24 март, якшанба куни Қирғизистоннинг Жалол-Обод шахрида Азимбек Бекназаров етакчилик қилган «Эл уну» мухолиф ҳаракати томонидан уюштирилган қурултой бўлиб ўтди. Чора-тадбирда шунингдек, Жогорку Кенеш депутатлари Аҳмадбек Келдибеков ва Равшан Жеенбеков, жамоий фаоллар Адахан Мадумаров ва Бектур Асанов, омбудсмен Турсунбек Ақун ва бошқалар қатнашди.
2005 ва 2010 йиллар инқилоблари қатнашчилари амалдаги ҳукуматга қарши сўзлашди. “Мамлакатдаги айни шароитда биз яна авторитар режим сари қулаб бормоқдамиз, Қирғизистонда ҳукумат ишламаябди”, – баён қилди Азимбек Бекназаров.
Бекназаровнинг сўзларига кўра, “2010 йили қабул қилинган парламент бошқарув системаси Қирғизистонда томир отолмаябди”. “Халқ инқилоблардан чарчади”, – деди у.
Қурултой резолюция қабул қилиш билан якун топди. “Резолюциянинг асосий мавзуи – «Қумтор» хусусидаги шартномани бекор қилиш. Агар резолюцияда кўрсатилган талаблар 7 апрелгача қондирилмайдиган бўлса, халқ ҳукумати ташкил қилинади”, – баёнот берди уюштирувчилардан бири Медербек Усенов.
Қурултой якуни ҳақида гапирар экан, Қирғизистон омбудсмени Турсунбой Ақун, – “Тинчлик йиғинини ўтказишдан мақсад бир қанча талабларни илгари суришлик бўлди : «Қумтор» олтин конини миллийлаштириш, «Ата-Журт» депутатлари Камчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовни озод қилиш ҳамда аҳолини изтиробга солаётган муаммолар”, – деди.
“Хозир халқ анча ўсган, у тажаввузкорона кайфиятда эмас. Сиёсатчилар ҳам ўзгарган. Масалан, Азимбек Бекназаров жуда яхши нутқ сўзлади. Бу сафар бошқарувга ягона йўл – сайловлар”, – белгилади омбудсмен.
“Президент Алмазбек Атамбаев беш йилга сайланган. Унга вақт бериш зарур”, – такидлади Ақун.
қурултой тинч ўтди.
Туркистон: Бу мухолифот вакилларининг ҳаракат ва талаблари, уларни Россия томонидан Атамбаевни бази бир ҳаракатларга ундаш ёки қайтариш мақсадида уюштирилаётгани кўринади.
Балки унданда каттароқ мақсадлар ҳам бор, яъни бутун Ўрта Осиёнинг маркази бўлган ва хозирда АҚШ мақсадларини илгари сураётган Ўзбекистон ва унга хавас қилаётган бошқа давлатларни қўрқувга солиш мақсадида, бутун минтақада нотинчликлар келтириб чиқарувчи холатларни таёрламоқчи. Албатта бу каби ишлар учун хозирда Қирғизистондан қулай жой йўқ.