Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Совуқда касал холатда тахорат олишлик
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Совуқда касал холатда тахорат олишлик
        November 13, 2018, 16:46
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух

Аллох таолога хамду санолар, Мухаммад с. а. в. га ва у кишига эргашганларга саловат ва саломлар бўлсин.

Сурамоқчи бўлганим саволдан олдин тушунча берсам: ёшим 41да,
Бир неча йилдан бери жисмоний иш килганимда баъзида геморрой дарди безовта килади
Чўккалаб узоқроқ ўтирсам хам шундай.

Хақ хукмни билиш учун хижолат бўлсам хам ёзишга қарор қилдим.

Батафсилроқ ёзсам Охирги 6 ё 7 ойдан бери шу жойимда озгина намлик нажас уйқудан ташқари холда доим пайдо бўладиган бўлди.

Шундан бери Доим тахорат синиб турганидан хар намозга янги тахорат қилиб ўқияпман.
Аввал тахорат олганимга ярим соат бўлган бўлса хам кўнглим бўлмай яна тахорат қиляпман
Мен тўғри йўл тутяпманми?

Қурилишда ишлайман. Совуқ кунлар келиб совуқ сувда тахорат қилишга тўғри келяпти
Илож борича ўзимдан совуқ ўтказмасликка харакат қиляпман.

Машаққат бўлса хам шундай янги тахорат қиляпман ва бунга хеч қандай менда хараж йўқ
Мен тўғри йўл тутяпманми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Совуқда касал холатда тахорат олишлик
        November 13, 2018, 16:53
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ шифо берсин. Аллоҳ Таоло биздан тоқатимизга ярашасини талаб қилади. Аллоҳ Таоло айтади:

لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا لَهَا
“Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди”. [2:286]

Русулуллоҳ(с.а.в) шундай деган:

«وَإِذا أَمَرْتُكُمْ بِأَمْرٍ فَأْتُوا مِنْهُ مَا اسْتَطَعْتُمْ» أخرجه البخاري ومسلم
“агар сизларга бирор нарсани амр қилсам, уни тоқатинглар даражасида амал қилинглар”. Бухорий ва Муслим ривоятлари. Имрон ибн Ҳасин(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

صلّ قائماً، فإن لم تستطع فقاعداً، فإن لم تستطع فعلى جنب
“Набий с.а.в дан намоз ҳақида сўрадим, сўнг айтди; қоим ҳолда намоз ўқи, агар қодир бўлмасанг, бас ўтириб ўқи. Агар (унга ҳам) қодир бўлмасанг, бас ёнбошлаб(ўқи)”. Имом Бухорий ривояти.

Таҳорат масаласида агар сув саломатчиликка зиён қилиш эҳтимоли ғолиб бўлса, таяммум қилиш жоиз, Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنْ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمْ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا فَامْسَحُوا بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُمْ مِنْهُ مَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيَجْعَلَ عَلَيْكُمْ مِنْ حَرَجٍ وَلَكِنْ يُرِيدُ لِيُطَهِّرَكُمْ وَلِيُتِمَّ نِعْمَتَهُ عَلَيْكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
“Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масх тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз! Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз! Агар бемор ё мусофир бўлсангиз ёки сизлардан биров ҳожатхонадан чиққан бўлса ёхуд хотинларингизга қўшилган бўлсаларингиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз, покиза(صَعِيدًا ернинг сувлик бўлмаган устки қисми) тупроқ билан таяммум қилингиз (яъни юзингиз ва қўлларингизни покиза тупроқ билан силангиз). Аллоҳ сизларга машаққат қилмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва шукр қилишларингиз учун сизларга Ўз неъматини комил қилиб беришни истайди”. [5:6]

«صَعِيدًا» сўзини тушунишда мужтаҳидлар иҳтилофга боришган: имои Шофеъ(раҳимаҳуллоҳ) фақат чанги бор бўлган тупроқли жойга айтилади деган бўлса, Абу Ҳанифа(раҳимаҳуллоҳ) сувли бўлмаган, ўсимликлар йўқ бўлган ернинг устки қисмига ишлатилади. Шундан устида чанги йўқ бўлган тошларга ҳам таяммум қилса бўлади деган райни билдирган.

Агар саломатчилигингизга сувнинг зиёни йўқ бўлса ва доимий таҳоратингизни синдирувчи намлик келиб турса у ҳолда ҳар бир намозга алоҳида таҳорат қиласиз. – агар таҳоратни синдирувчи бошқа сабаблар бўлмаса - бу таҳоратингиз кейинги намоз вақтигача таҳорат ҳукмида бўлади.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.