Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Тафаккур билан тадаббурни қандай фарқи бор?
Mux
Про
Св-Жв: 315
Permalink
Сообщение Тафаккур билан тадаббурни қандай фарқи бор?
        November 5, 2018, 01:38
Иқтибос

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тафаккур билан тадаббурни қандай фарқи бор?

Фақат Қуръон оятлари хақидагина тадаббур ва тафаккур қилинадими ёки бошқа нарсалардаҳамми?

Аллох илмингизни зиёда килсин.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 670
Permalink
Сообщение Св: Тафаккур билан тадаббурни қандай фарқи бор?
        November 5, 2018, 01:39
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

“Тафаккур” – التفكر – сўзи “фикр” сўзидан олинган бўлиб, “фикрлашга ўзини мажбурлаш”, “фикрлаш учун уриниш” деган маъноларни ифодалайди. Аллоҳ Таоло тафаккур қилишга бир неча оятларида амр қилган:

قُلْ لَا أَقُولُ لَكُمْ عِندِي خَزَائِنُ اللَّهِ وَلَا أَعْلَمُ الْغَيْبَ وَلَا أَقُولُ لَكُمْ إِنِّي مَلَكٌ إِنْ أَتَّبِعُ إِلَّا مَا يُوحَى إِلَيَّ قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الْأَعْمَى وَالْبَصِيرُ أَفَلَا تَتَفَكَّرُونَ
Айтинг (эй Муҳаммад): «Сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари мавжуд», демайман ва ғайбни ҳам билмайман. Яна сизларга: «Мен фариштаман», ҳам демайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсаларгагина эргашурман». Айтинг: «Кўр билан кўргувчи (яъни йўлсиз билан Аллоҳнинг йўлида юргувчи) киши баробар бўлурми?! Тафаккур қилмайсизларми?!» [6:50]

“Тадаббур” - التدبر- эса, дубр(دبر) “орқа” деган сўздан олинган бўлиб, ҳар бир ишни ёки буйруқларни - фарз, вожиб ёки ҳаром кабиларни – оқибатини билишга ўзини мажбурлаш деган маънони билдиради:

أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآنَ وَلَوْ كَانَ مِنْ عِنْدِ غَيْرِ اللَّهِ لَوَجَدُوا فِيهِ اخْتِلَافًا كَثِيرًا
Ахир улар Қуръон ҳақида тадаббур қилмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?! [4:82]

Саҳобалар бу фарзга аҳамият берганларидан “бу дунё”ни арзимас эканини англаб етганлар ва Охиратлари учун қаттиқ интилишларига қарамай дунёда етакчи ва ҳукмрон бўлганлар, яъни улар ҳам, Аллоҳ Таоло ҳам рози бўлиб, икки дунё азизлигига эришдилар. Биз эса шу фарзни тарк қилиб, тақлидга шунғиганимиз учун на Охиратимиз обод ва на дунёдаги қадримиз қолди. Икки дунё хорлиги томон кетмоқдамиз - Аллоҳ сақласин. Шунча огоҳлантиришлар кор қилмаяпти. Шунча хорликлардан кейин ҳам кўпчилигимиз дунё билан алданишда давом этмоқдамиз.

Аслида тафаккур ва тадуббур ҳар бир мўминни доимий иши бўлиши керак, чунки у Аллоҳ Таолонинг амри, фарзи. Бу жавоб юзаки фикрловчилар учун етарли. Аммо атрофлича ва чуқурроқ ўрганмоқчи бўлганлар учун тафсилоти қуйдагича:

Тафаккур Исломда фарз ва энг биринчи фарзлардан ҳисобланади.

1. Фикрлаш - бир воқеъликни хис қилганда, ўшанга мос келадиган, уни изоҳлаб, моҳиятини тушунтириб берадиган маълумотларни излашдан иборат. Бу энг катта неъмат, чунки Одам а.с.га Аллоҳ Таоло ҳар бир нарса ҳақидаги маълумотларни бериш билан инсонни фаришталардан афзал қилди:

عَلَّمَ آدَمَ الْأَسْمَاءَ كُلَّهَا
У зот Одамга барча нарсаларнинг исмларини ўргатди... [2:31]

Бундан афзаллик имконияти бизда ҳам бор, Аллоҳ Таоло нозил қилиб қўйди, Росулуллоҳ с.а.в. етказиб, қандек амал қилишни ҳам баён қилиб берди. Олимларимиз муфассал баён қилиб қўйишган, Аллоҳ Таоло айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ
– „Ва сизга - ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни - Қуръонни нозил қилдик". [16:89]

2. Ҳамда бир маълумотни эшитган заҳоти шу ҳақ эканини, яъни Исломдан эканини аниқлаш, унга қандай амал қилиш учун вокеъликдаги маноти(шу шаръий ҳукмни вокеълиги)ни изланиши ҳам фикрлаш бўлади, яъни шу каби фикрлашга мажбурлаш: маълумотларни ўз вокеълигини топишга ёки аксинча; ҳар бир вокеъликка тўғри келадиган маълумотларни топишга ўзини мажбурлаш - тафаккур бўлади.

Фикрлашнинг бошланиши; эшитган маълумотларни тўғри эканини, яъни шу маълумот ўз воқелигига тўғри келиш-келмаслигини текширишдан бошланади. Масалан: “биз мустақилмиз...”, “чегараларимизни мустаҳкам қилишимиз керак...”, “террорист ва экстремистлар кимлар?...” ёки “кандай одам етакчи бўлади ва сиз таниган, билган қайси партияни етакчи деб биласиз?...” ёки “сизга ким дўст ва ким душман?...” кабиларни фикрлаб, ўз вокеълигини топишга, қаноатли жавоб топгунча ўзини мажбурлаганда тафаккур қилган ва тафаккурли инсон бўлиш томон қадам қўйган бўлади. Тафаккурсиз инсон хайвондан фарқи йўқ, ўҳшатишда моҳир маймун ёки бировларни гапини тушунмай ёдлаб олган тўти бўлади, ҳалос. Хоҳлаган инсон уларга ўз гапини гапиртиради ва ўзи хоҳлагандек ўйнатади. Шу фикримизни тушуниш ҳам “фикрлаш”ни бошлаш учун бир мисол.

Тафаккурли мўминлар ҳаёт тарзи қандек бўлиши ҳақида ўз фикрига эга бўлиб, бошқалар билан ҳаётнинг ҳар соҳасида беллашишга қодир бўлади. Хато фикрларни хатосини кўрсата билади. Ўзида ҳар қандай вокеълик учун ваҳийдан ишлаб чиқилган, ақлларни қаноатлантирадиган фикрларни ўзлаштирган бўлади, чунки унинг фикрлари ноқис ақлдан эмас, ҳар бир нарсани Яратгувчисининг ваҳийсидан олинган.

Тадаббур қилишда ишларни охир оқибатини фикрлаш, тасаввур қилишга уриниш билан бўлади. Масалан: ароқҳўрликка, зўравонликларга, зино, исловатхона-қуморхонларга хеч қандек чеклов қўйилмаган жамиятни тасаввур қилиб кўринг. Кейин бу ишларни ман қилган Аллоҳ Таолонинг оятлари ҳукмрон бўлган жамиятнинг оқибатини ўйланг, тасаввур қилинг. Шу иш, шу каби фикрлаш - тадаббур бўлади. Мисол учун долзарб бўлган ҳижоб масаласин тадаббур қилиб кўрайлик: куфр жамиятида аёл-қизлар кўчаларга ярим яланғоч чиқишади... Бу қизлар кўчага чиқишлари билан яқинларини; отасини, ака-укаларини, жиянларини юзини ерга қаратди. Қалбини ғамга тўлдирди. Дўстлари, танишлари олдида шарманда бўлдилар, ғамга ботишади. Чунки бундек ўзига жалб қилувчи, шайтоний бўлиб кийинган қизлар нисбатан эркакларда яхши тасаввур бўлмайди, ёмон ҳаёллар; мени шу кўринишим ҳам ёқмаяпдими?, сен учун шундек алфозда чиқдиму, сен нимадан ҳаё қиласан каби шайтоний уйлар қамраб олади. Оилалик бўлишсалар ҳам эркаклиги қўзғайди, чунки бу унинг табиати, ўзини пичиб олмаган бўлса изтиробда қолади. Унга эришиш тўғрисида фикрлайди ёки бошқа жойдан ўз хирсини қондириш учун чора излайди. Тақводор, оилалик бўлса ҳам қийналади, чунки у ҳам эркак, яланғоч аёлни кўрса унда ҳам ғариза қўзғалади. Лекин бошқа нарса билан чалғиб кетгунча қийналиб юради, сабр қилади. Ишларга ҳам салбий таъсир қилади. Доимий шу аҳвол такрорланишида, ҳилватда қолишлар одатий бўлган, номаҳрамлар билан бўлган ҳар қандек яқинликларга ҳеч қандек монеълик бўлмаган, балки теле кўрсатувларда бу ишларни авжига чиқараётган кинофилмлар, кўрсатувлар, беҳаёликка тўлган сериаллар инсонларнинг қонига бузуқликларни сингдираётган бундек жамиятдаги оилаларда бир бирларига; эр аёлига, аёл эрига, ҳатто фарзандлар ҳам ота-оналарига бўлган ишончиларини йўқолади, ёмон гумонлар ҳар қандай инсонга ўз кучини кўрсатади, шайтон осонлик билан ўз ишини бажаради. Оилалардаги уриш-жанжаллар одатий ҳолга айланади. Ҳеч қанча ўтмай оилалар бузилади. Фарзандларда ота-оналарига нисбатан ҳурматнинг асари ҳам қолмайди...
Исломдачи?, аёл зотини кўчага кийимсиз эмас, ҳатто шаклини ҳам билдирмайдиган кийим билан, иймон-у, ҳаёда чиқарилади. Бундек ўранган ҳолда кўчага чиққан аёлнинг ҳеч кимга салбий таъсири бўлмайди, аксинча шу кийимининг ўзи ҳар кандек КЎЗларга Аллоҳни эслатади: ёзнинг иссиғида ҳам, қишнинг ёмғиргарчиликларида ҳам шу кийимга ўралиб юришимдан мақсад Аллоҳни ризосига эришиш, мен Аллоҳнинг азобидан-Дузаҳдан қўрқаман, Жаннатини хоҳлайман, мен учун ҳақиқий бахт Аллоҳнинг ризоси...- деган маъноларни эсга солади. Бундек кўриниш нотўғри хаёлларга ҳам, мараз қалбларга ҳам Аллоҳни эслатиб, тартибга солиб қўяди.

Жамиятда ҳам номаҳрамлар билан ҳилватда қолишга, беҳуда гапларни гаплашишга хеч кимнинг имкони бўлмайди. Оилада бир бирларига бўлган ишонч кучли бўлади. Аёллар фақат эрлари учун ўзини ҳам, уй-жойларини ҳам, фарзандларини ҳам таёрлайди, Аллоҳ Таоло рози бўладиган, эрини хурсанд қиладиган қилиб тарбиялайди. Эркаклар ҳам фақат оиласининг фаровонлиги ҳақида бош қотиради. Топганини - бузуқ жамиятдагидек - кўчага совурмайди, балки оиласи, қариндош-уруғлари, қўни-қўшнилари билан баҳам кўради. Ҳамма хурсанд, қалблар ҳотиржам, оилалар мустаҳкам, фарзандлар тарбияти-одобли, ота-онасига ишонадилар, қилган ҳизматларини ҳамма қадирлайдилар. Бу оилани... бундек жамиятни тасаввур қилишлигингиз билан сиз ҳижоб оятларини тадаббур қилган бўласиз. Ва ҳоказо...

Тафаккур қилмай қўйганимиздан бошлаб мустамлакачи кофирлар бизларга мол-мулкларидек ёки ҳайвонлардек муносабатда бўлишмоқда. Бунга асосий сабаб ўзимиз, чунки фикрлашдан қочдик ва ҳануз унга қайтмаяпмиз. Бу фикрлаш ва тадаббур неъмати кўчалардаги ташландиқ нарса эмас, энг қимматли бойлик ва Аллоҳ Таолони инъоми:

أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآنَ أَمْ عَلَى قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا
Ахир улар Қуръон ҳақида тадаббур қилмайдиларми?! Балки дилларида қулфлари бордир, (шунинг учун у дилларга Қуръон нури етмаётгандир)?! [47:24]
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.063 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш