Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Эркак киши оиласини ташлаб сафарда қанча мудат юра олади.
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Сообщение Эркак киши оиласини ташлаб сафарда қанча мудат юра олади.
        October 10, 2018, 14:38
Иқтибос

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Эр аёлини ташлаб сафарда қанча муддат юришлиги мумкин, шариатда буни муддати белгиланганми? Умар р.а. жиҳодга кетган мужоҳидларни оилалигларини 4 ойда чақириб олардикан, шу 4 ой белгиланган муддатми ёки бошқачами?
Бугун кўпчилик Россияга ёки бошқа давлатларга ишлагани кетиб йиллаб қолиб кетишяпти, баъзилар ҳар йили қишда келиб 1-2 ой туриб яна қайтиб кетишади. Тўғри тирикчилик эркак кишига фарз, аммо шуни деб ҳаётини аксар қисмини сафарда аёлидан, фарзандларидан ва бошқа яқинларидан узоқда ўтказвориши тўғрими? Аҳир эркак кишига нафақадан бошқа фарзлар ҳам юклатилгану. Бу гапларим билан сафарда ҳалол ризқ истаб юрган биродарларимни маломат қилмоқчимасман, балким уларга сафарга бориб келишда ҳам ва бошқа ишларида ҳам шариат асосида қилишларини эслатиб қўймоқчиман. Ҳа, яна мусофирликда ҳам, муқим ҳолида ҳам бугунги бузуқ жамиятни ўзгартиришлик учун ҳаракат қилишликлари хақида ҳам эслатиб ўтсангиз. Узур саволим бироз чўзилиб кетди. Шу саволимга далили билан жавоб берсангиз. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин ва кўп яхшиликлари билан мукофатласин.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 676
Permalink
Сообщение Св: Эркак киши оиласини ташлаб сафарда қанча мудат юра олади.
        October 10, 2018, 14:41
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

1. аввал саволни шу қисмига жавоб берсам: Тўғри тирикчилик эркак кишига фарз, аммо шуни деб ҳаётини аксар қисмини сафарда аёлидан, фарзандларидан ва бошқа яқинларидан узоқда ўтказвориши тўғрими?
Жавоб: Аллоҳ Таоло инсонга жуфтини яратди ва у билан ҳамдам(ҳотиржамликда, сукунатда) бўлишлигини, ҳамда аёлларни, фарзандлару, мол-дунёни, дунё нематларини ҳаммасини ҳам суюклик қилганлигини, лекин бу инсонни жаннатга эришишга тўсқинлик қилмаслигини баён қилди:

وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
“Унинг оятларидан (яна бири) У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир”. [30:21]

زُيِّنَ لِلنَّاسِ حُبُّ الشَّهَوَاتِ مِنْ النِّسَاءِ وَالْبَنِينَ وَالْقَنَاطِيرِ الْمُقَنْطَرَةِ مِنْ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ وَالْخَيْلِ الْمُسَوَّمَةِ وَالْأَنْعَامِ وَالْحَرْثِ ذَلِكَ مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَاللَّهُ عِنْدَهُ حُسْنُ الْمَآبِ
“Одамларга аёллар, болалар, туганмас олтин-кумуш бойликлар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби истак-хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди. Ҳолбуки, бу нарсалар ҳаёти дунёнинг (ўткинчи) нарсаларидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса энг гўзал қайтадиган жой — жаннат бордир. (Яъни ўткинчи нарсаларга кўнгил бермай, ҳақиқий гўзалликни севмоқ лозим)”.

Ислом талаб қилган энг зарур иш мусулмонлар юртини “дорул Ислом”га айлантириш, яъни Ислом ҳаётини қайтадан бошлаш ва мусулмонларнинг амири “Халифа”ни сайлаб олишдир. Яъни Исломни ҳаётга қайтариш-“ ... Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди....”- деб уни тиклашни (ҳар бир эркагу - аёл) мусулмонга фарз қиляпди, уни Пайғамбаримиз(с.а.в) қилгандай қилишимиз ҳам Аллоҳ Таолонинг қатъий талабидир.

Шунингдек, амри маъруф, наъхий мункарга буюрувчи жуда кўп ҳадислар ворид бўлган. Масалан, Пайғамбар(с.а.в)нинг мана бу қавллари:

«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ, لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ, وَلَتَنْهَوُنَّ عَنْ الْمُنْكَرِ, أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْ عِنْدِهِ, ثُمَّ لَتَدْعُنَّهُ فَلاَ يَسْتَجِيبُ لَكُمْ»
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз, акс ҳолда Аллоҳ устингизга ўз ҳузуридан жазо юборгай. Кейин дуо қилаверасиз, (лекин) у қабул қилинмайди». Бу ҳадисни Аҳмад Ҳузайфа орқали ривоят қилган. Яна мана бу қавлларидир:

«مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ, فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ, فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ»
«Сизлардан кимда-ким бирор мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар (қўли билан) қайтаролмаса, тили билан (қайтарсин). Агар (тили билан ҳам)қайтаролмаса, қалби билан (инкор қилсин). Бу эса энг заиф иймондир». Бу ҳадисни Муслим Абу Саид орқали ривоят қилган.

Сиз юқорида келтирилган ҳадисларни тушунасизми? Яъни бир кунда қанча мункарларни кўрасиз? Ҳадисга қанчалик амал қиляпсиз?

Куфрнинг ҳукмронлигига жим туриш ёки мункарларни ўзгартириш учун тоқатимиз етишича харакат қилмаслигимиз ҳаром. Бунга очиқ оятлар ва жуда ҳам кўп саҳиҳ ҳадислар бор: Ислом аҳкомларини татбиқ этиш шартлигига ва тўлалигича тадбиқ қилишлик фарзлигига далил Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзиларидир:

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
„Кимда-ким Оллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир". [5:44]
Қисқаси, нусрат кунини сабр тоқат ила кутган мусулмонлар ҳам, бесабр бўлиб кутганлар ҳам ёки ўзини бир четга олиб, бу ишга аралашмаётганлар, аҳамият бермаганлар ҳам икки дунё хорликларига гирофдор бўладилар. Бу дунёдаги хорликларини кўриб турибмиз, хотинни олиб қўйиб, ўзи сафарда, қувғинда, хотин, бола-чақаси кўчада, ярим-яланғоч юришларига мажбур қилишмоқда. Бойликларини, конларини кўз ўнгида талаб кетишмоқда, ўзи ўзга юртларда қора ишчи. На ғурури қолган, на ҳурмати. Ҳатто буни қўрадиган КЎЗлар ҳам, эшитадиган ҚУЛОҚлар ҳам қолмагандек, гўёки ҳаёт бир маромда кетяпти, итдек хор бўлиш табиийдек...

Йўқ, бор кучимиз билан бузуқликларни, ноҳақликларни ўзгартиришга ҳаракат қилмас эканмиз, ҳатто ўз юртларимизда бунга имкони бўлмаса, бошқа жойларга ҳижрат қилиб бўлса ҳам жабру-зулмларни таг-томири билан йўқотиш учун ўз хиссамизни қўшмас эканмиз, яъни бу фарзга беэътибор бўлган кунларимиз учун тезда тавба қилиб, ўзимизнинг зиммамиздаги вазифаларимизни бажармас эканмиз унда абадий ҳаётда ҳам хорлик кутиб олади, чунки ундайларга қаттиқ азоб бор, Аллоҳ сақласин. Бу мени уйлаб топган гапим эмас, балки уни Аллоҳ Таоло Ўз Каломида хабар берган:

إِنَّ الَّذِينَ تَوَفَّاهُمْ الْمَلَائِكَةُ ظَالِمِي أَنفُسِهِمْ قَالُوا فِيمَ كُنتُمْ قَالُوا كُنَّا مُسْتَضْعَفِينَ فِي الْأَرْضِ قَالُوا أَلَمْ تَكُنْ أَرْضُ اللَّهِ وَاسِعَةً فَتُهَاجِرُوا فِيهَا فَأُوْلَئِكَ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَسَاءَتْ مَصِيرًا
Албатта (кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар); «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Кандай ёмон жойдир у!

Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг “ҳажжатул вадоъ” (видолашув ҳажидаги) хутбасидан ибни Аббос(р.а) қуйдаги ҳадисни ривоят қилган: “...эй инсонлар, албатта мен сизларга шундай нарсани ташлаб кетаяпманки, агар ўшани маҳкам ушласанглар ҳеч адашмайсизлар; Аллоҳнинг Китоби ва Набийининг суннати”.

2. савол: Эр аёлини ташлаб сафарда қанча муддат юришлиги мумкин, шариатда буни муддати белгиланганми?
Жавоб: Эркак киши беузр аёлини қаровсиз ташлаб кетиши; озиқ-овқатини, таъминотини бир кун ҳам ташлаб қўйиши жоиз эмас. Аммо жинсий ҳаққини эса узоқ муддатга беузр мулоқот қилмай қўйиши билан гуноҳкор бўлади. Лекин талоқ тушмайди. Талоқ фақат эри талоқ қилиши билан ёки қози талоқ қилиши билангина бўлади.

Агар эркак киши узоқ муддатга ғоиб бўлса ва ШАРЪИЙ узр сабабли оиласи билан мулоқот-яқинлик қилишга, кўришишга иложини қилолмаса унда гуноҳкор бўлмайди. Ҳар икки ҳолатда ҳам, яъни шаръий узр бўлса ҳам, бўлмаса ҳам аёл эридан ёки қозидан талоғини сўрашга ҳаққи бор. Гуноҳкор бўлмаслиги учун аёлига шу ҳолатга рози бўлиш ёки талоғингни олиш ҳаққини гоҳида бериб туриш керак, яъни “ҳозир сенга мени никоҳимда қолишинг ёки талоғингни олиш ҳаққини бердим, танла” деб иҳтиёрига қўйиш керак. Сизнинг никоҳингизда қоламан деса, демак сизни кутишга рози. Аммо толиғимни олдим деса бир талоқ тушади ва иддаси тугаши билан бошқага тегиб кетишга ҳуқуқли бўлади.

Бу мавзуда мужтаҳидлар иҳтилофли ечим беришган, баъзи мужтаҳидлар “олти ойдан ортиқ ташлаб кетиш мумкин эмас” деган, масалан: ҳанбалий мазҳаби. Баъзилари эса бир йилдан ошиқ ташлаб қўйиши мумкин эмас, гуноҳкор бўлади дейишган, масалан: моликийя мазҳаби. Ҳанафия мазҳабида эса аниқ муддат белгиламаган, балки аёлни аҳволига боғлиқ деган райни билдиришган.

Бунга жинсий ожизлиги туфайли аёлига “шаръий вазифаси”ни қилолмаганларга Умар (р.а)нинг бир йил муддат белгилаганини далил қилишган(ижмо). Иккала ижтиҳодда ҳам бор-йўқ бўлишидан қатъий назар, яъни уйда бўладими, сафардами нафақаси фарз, бажармаса гуноҳкор бўлади дейишган. Нафақасини бермай қўйса ёки нафақасини бериб, сафардан бир йилдан кўпроқ келмай қўйса ўша аёл(ёки валийси) қози-имомларга мурожаат қилиб, талоғини талаб қилишга ҳаққи бор деганлар.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.03 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш