Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Бортниковнинг баёноти ҳақидаги саволга жавоб
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Сообщение Бортниковнинг баёноти ҳақидаги саволга жавоб
        November 17, 2018, 01:46
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва раҳматуллааҳми ва барокатуҳ!

Россия Федерацияси хавфсизлик хизматининг раҳбари, «террорчилар ҳатто Россиядан ҳам маблағ олиб туришади», .... «ёрдам пулларни ИШИДга етказиб берувчи махсус каналлар бор» деди.

Савол: 1) Россия Федерацияси хавфсизлик хизмати нима учун ўз жиноятларини яширмай очиқ айтмоқда? 2) Россия “Биз террорчилар билан кураш олиб боряпмиз” деб, сўнгра ўзларининг жиноятларини очиқ айтганда, дунё олдида ишончини йўқотишларини билишмайдими?

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 676
Permalink
Сообщение Св: Бортниковнинг баёноти ҳақидаги саволга жавоб
        November 17, 2018, 01:49
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Сиз Бортниковнинг сўзларини нотўғри тушуниб олибсиз. У расмий тарзда молиявий ёрдам ҳақида ёки давлатнинг Исломий ташкилотларга моддий ёрдами ҳақида гапирмади. Бортников шахсий алоқалар каби Исломий шахс ва гуруҳларнинг молиявий муносабатлари ҳақида гапирди. Мақсади режим ёки давлат ё бошқа душман давлат манфаатларига хизмат қиладиган барча одамлар ва ташкилотларни назорат остига олишдир. Яъни бу қонун кучга кирса, хавфсизлик хизматлари ҳар қандай исломий вакиллар ва ташкилотлар каби Ғарб манфаатларига алоқали молиявий ҳаракатларнинг барчасидан гумон қилиш ва уларни назорат қилиш ҳамда пулларини музлатиш имкониятига эга бўлади.

Бу баёнотни йиғилишда ўтирганлар ва бошқа давлат расмийлари ҳам эшитишди. Улар баёнотда ўзлари ва ўзларига алоқадор компаниялар, шунингдек одамларнинг ҳисоблари ҳам юқорида айтилган рўйхатга тушиб қолиши мумкинлигини тушуниб етишди. Яъни Россиянинг сиёсий манфаатларига зид бўлган ҳар бир мамлакат ва унга қарашли компаниялари ва шахслар Федерал хавфсизлик ташкилотининг текширувига дуч келиши мумкин.

Бинобарин, Россия ҳам Америка Қўшма Штатлари каби ўз таъсири остидаги давлатларга иқтисодий ва молиявий соҳалар орқали сиёсий таҳдид туғдириш стратегияни билан муомала қилмоқда. Бу ишлар Россияда ҳуқуқий тармоқ режимнинг қўлига ўтиб кетаётганидан ҳамда шахслар ва ташкилотларга зулм кучайишидан дарак беради.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.046 секунд.