Лавров: ўзбек-тожик алоқаларига бефарқ эмасмиз

484
0

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров икки кунлик иш сафари билан Тожикистонга борди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Душанбега сафари Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Россияга нисбатан гина-кудурати атрофидаги баҳслар ҳовури босилмаган бир пайтга тўғри келди.

Ўтган ҳафтада Россия билан ҳамкорлик доирасида ўтказилган бир тадбирда сўзлай туриб, Имомали Раҳмон Россияга минтақанинг бошқа мамлакатларида берилмаган имтиёзлар Тожикистонда бериб қўйилганини писанда қилган эди. Бу имтиёзлар қаторига, тожик давлат раҳбарининг таъкидича, Россия 201-ҳарбий базасининг Тожикистондаги ҳозирлиги ҳам киради.

24 апрел куни Имомали Раҳмон билан учрашувдан сўнг журналистлар олдига чиққан Сергей Лавров Тожикистон президенти эътирозига муносабат билдирмади, аммо бугун томонлар музокарасида айнан қарбий база масаласи муҳокама қилинганини ҳам яширгани йўқ.

– Музокарамиз чоғида биз, шунингдек, 201-ҳарбий базанинг Тожикистон ҳудудида қолиши масаласини ҳам муҳокама қилдик. Бунга оид лойиҳа атрофида музокаралар давом этмоқда. Музокара жараёнини тезлатиш борасида Тожикистон президенти айрим топшириқлар беришини айтди. Биз ҳам бунга тайёрмиз, – деди Россия ташқи ишлар вазири Лавров.

Айтиш жоизки, Россия 201-ҳарбий базасининг яна 49 йил Тожикистон ҳудудида қолиши борасида шартнома имзолашга уринаётган Москва билан Душанбе ўртасида бу борадаги баҳс ҳали ҳам давом этмоқда.

Тожикистон томони Россиянинг Кўлоб, Қўрғонтепа ва Душанбедаги ҳарбий базалари учун 300 миллион АҚШ доллари миқдорида ижара сўраётир.

Бугун журналистлар олдида сўзлаган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз мамлакати ўзбек-тожик муносабатларига ҳам бефарқ эмаслигини таъкидлади.

– Ўзбекистон ва Тожикистон алоқаларига бефарқ бўлолмаймиз. Чунки бу иккала мамлакат бизнинг стратегик шерикларимиздир. Биз яқин қўшнилар сифатида узоқ йиллар ягона давлатда яшаганмиз. Шуларни назарга олган ҳолда, биз Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳақиқий яхши қўшничилик алоқаларини кўришни истаймиз. ҳозирда бу икки қўшни давлат ўртасида мавжуд муаммоларни ҳал қилувчи ягона йўл бу музокарадир. Биз бу икки давлатни тезроқ музокара столига ўтиришга чақирамиз, – дея таъкидлади Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири 23 апрел куни кечки пайт икки кунлик сафар билан Душанбега келган эди.

Бугун куннинг биринчи ярмида Тожикистон ташқи ишлар вазири ҳамрохон Зарифий билан учрашган Сергей Лавров бу галги музокаралар “Россия ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларни такомиллаштиришга хизмат қилажаги”ни таъкидлади.

Туркистон: Клинтонни Тожикистонга ташрифи ва у ердаги кўтарилган “янги ипак йўли” лоихасини Рахмонов томонидан маъқулланиши, Лавровни Тожикистонга кўнгил буришга мажбур қилди.
“Янги ипак йўли” лоийхаси, асосан Тожикистонни Ўзбекистон билан ўрталаридаги пайдо бўлган таранг сиёсий вазийят оқибатида, Тожикистонни айнан Ўзбекистон томонидан стротегик ва иқтисодий блокада қилинаётганлигидан, уларни ўрталарида хакамлик қилишни кўзда тутади.
Лавров хам худди шу мавзуъда, муаммони Россия хал қилиши лозимлигига далолат қилувчи баёнот бермоқда.
Эътибор бераётган бўлсангиз, М Осиё давлатлари устиларида тоборо чўпонлар кўпайиб бормоқда.
Бу холатлар яхшиликка олиб бормайди, негаки булар бизларни ўрталаримиздаги алоқаларимизни бир бирларини манфаатларига зид равишда ёки ўз манфаатларига мос қилиб йўналтиришга қаттиқ уринадилар.
Улар бу каби харакатлари билан, мусулмон юртларидаги, уруғ ва миллатлар ўрталарида кескинлик ва зиддиятлар пайдо қилишга харакат қиладилар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here