Владимир Путин Россиянинг учинчи марта президенти бўлганидан буён собиқ Шўролар Иттифоқи ҳудудидаги мамлакатлар раҳбарлари билан илк бор Кремлда учрашди.
Москвада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг учрашуви ва Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтди.
МДҲ норасмий саммити доирасида Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан яккама-якка мулоқоти бўлиб ўтган.
Россия президенти матбуот хизмати хабар қилишича, Президент Путин Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда катта тажриба орттиришганини айтган.
“Бизнинг узоқ йиллик давлатлараро муносабатлардаги ҳамкорлигимиз бой, катта тажриба тўплаганмиз. Ва ишончим комилки, муносабатларни ривожлантиришдаги ўзаро давлатларимиз манфаатларини инобатга олсак ва олдинги ҳамкорлик йилларимиз давомида тўпланган бизнинг шахсий муносабатларимизнинг юксак даражаси, контактларимизни назарда тутсак, бу тажрибани ҳаётга тўла татбиқ эта оламиз”, деб айтган Президент Путин.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Владимир Путинни президент этиб сайлангани билан самимий табриклашини айтган, буни тарихий ҳодиса деб атаган.
Ислом Каримов: “Аҳолимиз сонининг ўсиши иқтисодиёт ўсиши суръатига мос бўлсин”
Президент Ислом Каримов дунёда вазият тез ўзгараётганини айтган, бундай замонда “кучли сиёсат, биринчи ўринда кучли ижтимоий-иқтисодий сиёсат ва албатта ҳарбий соҳада кучли сиёсат” юритиш талаб этилади.
“Ваъдасини бажаришнинг уддасидан чиқа оладиган ва бугунги ҳаёт тақозо қилаётган нарсани амалга ошира оладиган кучли инсонлар керак”, деб айтган Президент Каримов.
Ўзбекистон президенти айтишича, Россия жаҳонда бутун дунё ҳисоблашиши лозим бўлган мавқеъни эгаллаши керак ва буни айримлар англамаяптилар.
Президент Ислом Каримов 2008 йилда Владимир Путинга учинчи муддатга ўз номзодини илгари суриш таклифини илгари сурганида самимий бўлганини айтган.
“Мен сизнинг сиймоингизда прагматик инсонни, атрофида бўлаётган ҳодисаларга реал қарайдиган, улкан сабрга эга инсонни кўраман”, деган Президент Каримов.
Шундан сўнг Ўзбекистон раҳбари мамлакат табиий ресурслари ўзбекистонликлар ва келажак авлодга етарли бўлиши ма?садида сиёсат юритилаётгани ҳақида ҳикоя қилган.
“Ўзбекистон постсовет ҳудудида кичкина ҳудуд (ёки мамлакатни) эгалламайди. Бугун Ўзбекистоннинг аҳолиси қарийб 30 миллионга етиб қолди. Мен, биз тез суратда ўсаяпмиз, демайман – биз аҳолимиз сонининг ошиши, Россиядан фарқли ўлароқ, 1,2-1,3 дан ошмаслиги учун қамма ишни қилаяпмиз. Бизнинг ишончимиз комилки, бизнинг аҳволимиз, мавжуд истиқболлар ва бизда бор имконият, авваламбор, сув, ҳудуд, ҳайдалма ерлар аҳолимизни зарур барча нарса билан таъминлаш учун ишлатилмоғи, ва энг муҳими, бизнинг келажак авлодимиз биздан кўра яхши яшаши, биздан кўра ақлли ва бахтли бўлишлари керак”.
“Шундан келиб чиқиб, биз бу масалада тарғибот, ташвиқот, тиббиёт орқали шундай шароитни яратишга ҳаракат қилаяпмизки, аҳолимиз сонининг ўсиши иқтисодиёт ўсиши суратига мос бўлсин. Бизнинг болаларимиз энг ривожланган мамлакатлардаги болалардан ҳеч ҳам кам бўлмасин”, деб айтган Президент Каримов.
Туркистон: Путинни сўзларининг маъноси, хамма нарса яна илгаригидек бўлишига ишора қилиб, бунинг учун унда етарли босим бериш ричаглари мавжуд эканлигини айтмоқда.
Каримов бунга жавобан, ундан халқаро сиёсатдаги мавқейини бизларни “араб бахори” каби кутилаётган қўзғалонлардан сақлаб қолиш даражасида бўлиши кераклигини айтиб, акс холда АҚШ билан хамкорликларини давом эттириши оқибатида, унга босим бериши мумкин бўлган асосий миграция масаласи бўйича, Россиядаги демографик проблемани хам мавжудлигига ишора қилмоқда.