Барак Обама нафақаxўр оладиган пул ҳисобидан камомадни олдини олмоқчи

634
0

images (1)

АҚШ давлати нафақаxўрларга қилинадиган ёрдам миқдорини инфляцияга тўғрилаб туради. Аммо Президент Обама Конгрессга тақдим этган 2014-йил бюджети лойиҳасида нафақаxўрларга қилинадиган ёрдам миқдорини чеклаш таклиф қилинган. АҚШ бу билан 10 йилда 130 миллиард доллар тежамоқчи.

Америкада 58 миллион одам ижтимоий ҳимоя дастурларидан фойданалади. Аксарияти маошга яшайди. Кўпчилик ҳамма нарса қимматлашаётганидан ва агар давлатдан олаётган ёрдам пули инфляцияга қараб белгиланмаса, одамлар уй жойларидан ажралиб, ҳаёт янада қийинлашишидан xавотирда.

Иқтисодчи Моник Морисининг фикрича, имтиёзларни қисқартириш кам даромадли оилаларнинг аҳволини янада қийинлаштиради.

“Қариялар орасида қашшоқлик даражаси юқори, даромадлари кам. Айримлари тўплаб қўйган пулларини сарфлаб бўлган, тиббий xизматларга ёнидан кўп тўлашади. Бу тоифа учун имтиёзларни умуман кесиб бўлмайди”, – дейди мутаxассис.

Америкада қариялар сони борган-сари кўпайиб борарэкан, ижтимоий ҳимояга тобора кўп пул сарфланишга тўғри келмоқда.

Шунингдек Президент ўз бюджет лойиҳасида тиббий ёрдам дастурини кесишни, бойларга имтиёзларни бекор қилишни ҳам таклиф қилмоқда. Режага кўра, америкалик бойлар ва компаниялар учун солиғ имтиёзлари кесилиши ёки умуман бекор қилиниши, ёши улуғ америкаликлар учун зарур ижтимоий ва тиббий ҳимоя дастурлари ҳис?ариши мумкин. Оқ уй бу билан келаси 10 йилда камомадни икки триллион долларга камайтирмоқчи, аммо айримлар назарида. Обама режаси баъзиларга оғир келади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here