Эрон АҚШ билан Афғонистон ўртасидаги иттифоқни бекор қилинишлигини хохламоқда.

622
0

 Туркистон: Эрон қобулни АҚШ билан хавфсизлик хусусидаги иттифоқдан чекинишликка мажбур қилиш мақсадида Афғонистонга босимни кучайтирмоқда. Бу ҳақда Европа мамлакатларида чоп этилувчи “Уолл-стрит джорнэл Юроп” рўзнеомаси маълум қилади. “Техрон агар Афғонистон парламенти мазкур иттифоқ шартномасини тасдиқлайдиган бўлса, Эрондаги афғон ишчилари ва қочқинларини депорт қилиб юборишлик билан таҳдид қилди”, – маълум қилади рўзнома. 2 май куни қобулда АҚШ президенти Барак Обама ва Афғонистон президенти ҳомид Карзай стратегик иттифоқчилик шартномасини имзолашди. Мазкур шартнома НАТО кучларининг Афғонистондан 2014 йили чиқиб кетганидан кейин, сиёсий ва ҳарбий ҳамкорликни ҳам ўз ичига олган, икки мамлакат ўртасидаги муносабат шаклини белгилайди. Мустақил таҳлилчиларга кўра, Вашингтон Афғонистонни “НАТО таркибида бўлмаган мамлакатлар ичида ўзига яқин иттифоқдошлари сафига” қўшиб қўйган. “Мазкур шартномани ёқтирмаслигини Техрон қеч қачон яширмаган, – ёзади “Уолл-стрит джорнэл Юроп”. – Хозир эса Эрон уни бекор ?илишга харакат қилмоқда”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here