МО Афғонистон билан чегаралар мустаҳкамланишини истайди.
МО давлатлари НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгач, минтақада хавфсизлик муаммолари кучайишидан хавотирдалар
Венада БМТ, Оврўпо Иттифоқи ва Марказий Осиё (МО) давлатлари вакиллари иштирокидаги анжуманда, Афғонистондан халқаро кучлар чиқиб кетгач, чегарларни қўриқлаш масаласи муҳокама қилинди.
Анжуман бундан 10 йил аввал ташкил этилган МО Чегаралар Хавфсизлиги Ташаббус Гуруҳи томонидан уюштирилди.
Яна ушбу мавзуга оид
Раҳмон наркотиклар савдосига қарши курашишда ёрдам сўради
Термиздан Мозори-Шарифга узанган темир йўлнинг дастлабки қисми ишга туширилди
Россия Тожикистонга қарши яна нима қила олиши мумкин?
Унда янграган асосий талаблардан бири НАТО ва ғарб давлатларининг чегарларни мустаҳкамлаш ва қўриқлаш ишида кўмак кўрсатишлари борасида бўлди.
Лекин анжуманда, шу билан бирга, чегарларни мустаҳкамлаш савдо-сотиқ ва фуқароалрнинг эркин сафарлари йўлида қўшимча тўсиқларни яратмаслиги зарурлиги ҳам таъкидланди.
Австралия Афғонистондан ўз қўшинларини белгиланганидан бир йил эртароқ, яъни шу йил охирига қадар олиб чиқиб кетишини айтар экан, бу баёнот Венадаги анжуман қатнашчилари эътиборидан четда қолмади.
Афғонистондан хорижий кучлар чиқиб кетиши ортидан минтақадаги мураккаб чегара тизимига эга давлатлар учун оқибатлари қандай бўлиши бу анжуманда кўтарилган асосий масала эди.
Хорижий кучларнинг чиқарилишини МО давлатлари, ўта қўрқув билан бўлмаса ҳам, анчайин хавотир билан кутмоқдалар.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов шу йил бошида Америка ва иттифоқчи кучларнинг Афғонистондан чиқарилиши террорчи ва радикал гуруҳлар хавфи ва минтақадаги тангликнинг кучайишига олиб келиши мумкинлигини айтганди.
Венадаги анжуманда қатнашган Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимов ҳам 2014 йилдан кейин чегара оша гиёҳванд моддалар ва қурол савдоси каби муаммоларнинг ўсишидан огоҳлантирди.
МО Чегаралар Хавфсизлиги Ташаббус Гуруҳи айни ана шу муаммоларни кўриб чиқиш учун тузилган.
Гуруҳга МО давлатлари, Россия, Оврўпо Иттифоқи, БМТ гиёҳванд моддалрага қарши кураш агентлиги ва Оврўпода Хавсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти аъзо.
Уларнинг аксари бу соҳада ўзларининг турли лойиҳаларини амалга ошириб келади, чегара қўшинларини тарбиялаш ва лозим жиҳозларни етказиб бериш билан шуғулланади.
Анжуманга мезбонлик қилаётган Австрия ва БМТ вакиллари чегара хавфсизлигини ошириш эҳтиёжи минтақадаги мамлакатлар ўртасида иқтисодий ва маданий алоқалар йўлида тўсиқ бўлмаслиги кераклиги ҳақида гапиришди.
Марказий Осиёда айнан шу соҳада охирги йилларда орттирилган тажриба рисолладагидек бўлмади.
Чегарларнинг ёпилиши маҳаллий савдогарлар ва аҳоли вакилларининг сафарларида мушкулликлар яратди.
Минтақадаги баъзи давлатлар ҳозирда халқаро ҳамжамиятнинг ёрдами НАТО Афғонистондан олиб чиқиб кетиладиган қурол-яслаҳаларнинг бир қисмини уларнинг хавфсизлик кучларига ташлаб кетилишини ҳам ўз ичига олади дея умид қилмоқдалар.
Лекин бу масала кўпроқ МО давлатлари орқали қуролли кучлар ва жиҳозларнинг олиб чиқилиши масаласи кўриб чиқилар экан, НАТО ва алоҳида давлатлар ўртасидаги музокаралар чоғида кўтарилса керак.
Туркистон..: АҚШ Авғонистонда ўзини ва НАТОни мағлубиятидан ҳам унумли фойдаланишга интилмоқда.
Юқоридаги каби анжуманлар, АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари устиларидан сиёсий, иқтисодий ва харбий назоратларини оширади.
Бунақанги куфрни анжуманлари, бизларга мехрибончилик кўрсатаётгандек кўринишлари билан, аслида катта давлатлар бизларни қул сифатида талашишаётган, ёки шу минтақаларда катта урушларга замин яратишаётган бўладилар.
Урушни шу минтақаларга кўчиришларидан мақсадлари эса, аслида табиий келиб чиқиши муқаррар бўлган урушларни ўзлари уюштиришлари орқали уни ўз назоратлари остида ушлаб қолишни мақсад қиладилар, ёки бошқа минтақалардаги урушлар ва сиёсий қалтис холларни халқаро жамоатчилик эътиборидан чалғитишни кўзлашаётган бўладилар.
Яна шу каби уюшмалар орқали Афғонистон атрофидаги давлатларни қўрқувга солишлари, ” янги ипак йўли” сингари АҚШ учун ўта манфаатли лоихаларини амалга оширишларига жуда ёрдам беради.
Буларни бу ифлос ниятларидан бизларни устиларимиздаги етакчиларимиз бохабар бўлишсалар хам, шу давлат халқларини қирғинбаротлардан сақлаб қолишни ягона йўли бирдамликда эканини била туриб хам, улар куфр катталарига имкониятлар яратиб берувчи шароитлар яратиб беришда, яъни бир бирлари билан узоқлашишда давом этмоқдалар.
Куфрни маслахатлари билан, уларни бирлаштира оладиган ягона қувват Ислом дини эканлигини била туриб, мусулмонларни шу динни олий қилмоқчи бўлаётгани сабабли, уларга қарши репрессияли харакатлар уюштирмоқдалар.
Аслида бу давлатлар АҚШдан, мана шу вахимали холатни юзага келтириб қўйганлиги ва шунча мусулмонларни ўлимига сабаб бўлиб хеч нарсани ўзгартира олмай, яна бу давлатчаларга шунчалар ҳам ташвишлар пайдо қилаётгани учун уни камида жаримага тортиш ёки жазога тортиш хақида бахслашишлари лозим эди.