НАТО: Патриот ракета тизими Сурия қаршилик ҳаракатини дастаклаш учун ишга туширилмайди

396
0

загруженное

НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен НАТО Туркияда ўрнатилган Патриот ракета тизими Сурия шимолига эгалик қилаётган қаршилик ҳаракатига ёрдам қилиш учун ишга туширилмаслигини эълон қилди.

У Брюсселда жойлашган НАТО қароргоҳида туриб журналистларга барган интервюсида “Патриот раката тизимидан кўзлаган мақсадимизни ўзгартириш режамиз йўқ. Бу ракета тизими ўрнатилиши сабабини аввал бошдан ошкор қилганмиз, бизнинг ҳеч қанақанги ҳужум уюштириш ниятимиз йўқ”, деди.

Андерс Фог Расмуссен “биз бу ерда Туркия халқини ва ерларини ҳимоя қилишни кафолш учун турипмиз. Патриот ракета тизимини ўрнатишга қарор қилган пайтимизда эълон қилган нарсага риоя ?иламиз”, дея таъкидлади.

Андерс Фог Расмуссеннинг баёнотлари Муоз ал-Хатибнинг қаршилик ҳаракати эгалик қилаётган минтақаларда Сурия ҳарбий самалётларига қарши Патриот тизимини ишга солишни Америкадан талаб қилиб чиқишидан бир кун ўтиб юзага чиқди.

Туркистон:

Муоз ал-Хатиб Туркия чегараларида Патриот раката тизими ўрнатилишидан кўзланган мақсадни эътиборга олмай – ёки бунга ақли етмай – Америкадан уни ишга туширишни талаб қилган эди.

Патриот ракета тизими ўрнатилишидан кўзлаган мақсад Асадга қарши туриш эмас. Шундоқ ҳам Асад армияси мужоҳид гуруҳлар қаршисида дош бера олмай кундан кунга чекиниб бормоқда. Ундан кўзланган мақсад Андерс Фог Расмуссен айтганидек, Туркия халқини ва ерларини қимоя қилишни кафолатлаш учун қам эмас, балки яқинда тикланиши кутилаётган Халифалик давлатига қарши туриш учундир. Бу мақсад эса ўзгармаслиги аниқ, гарчи Муоз ал-Хатиб Асаднинг ҳарбий самалётларидан отилган снарядларидан ўлиб кетса қам.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here