Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Пул ўтказмаларни хукми
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Пул ўтказмаларни хукми
        September 22, 2018, 00:17
Иқтибос

Ассаламу алайкум вараҳматуллаҳи вабаракатуҳу.

Кореяда ишчи боллар пул чиқаришида бевосита ўзлари пул чиқараололмайди. Воқеълик қуйдагича: Улар карис пулида ойлик олишади банкомат орқали савдогар боллар счетига пул ўткизишади , савдогарлар эса ватанда ўша кунги курсда уйидан қариндошларига доллар бериб қўйишади. Баъзилар ўша куни олишади, баъзилар кейинги кунларда олишади.

Аксар уломолар: агар икки ахдлашган тараф бир мажлисда, бир вақитда алмашилган валютага эгалик қилмей таркаб кетсалар бу амал дуруст эмас харом деб айтишябти. Далилига Муслимда Убодат ибну Сомитдан ривоят килинган хадисни келтиришган.

Кореядаги боллар иштибохда қолишди. Бундай пул жўнатиш хукми-ечими қандай бўлади? Далил хужжатлар бн тушунтириб берсангизлар илтимос!!?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Пул ўтказмаларни хукми
        September 22, 2018, 00:19
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу иш жоиз, унда ношаръий иш бўлмаяпти, менимча. Тафсилоти қуйдагича:
Пул алмаштириш ҳақидаги имом Муслим(р.) ривоят қилган ҳадисдан ташқари ҳадислар ҳам келган. Аслида пул алмаштириш ҳукмлари ҳам, барча молиявий муносабатларнинг ҳукмлари ҳам фақат олтин-кумуш асосида келган. Пул алмаштириш пулни пулга сотишдир. Бир хил ёки ҳар хил пуллар бир-бирига сотилади. Бошқача айтсак алмаштириш пулни пулга айирбошлашдир. Демак шариатнинг фақат пулга алоқадор бўлган муомала бўлмиш пул алмаштиришни олтин ва кумушга боғлаши пулнинг олтин ва кумушдан бошқа нарса бўлмаслиги вожиблигига далилдир. Пайғамбар(с.а.в):

«بِيعُوا الذَّهَبَ بِالْفِضَّةِ كَيْفَ شِئْتُمْ يَدًا بِيَدٍ»
«Олтинни кумушга қўлма-қўл қилиб хоҳлаганингизча сотаверинглар», деганлар. Термизий ривояти. Яна Пайғамбар(с.а.в):

«اَلذَّهَبُ بِالْوَرِقِ رِبَا إِلاَّ هَاءَ وَهَاءَ»
«Олтинни кумушга сотиш мана-мана тарзида (яъни, бир вақтнинг ўзида мана, деб нақдма-нақд) бўлмаса, рибодир», деганлар. Бухорий ривояти.

Лекин саволда келган ҳолат пул алмаштириш эмас, балки пулни Кореяда бошқа жойга етказиш, бир одамни пулини олиб, ўша одамга қарашлик одамга, оиласига етказиб бериш бўляпти. Масалан: Кореядан банкка пул солиб юборсангиз уйдагиларингиз ўша пулни шу банкнинг шу ердаги тармоғидан қабул қилиб олади ва шу хизмати учун хизмат ҳаққи олади. Пулни олаётганда қабул қилувчи ўша пулни ўзини олиши ёки ўша кунги “курс”да маҳаллий пул қилиб олиши ҳам мумкун. Бу иш аслида пулни жўнатиш-етказиш иши бўлиб, охирида пул алмаштириш ҳам қўшилиб қоляпти. Биринчи иш ҳақида иқтисод низомида қуйдагича келади: «…бир-бирига олтинни олиб ўтиш ҳаражатларига боғлиқ бўлган маълум икки чегара ичидагина ўзгариши мумкин. У олтиннинг икки чегараси, деб номланади…» деган ибора келади. Бу шуни англатадики, бир ҳил пулни бир юртда бошқа юртга олиб ўтганда қандайдир даражада ўзгариш, сарф-харажатлар ҳисобига фарқ қилиши мумкин. Бу олтинни олтинга алмаштиришдаги ортиқчалик бўляпти, тенгма-тенглик бўлмади дейилмади, балки пулни бир юртдан бошқа юртга олиб ўтгандаги сарф-харажатлар қўшилган дейилади. Шунга ўҳшаб, Кореядан ўзга юртга пул жўнатганда ҳам пул алмаштириш бўлдида, қўлма-қўл бўлмай қолди дейилмайди, балки пулни бошқа юртга олиб бориб берди. Ўша ҳизмат учун ҳақ олса ҳам бўлади. Лекин саволдаги ҳолатда олиб бориб беривчига ҳам ўша ерда пул эгаси топширадиган пулга эҳтиёж борлиги учун пулни хеч бир ҳақсиз олиб бориб бермоқда. Топшираётганда долларда бериляпти, чунки Корея пули бизнинг юртда ишламайди ва доллар бизда ҳам ишлайди, у билан - ҳозирда - ҳисоб аниқ чиқади, яъни пул эгаси шунда берилган маблағ тўлиқ етказилганига ишонч хосил қилишда осон бўлади. Шундай тушундим, яна Аллоҳ Билувчи.
Муттақий

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.034 seconds.