Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аллоҳни сен деб Пайғамбаримизни сиз деймиз нимага
Mux
Про
Св-Жв: 315
Permalink
Сообщение Аллоҳни сен деб Пайғамбаримизни сиз деймиз нимага
        November 4, 2018, 02:02
Иқтибос

Ассалому алайкум устоз бир саволим бор эди.

Савол қуйдагилар: Аллоҳ Таолони сен деб айтиб Пайғамбаримизни сиз деб айтамиз, Қолаверса одамларни ҳам сиз дейиш керак экан.

Кейинги саволим одам вафот этгандан сўнг Қуръон хатм қилиш керак экан ва хатм қилиб берган одамни рози қилиш керак.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 670
Permalink
Сообщение Св: Аллоҳни сен деб Пайғамбаримизни сиз деймиз нимага
        November 4, 2018, 02:04
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

“сиз” деб мурожаат қилишда – бизларда ҳурматли инсонларни, катта ёшдагиларни кўпчиликдек эътиборга олишда – ҳурматлаш маъноси бор. Шунинг учун Аллоҳга ширк маъноси бўлиб қолмаслик учун Аллоҳ Таолога кўпликни ифодаловчи “сиз”ни ишлатилмайди. Аммо инсонларга ишлатиш жоиз. Тафсилоти қуйдагича:

Инсон ўзи учун ҳурматли инсонларни эъзозлашни хоҳлайди. Бу хоҳишни тартибсиз ташлаб қўйилса, инсон ўзи учун ҳурматли бўлганларга сиғинишгача етиб боради. Натижада ширк ва куфрга кетиб қолиш хавфи бор. Агар ҳурматлашда тақво асос бўлса, шариат ривожланади, яхшиликлар ҳукмрон бўлади. Ширк ва ёмонликлар қувғинга учрайди, жамият тозаланади. Шунинг учун ҳар бир ишда шариат билан чегараланишимиз керак.

Росулуллоҳ(с.а.в)га “сиз” деб мурожаат қилишда ҳеч қандай монеълик йўқ, чунки Росулуллоҳ(с.а.в) ҳеч қачон шариатга қарши чиқмаслигини, ҳамда инсониятга раҳмат бўлиб келганлигини Аллоҳ Таоло хабар қилган:

وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ
(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик. [21:107]
Шундек бўлсада, ширк маъносидаги мурожаатлар жоиз эмас.

Росулуллоҳ(с.а.в)дан бошқасини “сиз” дейишга лойиқ бўлса, кейин “сиз” дейишимиз керак, яъни гап-сўзларида, амалларида шариатга қарши чиқмасдан тўла таслим бўлса, ундек инсон ҳурматга лойиқ. Ношаръий ишлари бўлмаганлиги ва шариатга амал қилишда пешқадамлардан бўлгани учун ҳурматлашда иймон ҳаловати бўлади. Бухорийда келишича, Анас(р.а.) Пайғамбар(с.а.в)дан ривоят қилади:

«لا يَجِدُ أَحَدٌ حَلاَوَةَ الإِيمَانِ حَتَّى يُحِبَّ الْمَرْءَ لاَ يُحِبُّهُ إِلاَّ لِلَّهِ …»
«Киши бировни фақат Аллоҳ учун яхши кўрмагунича... иймон ҳаловатини топмайди».

Дўстини хурсанд қилиш учун унга яхши кўрадиган нарсаси билан рўбарў бўлмоқ мандубдир. Табароний «Ас-Сағир»да ҳасан иснод билан ривоят қилган. Анаснинг ҳадисида Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:

«مَنْ لَقِيَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ بِمَا يُحِبُّ لِيَسُرَّهُ بِذَلِكَ, سَرَّهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»
«Кимки мусулмон биродарини хурсанд қилиш учун унга яхши кўрадиган нарсаси билан рўбарў келса, қиёмат кунида Аллоҳ Азза ва Жалла уни хурсанд қилади».

Биродарига очиқ юз билан рўбарў келиш ҳам мандубдир. Муслим Абу Заррдан ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:

«لاَ تَحْقِرَنَّ مِنْ الْمَعْرُوفِ شَيْئًا, وَلَوْ أَنْ تَلْقَى أَخَاكَ بِوَجْهٍ طَلْقٍ»
«Андак яхшиликни ҳам менсимай қўймагин, агарчи у биродарингга очиқ юз билан рўбарў келиш бўлса ҳам».

Шариатни ўрганиб, яхши тушунгандан кейин ҳам унга риоя қилмаса, уни ҳурматлашни, яхши кўришни тарк қилишгагина эмас, балки бир дастурхон атрофида ўтириш ҳам жоиз эмас, чунки бу дунёда лаънатилардан бўлмаслик учун ҳам, Қиёматда фосиқлар билан бирга тирилмаслик учун ҳам Аллоҳ учун ёмон кўриш керак. Табароний Алий(р.а.)дан ишончли санад билан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:

«ثَلاَثٌ هُنَّ حَقٌّ: لاَ يَجْعَلُ اللَّهُ مَنْ لَهُ سَهْمٌ فِي الإِسْلاَمِ كَمَنْ لاَ سَهْمَ لَهُ,وَلاَ يَتَوَلَّى اللَّهَ عَبْدٌ فَيُوَلِّيهِ غَيْرُهُ, وَلاَ يُحِبُّ رَجُلٌ قَوْمًا إِلاَّ حُشِرَ مَعَهُمْ»
«Уч нарса ҳақдир, бўлиши аниқдир: Аллоҳ Исломдан улуши бор одамни(яъни мўмин ўзи эга бўлган: илми, мол-дунёси, имкониятларидан Исломни олий қилиш учун сарфлаганларни) улуши йўқ одамга ўхшатиб қўймайди, Аллоҳни ҳожам деб билган кишига бошқа биров ҳожалик қилолмайди, қайси бир киши қайси бир қавмни ЯХШИ КЎРСА, қайта тирилишда ЎШАЛАР БИЛАН бирга бўлади». Бу ҳадисда қайта тирилишда ёмонлар билан бирга бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлишга чақирилиб, уларни яхши кўришдан қатъий қайтариляпти.

Расулуллоҳ(с.а.в) - Абу Масъуд(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда - айтадиларки: «Бани Исроилга энг аввало кирган нуқсон шу эдики, бир киши бошқа кишига йўлиққан пайтда: «Эй фалончи, Аллоҳдан қўрққин ва бу қилаётган ишингни ташлагин, чунки бу нарсани қилиш сен учун ҳалол-дуруст эмас», дер эди. Сўнг эртаси куни у билан учрашган пайтда уни яна ўша ҳолатда кўрар эди. Лекин бу нарса у билан бирга еб-ичишдан, бирга ўтиришдан қайтармас эди. Бас, улар шундай қилишгач, Аллоҳ уларнинг баъзиларининг қалбларини баъзилари билан урди». Сўнгра Расулуллоҳ(с.а.в) ушбу оятни тиловат қилдилар:

لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ ۩ كَانُوا لاَ يَتَنَاهَوْنَ عَنْ مُنكَرٍ فَعَلُوهُ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ ۩ تَرَى كَثِيرًا مِنْهُمْ يَتَوَلَّوْنَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَبِئْسَ مَا قَدَّمَتْ لَهُمْ أَنفُسُهُمْ أَنْ سَخِطَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ وَفِي الْعَذَابِ هُمْ خَالِدُونَ ۩ وَلَوْ كَانُوا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالنَّبِيِّ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مَا اتَّخَذُوهُمْ أَوْلِيَاءَ وَلَكِنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ فَاسِقُونَ
„Бани Исроилдан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Исо бинни Марям тилида лаънатлангандир. Уларнинг лаънатланишига сабаб қилган исёнлари ва тажовузкор бўлишганидир. Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш! Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга ҳавойи нафслари нақадар ёмон нарсани - Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолувчидирлар. Агар Аллоҳга, Пайғамбарига ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир“. [5:78-81]

Сўнгра шундай дедилар: «Йўқ, асло, Аллоҳга қасамки, сизлар албатта яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар. Сизлар албатта золимнинг қўлидан ушлайсизлар ва уни ҳаққа бурилишга мажбур қиласизлар ва албатта уни ҳаққа маҳкам боғлаб қўясизлар. Ёки албатта Аллоҳ баъзиларингизни баъзиларингиз қалби билан уради, сўнгра уларни лаънатлаганидек, сизларни ҳам лаънатлайди».
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.049 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш