Тошкентда ШҲТ антитеррор Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

540
0

sammit

29 март куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик Ташкилотидаги Минтақавий антитеррорчилик стуктураси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия, Хитой, Қозоғстон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда ШҲТдаги Минтақавий антитеррорчилик стуктураси Кенгашининг ШҲТга аъзо-давлатлар раҳбарлари Кенгашига 2012 йилда қилинган ишлар ҳақидаги маърузасининг лоиҳаси маъқулланди ва 2010-2012 йилларда террорчиликка, сепаратистликка ва экстремистликка қарши курашда ШҲТ аъзо-давлатларининг ҳамкорлиги натижалари ҳақида структура Ижроий қўмитаси директорининг маълумоти тингланди.

Ижроий қўмитанинг ўтган давр ичидаги фаолияти ижобий бахоланди.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг маълум қилишича, учрашув жараёнида, Кенгаш ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудларининг озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо муддатини ўтаётган шахсларни террористик ва экстремистик ташкилотларга ёллашликка қарши ШҲТ аъэо-давлатлари ваколатли органларининг ҳамкорликда кўриладиган чораларини  тасдиқлаган.

Шунингдек, йиғилишда террорчиликка, сепаратистликка ва экстремистликка қарши курашишда ШҲТ аъзо-давлатларининг ваколатли органлари ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик ишларини такомиллаштириш мақсадида Кенгашнинг Ягона рўйхатлар қоидаси тасдиқланган. Унда: террорчиликка, сепаратистликка ва экстремистликка  қарши амалиётлар; меъёрий ҳуқуқий актлар; террорчиликка қарши амалиётлар хусусида ўқув қўлланмалари ва нашриётлар; террорчилик ташкилотлари қўлланиши мумкин бўлган портловчи мосламалар, қурол-аслаҳалар, ўқ-дорилар, захарловчи ва бошқа моддалар рўйхати қайд қилинган.

Террорчиликка қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида, ШҲТ ва МДҲ мамлакатлари ҳудудларида ўтказиладиган йирик халқаро чора-тадбирлар хавфсизлигини таъминлашда  муштарак амалиётлар ташкил қилиш ҳақида ШҲТдаги Минтақавий антитеррорчилик стуктураси Кенгаши билан МДҲнинг террорга қарши Маркази ўртасидаги Далолатнома лоиҳаси маъқулланган.

Йиқилишда шунингдек, ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари бўйича халқаро конференция ўтказишлик ҳақида қарор қабул қилинган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here