Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Жамоий рух
Mux
Про
Св-Жв: 307
Permalink
Сообщение Жамоий рух
        September 29, 2018, 02:06
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Жамоий рух деганда нимани тушунишимиз керак.

Жамоий рух жамият билан қоришиб кетиши қандай бўлади.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 662
Permalink
Сообщение Св: Жамоий рух
        September 29, 2018, 02:08
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва рахматуллохи ва барокатух

Руҳ - Аллоҳга бўлган алоқани идрок этиш. Бу мўминдан ҳеч қачон ажрамайди. Фақат фосиқларда кўпинча бўлмайди. осийларда эса гоҳида бўлмаслиги мумкин. Аллоҳни инкор қилувчи кофирларда умуман бўлмайди. Аҳли китобларда гоҳида бўлади. Сизда қачон руҳ бўлади, ҳаётда бўлаётган ишлардан қанчасидаги руҳни биласиз? Буни тафсилоти қуйдагича:

Бу идрок нарсаларда: ҳар бир нарсани Аллоҳнинг маҳлуқи эканини билиш билан, нарсаларни ҳалол ва ҳаромга ажратиш билан мавжуд бўлади. Масалан: чўчқа, ароқ ҳаром, яъни Аллоҳ ҳаром қилган. Ҳаромлигига далил келмаган нарсаларнинг ҳаммаси ҳалол, чунки Аллоҳ Таоло ҳамма нарсани биз –инсонлар – учун яратган, мужтаҳидлар: нарсалардаги асиллик –ҳалоллик деган қоидани ишлаб чиқишган. Фақат улардан баъзиларини истисно қилиб, ҳаром қилган.

Амаллардаги руҳ эса, ҳар бир ишни ҳукмини мўмин билиб туриши ва Аллоҳ Таоло айтгандек муносабат билдириш, масалан: ароқ ичишни қатъий ман қилган, ичиш мумкин эмас ёки беш вақт намоз ўқишни қатъий талаб қилган, шаръий узрсиз ўқимаган инсон осий, ўқимасликка одатланган одам фосиқ бўлади деб билиши билан руҳ бўлади. Ҳар қандай ишда Аллоҳни буйриғи бор, буни билмаслик билан руҳ бўлмайди. Дамак руҳ бўлиш учун Аллоҳ Таолонинг ҳукмларини билиш керак. Билмасдан руҳ бўлмайди. Руҳ бўлмаган инсон: кофир ё осий ё фосиқ ёки жоҳил бўлади.

Энди бу руҳ ҳар бир мўминда алоҳида-алоҳида бўлса ҳам, яъни Аллоҳнинг ҳукмларини ҳар бир мужтаҳид ўзи кучли деган далиллар ёки (мужтаҳидга эргашувчи) муқаллид эса ўзи тақводор, илимли деб билаган олими орқали ҳукмларни билса ҳам, лекин кўпчик амалларга нисбатан РУҲ мўминларда бир ҳил бўлади. Масалан: жумъа намози фарз деб билиш ҳаммада бир ҳил. Жумъага азон айтилганда жамоатга шашилиш кераклиги тўғрисидаги РУҲ ҳатто аёлларда ҳам бирдек ҳаммада бўлади. Зино ман қилинган иш - ҳаром эканлиги, беш вақт намоз - фарз, ароқ ичиш ман қилинган - ҳаром ва ҳоказо. Бу ҳукмларга нисбатан ҳаммада РУҲ бор, айнан манашу – ЖАМОИЙ РУҲ дейилади.

Бу “руҳлар” куфр биздан йўқатолмаган, бизга Ислом фақат шулардан иборат деб уқтираётган нарсаларга нисбатан бўлган руҳ – жамоий руҳга мисоллар.

Аммо Ислом шугина, манашулардан иборат деб айтаётганлар Исломни билмайдиган жоҳиллар ёки куфр малайлари-хоинлар.

Оммага маълум бўлгандан бошқа ўринлардаги РУҲни билишимизни куфр хоҳламайди. Унинг малайлари соҳта обрўларини сақлаб қолиш учун жон-жаҳди билан қаршиликлар қилади, Исломни мукаммал деган даъвода бўлганликлари учун бу хоинлар-куфр малайлари ЎЗЛАРИНГ ЎРГАНИШ деб Росулуллоҳ с.а.в.нинг тариқатларига зид карорларини рўкач қилишадида, унга қарши чиққанларни жиноятчидек, яъни мусулмонларнинг Исломини билишга қанчалар ташна эканликларига кўз юмадилар, Исломни мукаммал ўргатишга хоҳшлари ҳам, ўзлари билмайдилар ҳам, программа-режалари ҳам йўқ, ҳатто – расмий имомлар каби масъулиятда бўлмасалар ҳам ақидасидан келиб чиқиб, Аллоҳнинг калимасини олий қилиш мақсадида ўргатишга жиддий ҳаракат қилувчи устозларни - эътиқодли ўргатувчиларни жамиятдан қувғин қиладилар: қамайди, Исломни ўрганишга қизиқувчилар билан боғланишларига тўсинлик қилади, ҳар хил туҳматлар билан одамларга ёмон кўрсатадилар. Бундай хоинларнинг ишлари Умматга маълум бўлгунча улар ўз ишларини осонлик билан амалга оширадилар. Уммат фикрлаб, мукаммал ҳолда Исломни ўргатиш уларнинг зиммасидаги ишлардан эканини билиб қолганларида эса осонликча, ҳақ томонга – мунофиқлардек – ўтиб олишади. Аввалги қилган қаршиликлари учун тавба-узрлар қилишмадилар. Шунинг учун бу ЖАМОИЙ РУҲни жамиятга кўчириш иши осон кечмайди. Агар ароққа бўлгандек ҳамма мункарларга нисбатан ЖАМОИЙ РУҲни ҳосил қилиб олсак, куфр бирор лаҳза ҳам қололмайди. Бунинг биринчи қадами, яъни куфрнинг заҳарларидан қутилишнинг бошланиши-“Дусия”да келганидек: ««Ислом дарахтининг илдизларидан зараркунандаларни кетказиш – фикр ва аҳкомларни Ислом ақидасига боғлаш ва буларни Қуръон ва суннатдан келиб чиққанлигини баён этиш билан амалга ошади. Ушбу фикр ва аҳкомларни Қуръон ва суннатдан келиб чиққанлиги ҳар бир фикр ва ҳар бир ҳукмнинг шаръий далилини келтириш билан бўлади яъни ҳар бир нарсага – то у Ислом ёки Исломдан деб саналиши учун – далил келтириш зарур»» деб, ҳар бир ишдаги руҳни – Аллоҳнинг амру, фармонларидан эканлигини билиш билан амалга оширилади демоқда. Ислом мукаммал бўлганлиги учун инсон ақлидан чиққан ҳар қандай “жоҳилий, инсоний ҳукмлар: демократия” – ишнинг бошида – ҳар бир тақводор инсондан, кейин жамиятдан улоқтиралиди ва ҳар бир ишга нисбатан руҳ – ЖАМОИЙ РУҲ жамиятда ҳукмрон бўлади. Шунда демократиядан ҳам, хоинлардан ҳам, куфрнинг малайларидан ҳам, “Ислом олими–шайхул Ислом” деган қуруқ даъвогарлар–қалбаки уламолардан ҳам жамият тозаланади, Уммат қутилади. Жамиятда РУҲ ҳукмронлик қилади. Умматни ноқис ақл эмас, руҳ–шариат бошқаради. ««Шунингдек, ҳалқалардаги сақофий шаклланиш даврида ва аъзоларнинг ўзлари яшаб турган жамият билан боғланиб, унга таъсир ўтказишга уринишлари мобайнида жамоий руҳ шаклланган бўлиши лозим. Улар иккинчи босқичга ўтганларида уларда жамоий тайёргарлик мавжуд бўлсин. Шунда уларнинг Умматга таъсир қилиши осон бўлади»».
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.038 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш