Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Жумъа куни Каҳф сурасини ўқиш суннатми?
Mux
Про
Св-Жв: 315
Permalink
Сообщение Жумъа куни Каҳф сурасини ўқиш суннатми?
        October 13, 2018, 01:48
Иқтибос

Ассалому алайкум

Савол: жумъа куни Каҳф сурасини ўқиш суннатми?

Ҳар куни Воқеа сурасини ўқиб ётиш суннатми?

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 670
Permalink
Сообщение Св: Жумъа куни Каҳф сурасини ўқиш суннатми?
        October 13, 2018, 01:53
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қуръон(ва ундаги ҳар бир сура) албатта маъноси билан бирга “Қуръон”дир, фақат лафзи эмас. Қуръонни таълим беришга ва ўқишга тарғиб қилиган ҳадислар кўп, Пайғамбармиз(с.а.в) айтадилар:

«خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ»
«Сизларнинг энг яхшинглар Қуръонни ўрганиб, ўргатганинглардир». Бу ҳадисни Бухорий Усмон ибн Аффондан ривоят қилган. Хозирда Қуръонни фақат лафзини таълим берувчилар ҳам “террорист” бўлиб қолган. Бутун Коинотни ва ундаги барча нарсаларни яратган Зод Қуръон ўқишимизни қанчалар тарғиб қилган бўлса ҳам биз Қуръондан узоқлашиб кетдик:

«مَنْ قَرَأَ حَرْفًا مِنْ كِتَابِ اللَّهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا لاَ أَقُولُ الم حَرْفٌ, وَلَكِنْ أَلِفٌ حَرْفٌ, وَلَامٌ حَرْفٌ, وَمِيمٌ حَرْفٌ»
«Кимки Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир яхшилик бўлур ва бу яхшилик ўзининг ўн баробар миқдорича бўлур. Мен Алиф Лом Мим бир ҳарф деяётганим йўқ, алиф бир ҳарф, лом бир ҳарф, мим бир ҳарф, деяпман». Бу ҳадисни Термизий Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган ва у саҳиҳ ҳадисдир.

«الْمَاهِرُ بِالْقُرْآنِ مَعَ السَّفَرَةِ الْكِرَامِ الْبَرَرَةِ, وَالَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ وَيَتَتَعْتَعُ فِيهِ وَهُوَ عَلَيْهِ شَاقٌّ لَهُ أَجْرَانِِ»
«Қуръон соҳасида моҳир киши улуғ, итоатли мирзолар билан бирга бўлур. Қуръон ўқишда қийналганидан тутилиб қоладиган киши учун икки ажр бордир». Бу ҳадисни Муслим Оиша(р.а.)дан ривоят қилган.

Қуръонни ўқиб, ўрганиш ўрнига Қуръонни токчага, “Қори акаларни” турмага тиқдик, ташқарида қолганларини хоинларга чиқариб, сўкиб роҳаталанадиган бўлдик. Мужтаҳидлардан “кутилганимизга” анча йиллар, асрлар бўлиб қолди. Мужтаҳидсиз Қуръон(маънолари)га етолмаймиз.

Тарихда бир аёл ўз юртидаги олимга бориб ҲУКМ сўрабди. Бир оз ўйланиб туриб, олим: ҳукмни Қуръон ва ҳадисдан олиб айтайинми ёки имом Молик(р.)данми...? дебди.

Шунда аёл: менга ҲУКМни имом Молик(р.)дан айтинг, чунки сиз Қуръондаги маъноларни яхши тушунмасдан, менга Аллоҳни ҳукмнидан бошқа нарсани айтиб қўясиз деб жавоб берган экан. Бухорий Урвадан ривоят қилган ҳадисида Урва айтади, Абдуллоҳ ибн Амр бизга хужжат келтириб, Росулуллоҳ(с.а.в.)ни шундай деганини эшитганман деди: «Албатта Аллоҳ Таоло илмни сизларга берганидан кейин уни қайта тортиб олиб қўймайди, лекин уни олимларни илмлари билан бирга қўшиб олиб қўйиш билан одамлардан тортиб олиб қўяди. Оқибатда фатво сўралса ўз раъйи бўйича фатво бериб адаштирадиган ва ўзи ҳам залолатга кетадиган жоҳил одамларгина қолади, холос».

Мана ҳозирда тепамизда кимлар турибди, фосиқлар, илмсизлар: «халифалик Қуръонда йўқ» ёки «Исломни мукаммал ўрганиш шарт эмас, “мўътадил ислом”ни, яъни ақидани билсанглар ва ҳозирги ҳаётга ярашасини билишинглар ҳам етарли» деб адаштирадиган, Исломни мукаммал ўргатиш ўрнига, ундан тўсадиган, унга етиш йўли бўлган фиқҳдан, ижтиҳоддан нафратлантирадиган, куфрни мақсадини амалга ошириб, уларнинг олқишларига, “орденлар”ига лойиқ имом-домлаларга қолдик. Шулар бизга диний пешво ва йўлбошчилар,...

Ҳа, биз Аллоҳни раҳматидан қуруқ қолган нотовонлар, Аллоҳнинг нуридан бебаҳра зулматлардаги харобазор бўлиб қолдик:

«إِنَّ الَّذِي لَيْسَ فِي جَوْفِهِ شَيْءٌ مِنْ الْقُرْآنِ كَالْبَيْتِ الْخَرِبِ»
«Қорнида Қуръондан ҳеч нарса бўлмаган кимса харобага айланган уй кабидир». Бу ҳадисни Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ деган.

Аслида Қуръон бу дунёда ҳидоят, ҳаётимизни ёритиб берувчи нур, куфру-шайтон васвасаларидан сақлагувчи бўлса, Охиратда шафотчи, ҳалоскоримиз эди:

«الْقُرْآنُ شَافِعٌ مُشَفِّعٌ, وَمَاحِلٌ مُصَدَّقٌ, مَنْ جَعَلَهُ أَمَامَهَ قَادَهُ إِلَى الْجَنَّةِ وَمَنْ جَعَلَهُ خَلْفَهُ سَاقَهُ إِلَى النَّارِ»
«Қуръон шафоат қилувчи ҳомий ва тасдиқланган қўриқчидир. Ким уни ўзидан олдинга ўтказса, уни жаннатга бошлаб боради, ким уни ўзидан ортда қолдирса, уни дўзахга ҳайдаб боради». Бу ҳадисни ибн Ҳиббон Жобир ибн Абдуллоҳдан, Байҳақий эса ҳам Жобир, ҳам ибн Масъуддан ривоят қилган ва у саҳиҳ ҳадисдир.

«اقْرَءُوا الْقُرْآنَ فَإِنَّهُ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ شَفِيعًا لِصَاحِبِهِ»
«Қуръон ўқинглар. Чунки у Қиёмат кунида эгасига шафоатгўй бўлиб келади». Бу ҳадисни Муслим Абу Умома Боҳилий(р.а)дан ривоят қилган.

Биз Қуръонни тушуниб, унга амал қилганимизда азиз бўлдик, куфр хор бўлди. Қуръондан узоқлашиб,, маъноларини тушунмай қолганимиздан, ҳатто лафзини ҳам ўқимай қўйганимиздан қанчалар хор бўлдик?!, куфр бизга шунчалар хорлаяптики, ақли расо, озгина ғурури бор инсон чидай олмайди:

«إِنَّ اللَّهَ يَرْفَعُ بِهَذَا الْكِتَابِ أَقْوَامًا وَيَضَعُ بِهِ آخَرِينَ»
«Албатта Аллоҳ бу Китоб билан бир қанча қавмларни юксалтиради, бошқаларни эса пастлатади». Муслим ривояти.

Биз Қуръонга қайтишимиз керак, нафақат лафзига, балки тадаббур билан(яъни бу оятларга амал қилиш ёки амал қилмаслик оқибатларини обдан фикрлаб, яхши тасаввур қилиш, ҳамда Охитарда Аллоҳ Таолонинг олдида туришни эсга олиб) ўқишни оз-оздан бўлса ҳам бошлашимиз керак. Домлаларимиз етарли, улар биз учун ҳам, ўзлари учун ҳам ишламаяпти. Балки кўз ўнгимизга, очиқчасига куфр ўзимизга қарши ишлатяпти. Бу куфрни зўрлигидан эмас, балки бизни ўта нўноқлигимиздан, динимизни тушунмаганимиздан, саҳиҳ ижтиҳод билан битилган китобларимизни ўқишга ҳам жиддий киришмаганлигимиздан, Қуръонимиздан безиб, устозларимизни олдириб қўйганлигимиздан бу дунёда хор бўлдик; - ҳа, устозлар бизга қарши куфр малайи, биз уларни ёмонлаш билан келажагимизни қурмоқчи бўлишимизда – икки дунёда шарманда, бир-биримиздан нафратланадиган, ҳар жойда хорланган оламон бўлдик, биз учун аталган азизлик китобларда қолиб кетди:

«يُقَالُ لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ اقْرَأْ وَارْتَقِ وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا, فَإِنَّ مَنْزِلَتَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَؤُهَا»
«Қуръон соҳибига: «Дунёда ўқиганингдек Қуръонни қироат билан ўқи ва юксал, чунки сенинг мақоминг охирги ўқиган оятинг даражасида бўлади», дейилади». Бу ҳадисни Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

«اقْرَءُوا الْقُرْآنَ وَاعْمَلُوا بِهِ وَلاَ تَجْفُوا عَنْهُ وَلاَ تَغْلُوا فِيهِ وَلاَ تَأْكُلُوا وَلاَ تَسْتَكْثِرُوا بِهِ»
«Қуръон ўқинглар, унга амал қилинглар, ундан бегоналашманглар, унинг борасида ҳаддан ошманглар, у билан тирикчилик ўтказманглар ва бойиманглар». Бу ҳадисни Аҳмад, Табароний ва бошқалар Абдурраҳмон ибн Шиблдан ривоят қилган ва у саҳиҳ ҳадисдир.

«مَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الأُتْرُجَّةِ طَعْمُهَا طَيِّبٌ وَرِيحُهَا طَيِّبٌ, وَمَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِي لاَ يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ التَّمْرَةِ طَعْمُهَا طَيِّبٌ وَلاَ رِيحَ لَهَا, وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الرَّيْحَانَةِ رِيحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا مُرٌّ, وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِي لاَ يَقْرَأُ الْقُرْآنَ كَمَثَلِ الْحَنْظَلَةِ طَعْمُهَا مُرٌّ وَلاَ رِيحَ لَهَا»
«Қуръон ўқийдиган мўмин, таъми ҳам, бўйи ҳам ширин утружжа мевасига ўхшайди. Қуръон ўқимайдиган мўмин, таъми ширину, ҳиди йўқ хурмога ўхшайди. Қуръон ўқийдиган мунофиқ, бўйи ширину, таъми аччиқ райҳонга ўхшайди. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ, таъми ҳам аччиқ, ҳиди ҳам аччиқ ҳанзалага ўхшайди». Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим Абу Мусо ал-Ашъарийдан ривоят қилганлар.

«تَعَاهَدُوا الْقُرْآنَ فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَلُّتًا مِنْ الإِبِلِ فِي عُقُلِهَا»
«Қуръонни ўзингларга ўргатиб олинглар. Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, у боғланган туядан ҳам қочоқроқ бўлади». Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим Абу Мусо ал-Ашъарийдан ривоят қилганлар.

Хулоса шуки, айтиб ўтилган ояти карима ва ҳадиси шарифлар Қуръони Каримнинг буюк мартабасини, уни кўтариб юрган кишининг юксак мақомини кўрсатиб бераётир. Кишики, Қуръонни чанг бостириб, токчага ташлаб ёки зийнат, чирой учун китоб жавонига териб қўйгани йўқ. Уни ўқияпти, унга амал қиляпти, оятлари хусусида фикр юритяпти, кечаю кундуз унга ошно бўляпти. Натижада Қуръон унинг эзгулик йўлидаги туганмас тоқатига айланяпти. Шундай экан, азиз биродарлар, Қуръони Карим билан ошно бўлинглар, унинг тиловатига шошилинглар, оятлари хусусида фикр юритинглар, унга амал қилинглар, уни маҳкам ушланглар. Токи таъминглар ҳам, бўйинглар ҳам хуш бўлсин. Токи дунёдаги даъватни ёйишда ҳам, охиратдаги жаннатда ҳам олдинги сафларда бўлинглар. Токи сизларга ўқи ва юксал, дейилсин. Шу билан буюк ғалабага, улкан муваффақиятга, Аллоҳнинг ризосига лойиқ, деб топиласизлар.

وَبَشِّرْ الْمُؤْمِنِينَ
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), иймонли кишиларга (жаннат) хушхабарини етказинг!“ [2:223]
Аммо “Вокеа” сурасини ўқиб ётиш тўғрисида бирорта саҳиҳ ҳадисни билмайман. У ҳақидаги ҳадислар заиф, ҳужжат қилинмайди.

“Каҳф” сурасини жумъа кунга хослаб, ўша куни ўқиш тўғрисида ҳам, “Каҳф” сурасини ўқишнинг афзаллиги ҳақида ҳам саҳиҳ ҳадис йўқ.

Аммо “Каҳф” сурасини ўқишнинг афзаллиги ҳақидаги Абу Саъид ал Худрийдан( Қайс ибн Ибоддан Абу Мажлаз Лоҳиқ ибн Ҳамиддан) Абу Ҳашим ар Румоний ривоят қилган - марфуъ ҳукмидаги мавқуф - ҳадис ишончли:

" من قرأ سورة الكهف كما أنزلت كان له نور من مقامه إلى البيت العتيق "
وفي رواية : " من قرأ سورة الكهف كما أنزلت كان له نور من مقامه إلى مكة " .
“кимки Каҳф сурасини нозил қилинганидек ўқиса, унга ўша мақомидан то Каъбагача нур бўлади” яна бир ривоятда:

“кимки Каҳф сурасини нозил қилинганидек ўқиса, унга ўша мақомидан то Маккагача нур бўлади” деган. Лекин бу ҳадисда “Каҳф” сурасини ўқишнинг афзаллигини ЖУМЪА кунга хослаб келмаган балки ҳамма куни ҳам ўқишликка тарғиб қилинган. Ҳар кандай кунда ўқиш суннат.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.033 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш