Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Сиёсатни кузатиш вожиблигига шаръий далил борми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Сообщение Сиёсатни кузатиш вожиблигига шаръий далил борми?
        November 14, 2018, 01:48
Иқтибос

Ассаламу алейкум ва рахматуллоху ва баракатуҳу

Бродар Оллох сиздан рози бўлсин яна савол чиқиб қолди сиёсатни кузатиш вожиблигига шаръий далил борми?

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 676
Permalink
Сообщение Св: Сиёсатни кузатиш вожиблигига шаръий далил борми?
        November 14, 2018, 01:49
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Инсонлар сиёсат билан шуғулланиши Аллоҳ Таолонинг қатъий талаби – фарз! Ҳар бир ҳақиқий мўмин бунга бепарво бўлмайди, чунки у иймонга боғланмоқда, яъни жуда ҳам муҳим, Умматни келажагига ўшанга боғлиқ бўлган фарз. Буни далиллари ва вокеълигини қисқача келтириб ўтаман. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا لَكُمْ لَا تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ
رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَنَا مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا وَاجْعَل لَنَا مِنْ لَدُنْكَ نَصِيرًا
(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?! [4:75]

Росулуллоҳ(с.а.в)нинг:
«Мўминларнинг бир-бирларига муҳаббат қилиб, раҳмдил бўлишларининг ва меҳрибон бўлишларининг мисоли бир жасадга ўхшайди. Агар ундан бир аъзо касалланса жасаднинг бошқа аoзолари бир-бирларини бедорлик ва истмалаш билан ёрдамга чақирадилар» деган сўзларини ва «Мўмин, мўмин учун баъзи қисми баъзи қисмини маҳкам ушлаб турган бинога ўхшайди» деган сўзларидан ҳақиқий мўминлар қандай бўлишларини билишимиз мумкин. Бу ҳадисни тўғри тушунишимиз учун инсон ўз жасади муҳтож бўлиб турган нимани қизғониши ҳақида ЖИДДИЙ фикрласак яхши тушунамиз. Имоми Муслим ривоятлари.
Росулуллоҳ(с.а.в) айтган дедилар:
«Аллоҳнинг қонунларига риоя қиладиган инсон билан уларга амал қилмайдиган киши кемада ҳамроҳ бўлган бир гуруҳ одамларга ўхшайдилар, баъзилари кеманинг юқори қисмидан, баъзилари эса қуйи қисмидан жой олдилар. Кеманинг қуйидан жой олганлар сув ичмоқчи бўлсалар, юқоридагиларни босиб ўтар эдилар. Шунда улар юқоридагиларни безовта қилмай, шу ердан тешиб ола қолсакчи, деб қолдилар… Кемадаги ҳамроҳлар уларни ўз ҳолига қўйсалар, барча ҳалок бўлади. Агар уларни қўлидан тутиб тўхтатиб қўя олсалар, ўзлари ҳам, кемадаги ҳамроҳларнинг барчаси ҳам нажот топади».

Жамиятни аҳволини билиб туриб, “КЕМА”дан ўзлари учун ажратилган “жой”ни яхши ва қулай қилиб олган ХУДБИН инсонлар ҚАЕРГАЧА етишини фикрласак, ўшанда бу ҳадисни ҳам яхшироқ тушунамиз. Мўминлар Исломини тушунмай қолгандан бошлаб аҳмоқлардек ҳаракатлар қилишадиган бўлиб қолишдилар. Пайғамбар(с.а.в) яна шундай деганлар:

«مَنْ سَمِعَ مُسْلِمًا يُنَادِي يَا للْمُسْلِمِينَ وَلَمْ يُجِبْهُ فَلَيْسَ بِمُسْلِمٍ»
«Кимки бир мусулмоннинг эй мусулмонлар, дея ёрдам сўраётганини эшитсаю, унга жавоб (ёрдам) бермаса, у мусулмон эмас».

Манашу далилларни яхшилаб фикр қилинг! Қайта-қайта ўқинг, оммани шу ҳақида фикрлайдиган қилинг, чунки бу ҳамма мўминларга; Росулуллоҳ(с.а.в)нинг сўзларига қулоқ тутишим бахт ва шарт, чунки шунга иймон келтирганман, У Зод(с.а.в)ни Аллоҳ Таоло РАҲМАТ қилиб юборган - деб иймон келтирганларга жуда аҳамиятли. Шунда Умматни нажот йўлига етакловчилар ғариб ҳолда яккаланиб қолмайдилар. Бу ҳадисларни; “Росулуллоҳ(с.а.в) менга ҳитоб қилмаяпти, бу мендан бошқаларга айтилган гаплар, менга алоқаси йўқ”- деб КИМ айта олади?! Ислом оламининг қаерида ёрдам сўраётган мазлум мусулмонлар йўқ?! Суриядами, Фаластиндами, Шарқий Туркстондами, Бирмадами, Ўзбекистондами, Тожикистондами, Россиядами.....? Аҳмад ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в) шундай деганлар:

«أَيُّمَا أَهْلُ عُرْصَةٍ, أَصْبَحَ فِيهِمْ أُمْرُؤٌ جَائِعٌ، فَقَدْ بَرِئَتْ مِنْهُمْ ذِمَّةُ اللهِ تَبَارَكَ وَتَعَالَى»
«Қайси бир маҳаллада қорни оч одам тонг орттирса, Аллоҳ Таборака ва Таолонинг ҳимояси улардан кўтарилади». Пайғамбар (с.а.в) Парвардигоридан ривоят қилади:

«مَا آمَنَ مَنْ بَاتَ شَبْعَانَ، وَجَارُهُ جَائِعٌ إِلَى جَنْبِهِ وُهُوَ يَعْلَمُ بِهِ»
«Қўшнисининг очлигини била туриб тўқ ҳолида тонг оттирган одам Менга иймон келтирмабди». Бу ҳадисни Баззор Анасдан ривоят қилган.

«وَمَنْ لَمْ يَهْتَمَّ بِأَمْرِ الْمُسْلِمِينَ فَلَيْسَ مِنْهُمْ»
«Кимки мусулмонлар ишига қайғурмаса, у улардан эмас». Дунёда мусулмонларнинг аҳволи нима кечяпмоқда?! Энди менга айтингчи, биз ёрдам беришимиз ФАРЗ бўлган қанча оч, муҳтож одамлар бор?! Сиз шу фарзни қанчалик адо этаяпсиз?

Манашу ҳадисларни ҳам яхшилаб фикр қилинг! Бу ҳадисларни ҳам; “Росулуллоҳ(с.а.в) менга ҳитоб қилмаяпти, бу мендан бошқаларга айтилган гап, менга алоқаси йўқ”- деб КИМ айта олади?!

Бу ҳадисларга қандай амал қилишни Ислом етакчилари бизларга тушунгунимизгача ўргатишлари асосий вазифалари. Аммо нима қилишни билмасдан туриб етакчиликни даво қилишлари каззобликдир. Биз фикрат ва тариқатни билмайдиган жоҳил етакчилардан шу аҳволдамиз, Уммат кимга ишонишини билмайди, ҳолдан толган. Ҳолбуки Аллоҳ Таоло айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ
– „Ва сизга - ҲАММА нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни - Қуръонни нозил қилдик". [16:89]
Аллоҳ Таоло айтди:
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ
– „Аллоҳ ва пайғамбари бир ишни ҳукм қилган - буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир". [33:36]

Умар ибн Абдулазиз халифа бўлгунча саҳобаларга эргашиб келдилар. Умар ибн Абдулазиз ҳадисларни ёзишга буюрди. Бухорий ўзининг саҳиҳ китобида шундай дейди: «Умар ибн Абдулазиз Абу Бакр ибн Ҳазмга шу маънода хат ёзди: «Расулуллоҳ(с.а.в)дан бўлган ҳар бир ҳадисни ўрганиб чиқиб, ёзинг. Мен илмнинг йўқолиб кетиши ва олимлар кетиб қолишидан қўрқаман. Расулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳадисларинигина ёзинг. Илмни тарқатинглар, билмаганлар билгунча ўргатинглар. Чунки илм, сирга айланмагунча ҳалок бўлмайди, яъни йўқолиб кетмайди». Шунингдек, исломий шаҳарларнинг омилларига ҳадисларни ўрганиб чиқишга буюриб хат ёзди».

Энди бир савол: Умматни аҳволини ўнглаш бизнинг вазифамиз эмас деб биласизми? Унда – агар ҳақ бўлсанглар - далил келтиринг ёки биз мўмин-мусулмонларни аҳволини жуда яхши биламиз, уни кўриб тургандек билиб турибмиз, ҳатто улар устидан бўлаётган ишларни, кофирлар ва уларнинг малайлари бизларнинг устимиздан қандай ишларни режалаштираётганини ҳам аввалдан – таҳминан - билиб туришимиз бу фарзни бажарганимизга далолат қиладими, мўмин-мусулмонларнинг ишларига беъэтибор бўлмаяпмиз деб айта оламизми? Кофирлар тарқатаётганданда кўпроқ, қаттиқроқ қилиб дунёга жар солишимиз билан нима ўзгаради? Биздан куфр режасини очиб ташлашни фарз қилганда шу ишларни талаб қилганми?! Яъни куфрни бизга қарши олиб бораётган ишларини яна битта куфр томонида – унга рақобатчи – кофирлар томонида туриб, оммага тарқатишимиз билан фарзни бажарган бўламизми?! Масалан: Россияга қарши - АҚШ томонда - ёки Хитойга қарши - Россия томонда туриб, уларни - режаларини бирин-кетин очишимизни шариат талаб қилмоқдами? Шу саволга сиз жавоб беринг, сиз жавоб топинг, чунки бу ҳақида бизга келган аваалги саволларда муфассал жавоблар берганмиз. Бизни(савол-жавоб майдонида ҳам) кузатиб борганлар буни жавобини яхши биладилар. Ёки китобларимизда муфассал жавоблар бор, чунки бизнинг етакчилик фикрий етакчиликдир. Чунки биз фикр учун, ҳокимиятни фикр асосида ўрнатиш учун фаолият олиб борамиз. чунки Уммат етакчилари фикр етакчилари бўлиши лозим. Улар Умматни фақат фикр билан юргизади. Айдан шу: қўйларни бир эчки ва таёқ ёрдамида бошқаргандек эмас ёки туяларни бир эшак етаклагандек эмас, балки ҳар бир муаммонинг ечимини фикран тушунтириб, бажариш лозим бўлган ишларни фикрий кўрсатиш керакки, ҳатто қалб ҳотиржам ва ақл қаноатланган ҳолда бошқариш - инсоний етакчиликдир. Шу иш учун сиёсатни кузатиш керак, шу Ислом сиёсати, шу ишни Аллоҳ Таоло фарз қилган.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.033 секунд.