Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аёл махрамсиз ўз шахрида танишиникида қолиши жоизми
Mux
Про
Св-Жв: 315
Permalink
Сообщение Аёл махрамсиз ўз шахрида танишиникида қолиши жоизми
        October 21, 2018, 01:27
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Мен turkiston.net да аёл кишини бир кеча кундузлик масофага махрамсиз чиқиши мумкин эмаслиги хақидаги саволни ўқиб қолдим. Биз хам шу хукмни тушинишимиз қийин бўляпти кўп шу хақида бахс бўлади. Шу жавобдан ҳам яна тушинолмадим. Мисол учун машинада бир соат ёки икки соатлик йўлга чикди энди шу аёл ўша ерда махрамсиз мисол учун дугонасиникида колиши мумкинми.
Ёки ўзини шахрида бирон бир танишини уйида махрамсиз ётиб қолиши мумкинми.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 670
Permalink
Сообщение Св: Аёл махрамсиз ўз шахрида танишиникида қолиши жоизми
        October 21, 2018, 01:28
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Йўқ, маҳрамсиз 24 соатдан ортиқ ўзга юртда қолиб кетиши ҳаром. (Факат ўзи яшаётган шахар ёки қишлоқда бўлса - эри ё валийси рухсат берса - жоиз.)

Агар шу кунгача шаръий узрсиз шундай қилган бўлса, яъни маҳрамисиз 24 соатдан кўпроқ бегона юртларда қолиб кетган бўлса, тезда тавба қилсинлар. Ҳаромда давом этмасинлар. Аксинча фосиқлардан бўлиб, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Буни тафсилоти қуйдагича:

“Сафар” деган сўзнинг маъноси нима?! “сафар”да... деган воқеълик бўлиши ва унга алоқадор ҳукмлар тадбиқ қилиниши учун “сафар”ни тушуниб олайлик: “сафар”- ўзи яшаб турган шахар ёки қишлоқдан чиқиб кетиши – деган маънода ишлайди. Сафарда деган ҳукм ҳам ўзи яшаб турган юртидан чиқиб кетса, то ўша жойга қайтгунча ёки бошқа юртга бориб, жойлашса ва ўша жойни ўзи учун маскан қилиб олса, яъни 15 кундан ортиқроқ шу жойда тураман, бир қанча муддат ёки бундай кейин шу жойда яшашни давом эттираман деса, шунда ундаги мусофирлик сифати йўқолади, унга алоқадор ҳукмлар ҳам у учун бўлмай қолади, муқимга айланади.

Шу “сафар”да... ёки “мусофир” деган ҳукм бўлиши учун сафар қилган, мақсад қилган жой 90 км.дан кам бўлмаслиги керак. Шунда у ўзи яшаб турган шахар-қишлоқдан чиқиши билан “мусофир” бўлади ва “мусофир” учун бўлган ҳукмлар тўғри келаверади.

Аммо аёл кишини маҳрамсиз чиқишлиги жоиз бўлган сафар масофа билан эмас, балки вақт –бизнинг райда; бир кеча ва кундиз – билан белгиланган. Шунинг учун бунга алоқадор ҳукмлар аёл ўз уйидан чиқиб кетгандан бошлаб 24 соатда маҳрами бўлмай қолса ёки ўз уйига қайтмаса, демак ҳаром сафар бўлади.

Энди бошқа жойлашиб, муқимга айландим деган воқеълик бўлишида ҳам агар маҳрами бўлмаса гуноҳкор бўлади. 15 кундан кўпроқ юришни қасд қилса муқим бўлади, лекин маҳрамсиз ўз юрти: маҳрам-номаҳрам қариндошлари йўқ жойда юришида ҳам гуноҳкор бўлади, чунки Расулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳадисларида бу маънони «…фақат йўлда юрганда…» ёки «…одамлар йўқ жойда...» деб хослашга далолат қиладиган маъно келмаган: «АЛЛОҲГА ВА ҚИЁМАТ КУНИГА ИЙМОН КЕЛТИРГАН аёл бир кеча-кундузлик масофага сафар қилиши ҳалол бўлмайди, магар у билан бирга маҳрами бўлсагина ҳалол бўлади», дейилган, яъни 24 соат, бир кеча-кундуз муддатга ва ундан кўпроғига сафар қилиши ҳаромлигини Росулуллоҳ(с.а.в) хабар қилган::

«لا يَحِلُّ لِاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ أَنْ تُسَافِرَ مَسِيْرَةَ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ إِلَّا مَعَ ذِيْ مَحْرَمٍ»
«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган аёлнинг бир кун ва бир кечалик масофага сафар қилиши фақат маҳрами бўлсагина ҳалол бўлади, акс ҳолда ҳалол бўлмайди», деган ривоятдир.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.034 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш