Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: 72 фирқа тўғрисидаги хадис
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post 72 фирқа тўғрисидаги хадис
        September 26, 2018, 04:02
Иқтибос

Ассалому алейкум вр вб.саволим борд эди.

Охирги замонда уммат 72 фиркага бўлинади деган хадисни тўлиғи билан айтиб,уни шархлаб беринг.жавоб учун рахмат

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: 72 фирқа тўғрисидаги хадис
        September 26, 2018, 04:08
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва рахматуллохи ва барокатух.

“73 фирқа” ҳақидаги ҳадис бор, уни бир неча ҳадисшунослар ривоят қилишган, м: Авф ибн Молик(р.а)дан ривоят қилган ҳадис; Росулуллоҳ(с.а.в) дедилар:

Албатта яҳудийлар 71 фирқа бўлиб кетди, бас биттаси жаннатда ва 70таси дўзаҳда. Насоролар 72 фирқага бўлиниб кетди, бас 71таси дўзаҳда биттаси жаннатда. Муҳаммаднинг жони Уни қўлида бўлган Зотга қасамки, Умматим 73 фирқага бўлиниб кетади, биттаси жаннатда ва 72 дўзаҳда. Сўралдики: эй, Росулуллоҳ ким улар(яъни жаннатийлар) айтдиларки: ал жамоа. Ибну Моожа ривояти.

Бу мавзуъда учта сўзни тўғри тушунсак, шунда ҳадисни ҳам тўғри тушунамиз: “уммат”, “етмиш”, ва “фирқа”.Уммат- бир ақидани қабул қилиб, шу асосида бирлашган халқ.Етмиш- ҳақиқий маъноси ўзимиз билган “70”, мажозий маъноси эса, “кўп” деган маънода.

Фирқа- ажралган, бўлинган деган маънода.

Демак, Росулуллоҳ(с.а.в) “Умматим” дейишлиги Ислом ақидасини қабул қилган ҳалқларни, яъни мусулмонларни, “73” дан уларни яҳуд ва насоролардан ҳам кўпроқ деган маънони ифодалаяпди. “Фирқа” сўзи исломда бўлиниш маъносида келган, лекин жоизлиги у қандай бўлишга боғлиқ. Агар ақидада, яъни диннинг асосларида бўлинмасдан, фақат ўзларини билдириш учунгина(“ансорий” ёки “муҳожир” каби) ёки фақат шаръий ҳукмларда(тариҳимиздаги машҳур тўрт мазҳаб каби) бўлса жоиз. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا كَانَ الْمُؤْمِنُونَ لِيَنفِرُوا كَافَّةً فَلَوْلَا نَفَرَ مِنْ كُلِّ فِرْقَةٍ مِنْهُمْ طَائِفَةٌ لِيَتَفَقَّهُوا فِي الدِّينِ وَلِيُنذِرُوا قَوْمَهُمْ وَلِيُنذِرُوا قَوْمَهُمْ إِذَا رَجَعُوا إِلَيْهِمْ لَعَلَّهُمْ يَحْذَرُونَ

-“Барча мўминлар (жангга) чиқишлари лойиқ эмас. Ахир улардан ҳар бир гуруҳдан бир тоифа одамлар (жанг учун) чиқмайдиларми?! (Қолганлари эса Мадинада) динни ўрганиб, (жангга кетган) қавмлари уларнинг олдиларига қайтган вақтларида, у қавмлар Аллоҳнинг азобидан сақланишлари учун уларни огоҳлантиргани (қолмайдиларми)?!” [9:122]

Ушбу оят жиҳодга чиққанда динни ўрганиб, улар жангдан қайтганларидан сўнг уларга дин аҳкомларини ўргатиш учун ҳар бир фирқа(таржимада “гуруҳ” дейилган экан) ўзларидан бир қавмни қолдириб кетишларини буюряпди. Бу мусулмонларга таълим бўлиб, уларнинг бир нечта фирқа бўлишганликларини англатяпди.

Ибни Умар(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда: аҳзоб куни Пайғанбар(с.а.в) дедилар: ҳеч бир одам асрни ўқимайди, магар Бани Қўрайзада (ўқийди), сўнг улар йўлдалигида аср вақти кирди. Бас баъзилари у ерга бормагунимизча ўқимаймиз дедилар. Баъзилари эса ўқиймиз, биздан уни ҳохламади (яъни намозни йўлда ўқимаслигимизни ҳохламади, балки тезроқ сафарга чикишимизи ҳохлади). Бу иш Пайғамбар(с.а.в)га айтилганда улардан ҳеч кимни койимади. Буҳорий ривояти.

Саҳобалар ҳам шаръий ҳукм масаласида иккига бўлинишиб қолишди. Ҳолбуки уларни Аллоҳ Таоло Қуръонда мақтаган ва уларнинг ижмолари шаръий хужжат бўладиган инсонлар. Агар ҳар қандай бўлиниш харом бўлганда соҳобаи киромлар бўлинишмасди, Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам жим турмасди.

Аммо Исломда харом бўлган, ҳозирги кунларда ўша сабабли мусулмонлар жуда кўп бўлакларга бўлиниб, ҳатто бир-бирларига душман даражасигача етиб борган бўлинишга келсак у ақидадаги бўлиниш, яъни Исломнинг ақидасидан(асоси бўлган қатъий нарсалар)дан озми-кўпми чиқиш сабаблик бўлинишдир, м: Қуръон ҳаётимизнинг асоси ёки ҳукм чиқариш фақат Аллоҳ Таолога хос деб ишониш каби. Ислом ақидасидан чиқиш хар қанчалик бўлмасин у куфрдир. Ҳатто зонний нарсаларни ақидадан қилиб олишни Аллоҳ Таоло харом қилган. Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда заннга эргашишни қоралайди:

إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَمَا تَهْوَى الأَنْفُسُ

– „Улар фақат гумонга ва ҳавойи-нафсларига эргашадилар-а!“ [53:23]

مَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلاَّ اتِّبَاعَ الظَّنِّ

– „У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос“, [4:157]

إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ

– „Улар фақат гумонга эргашадилар-а!“ [53:23] ва яна [10:36], [53:28]

Бу оятлар ақидаларда занн(гумон)га эргашадиганларни очиқ ёмонлаяпти. Уларни ёмонлаб, қатъий танқид қилиш заннга эргашишдан қайтаришга далил бўлади.

“73 фирқа” тўғрисидаги ҳадисларни келтириш билан хизбларни, ҳусусан “хизбут-таҳрир”ни қоралашаётганлар Қуръон ва ҳадисларни тушинмайдаган, ўз динини, тарихини билмайдиган кимсалар ёки ўз динини, иймонини сотаётган хоинлардир.

Бу ҳадисларда қораланган, Ислом харом қилган бўлинишлар ўзини мусулмон деб билиб туриб, капитализм, социализм ёки миллатчилик ва шу кабиларни ҳаёт учун асос бўлишини даъво қилаётганлар ва уларни тўғри деб эргашаётганлардир, чунки зоҳирига қараб, ҳамда улар мусулмонликни даъво қилишаётганидан ва қози уларни ақидадаги куфрга кетишидан тавба қилишини талаб қилса ҳам қайтмади деб муртадга ҳукм чиқармагани учун мусулмонлардан деб саналсада, оҳиратда дузаҳда бўладилар.

Юқоридаги мазкур ояти карималар ва ҳадиси шариф Исломга амал қиламан деган мусулмонларга Исломдаги қатъий асослардан заррача оғмаслигини буюряпди, аксинча кимки ақидада адашса, мусулмонлардан деб саналса ҳам дўзаҳ аҳлидан бўлиб қолишидан огоҳлантиряпди.

Бундай залолатдан сақланишни йўли “ақидада гумонлик нарсаларни асос қилиб олиш ҳаром”лигига амал қилиш билан бўлади.
Муттақий

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.034 seconds.