Россия Марказий Осиёдаги зиддиятлардан фойдаланмоқда

661
0

ловров

Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари Тошкентда учрашди. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди дея ёзади Америка овози.

Таҳлилчилар назарида Лавров билан учрашган президент Каримов Россия билан иттифоқчилик  муносабатларининг бугунги даражасини юксак баҳолаган ва Россия ҳам ўз навбатида алоқаларни изчил ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирган бўлса ҳам аммо бугунги вазиятда иттифоқчиликнинг юксак даражаси ҳақида гапириш бироз қийин.

Ўзбекистон минтақадаги энергетик лойиҳаларни Россия қўллаётганидан норози. Кремл бу борада Тошкент позицияси билан ҳисоблашмоқчи эмас. Москва  энергетик лойиҳаларда, қурол-яроқ масаласида Қирғизистон ва Тожикистонга ёрдам ваъда қилмоқда.

Ўзбекистон Коллектив Xавфсизлик Ташкилотидан чиқди, ҳарбий масалада кўпроқ қарб давлатлари ёрдамига умид қилмоқда. Тошкент позициясидаги бу ўзгаришлар Москванинг очиқ норозилигига учрамаган бўлса-да, зимдан зиддиятларни қўзғатган.

Марказий Осиё бўйича эксперт Виталий Волковга кўра, Кремл Тошкент билан муносабатлар совуқлашиши соясида Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон билан муаммоларини осонроқ ҳал этиб, минтақада позициясини мустаҳкамламоқда.

“Ғарб сиёсатида “бўлакла ва ҳукмронлик қил” деган гап бор, Москва шу ақидага амал қилмоқда. Тошкент билан муносабатлар совуқлашиши Душанбе, Бишкекни муросага келтиради, қолаверса, Астанани ҳам”, – дейди Волков.

Экспертнинг айтишича, Москва Тошкентнинг ғарб томонга оғишини вақтинчалик ҳодиса деб ҳисоблайди, зарурат туғилганда босим орқали вазиятни ўнглшига ишонади.

“Xуллас, бу бир сиёсий ўйин, фақат назаримда оxири ёмон тугаши мумкин бўлган ўйин. Москва нима бўлишидан қатъий назар Каримовга таъсир кўрсатишни маъқул кўради, кейинчалик ҳам барибир Каримов ёки Каримов одамлари билан иш юритишга тўғри келади деган фикрда”, – дейди Волков.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here