Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Урфи омм нима?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Сообщение Урфи омм нима?
        November 30, 2018, 04:25
Иқтибос

Ассалому алайкум!

Урфи омм нима?

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 676
Permalink
Сообщение Св: Урфи омм нима?
        November 30, 2018, 04:30
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

“Урфи омм” - “урф” ва “омм” сўзларини яхши тушуниш билан ёрқинлашади. Инсон бир ишни доимий килиб юрса ўша ишга одат дейилади. Масалан: ҳар куни эрталаб 15 минут машқ қилувчи инсон шу ишини ҳар куни қилса; “эрталаб 15 минут машқ килиш одати” дейилади. Ёки эрталаб сут ичиш одати..., ҳар жумъа куни жумъадан кейин дўстлар билан “ош”да йиғилиш одати ва ҳоказо.

Шу одат бирор шахар-қишлоқнинг ҳаммасида одатга айланган бўлса, у иш шу жойнинг урфи дейилади. Масалан: тўйда махаллага ош бериш бизда урф. Бизнинг урфда қудаларни… кутиб олинади каби. Яъни ҳамма қилишга одатланган, бир қишлоқ-шахарнинг аҳолсининг одати – УРФ бўлади.

“Омм” сўзи ўзбекчада “умумий” деб ишлатилади. Масалан: қонун ҳаммага умумий, ҳайт ҳаммага умумий хурсандчилик каби. Баъзи нарсалар умумий бўлмай, хос бўлади. Масалан, исмлар; Аҳмад, Абдурраҳмон, Али каби. Ёки баъзи ҳукмлар; ҳижоб аёлларга хос, хайвонлар закоти яйловда боқиладиганларига хос, диндан қайтганларнинг жазоси Исломдан қайтишига хос каби. Шунга ўҳшаб урфни ҳам хоси ёки омми бўлади. Агар бир қишлоқ ёки шахарга хос урф бўлса, уни шу ерни урфи дейилади, умумий урф дейилмайди, яъни урф омм дейилмайди. Агар шахар-қишлоқларнинг ҳаммасида бир хил урф бўлса, масалан: оила қуришда ҳамма никоҳ бўлишини шарт қилишга одат қилганлари ёки жаноза ўқиб маййитни кўмишда омма йиғилишилари каби одатлар УРФИ ОММ дейилади.

Бузуқ урфларни тўғрилаб, саҳиҳ урф оммларга айлантиришга фақат фикратини тиниқ тушунган, тариқатини равшан кўриб туривчи ҳизбгина қодир, чунки кўпчилик билан қилинадиган ишлар кунлар ўтиши билан урфга айланиб қолади. Агар урфлар шаръий ҳукмларга асосланмаса, уларни тўғрилаш ҳаммани зиммасига тушган Аллоҳ Таолонинг фарзи бўлади. Қандай урф қолиши керак, қандай урф ўзгартирилиши кераклигини шаръий ҳукмлар асосида билиб оламиз. Бузуқ урфларни ўзгартириш учун ҳам шаръий ҳукмлар асосида, тариқат аҳкомлари билан муносиб услуб-воситалар ёрдамида Уммат билан амалга оширилади. Шунинг учун аввало фикратни ва тариқатни яхши билиш керак. Фикрат ва тариқатни билмасдан ҳизб зиммасидаги ишни, яъни Умматни бошқариб, урфларни тўғрилашни бажаролмайди.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.027 секунд.