг асосий талаблари – Ироқ Қурдистони каби кенг имтиёзли автономия барпо қилишга имкон бериш.

Қурдлар назорати остига ўтган чегараолди ҳудудларда ўзини-ўзи ҳимоя қилиш отрядлари турк-сурия чегарасини қўрғашмоқда ва Туркиядан ўтаётган мужоҳидларнинг ва сурия мухолифати учун қуролларнинг йўлини тўсмоқдалар. Қурдларнинг бу ҳаракатлари курд бирикмалари билан Туркия тарафидан дастакланилаётган мухолифат кучлари ўртасида қуролли тўқнашувларни келтириб чиқармоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here