Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аёллар ўртасида адолат қилиш
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Аёллар ўртасида адолат қилиш
        September 10, 2018, 23:38
Иқтибос

Асаламу алекум вароҳматулоҳ ва барокатуҳ

Бир савол бор эди иккинчи ҳотинга уйланишда у билан тунашлик масаласи қандай, масалан у билан бир кун иккинчи ҳотин билан Ҳам шундай бўлиши керакми, иккала ҳотинди орасидаги масофа узоқроқ илтимос шу масалани шарий ҳукмини ёритиб беринг.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Аёллар ўртасида адолат қилиш
        September 10, 2018, 23:40
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳмтуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳар доим ҳам адолат қилиши керак, чунки Аллоҳ Таоло айтади:

اعْدِلُوا هُوَ أَقْرَبُ لِلتَّقْوَى وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ
Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. [5:8]

Адолат ўзига яраша ҳақиқати бор. Масалан: тунаш кунлари навбат билан бўлишлиги ва сарф-ҳаражатда бир ҳил қилиши, унда бирини иккинчисидан афзал қўрмаслиги адолат бўлади. Сарф-ҳаражатда, бир кун-бир кундан ёки бир ҳафта-бир ҳафтадан тунашда ёки уй-жойга жойлаштираётганда ҳам, уй-рўзғор нарсалари билан таъминлашда ҳам, яшаш жароитларни қулайлаштиришда ҳам имкон борича адолат қилиш керак. Яъни касал бўлганда бирига аҳамият бериб, унга қанча сарф қилса(масалан: 50$), бошқасига ҳам шунча(50$) сарф қилиши адолат талабидан эмас, балки иккинчиси касал бўлганда бепарво бўлмаслиги, сариф қилишдан бирига баҳиллик қилмаслиги ёки фарзанди кўпроғига кўпроқ қилиб, фарзанди азроғига озроқ қилмасдан, иккисига ҳам бир ҳил маблағ сарифлаши адолатсизлик бўлади. Бу адолат қилишда Аллоҳ Таолодан қўрқиб, бирига бутунлай оғиб кетмаслиги керак. Лекин аёллари муҳосаба қилишлари жоиз бўлсада, уларга ҳисобот бериши талаб қилинмайди.

Аллоҳ Таоло хотинлардан айримларига бутунлай берилиб мойил бўлиб кетишдан сақланишга буюрган. Бунинг маъноси - мойил бўлиш баъзи ишларда жоиз деганидир. Чунки бутунлай мойил бўлишдан қайтаришнинг маъноси мойил бўлиш мубоҳ деганидир. Масалан, Аллоҳ Таолонинг:

وَلَنْ تَسْتَطِيعُوا أَنْ تَعْدِلُوا بَيْنَ النِّسَاءِ وَلَوْ حَرَصْتُمْ فَلَا تَمِيلُوا كُلَّ الْمَيْلِ
فَتَذَرُوهَا كَالْمُعَلَّقَةِ وَإِنْ تُصْلِحُوا وَتَتَّقُوا فَإِنَّ اللَّهَ كَانَ غَفُورًا رَحِيمًا
- Ҳар қанча уринсангизлар ҳам хотинларингиз ўртасида адолат қилишга қодир бўлмайсизлар. Бас, бутунлай (суйган хотинларингиз томонга) оғиб кетиб (кўнгилсиз бўлиб қолган) хотинингизни муаллақа каби ташлаб қўймангиз! ) Муаллақа аёл — эри бирон-бир сабаб билан бедарак кетган аёлдир. У эрим бор, деса — эри йўқ, беваман, дейин, деса — эри талоқ бермай кетган(. Агар ўзларингизни ўнглаб Аллоҳдан қўрқсангизлар, албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир. [4:129] деган сўзида келган оғиб кетишдир. Шунга кўра, эрнинг айрим хотинларига мойил бўлишига Аллоҳ Таоло рухсат берган. Бироқ, Аллоҳ Таоло бу мойил бўлишнинг ҳамма нарсани қамраб олгувчи буткул мойиллик бўлишидан қайтарди. Балки мойиллик мойил бўлиш сўзига мос келадиган ишларда, яъни муҳаббат ва жинсий алоқани хоҳлашда бўлади, тунаш ёки сарф-ҳаражатларда, шароитларининг қулайлаштиришда эмас.

Демак, оятнинг маъноси - бутунлай мойил бўлишдан сақланинг. Чунки сизлар айрим аёлларингизга бутунлай мойил бўлиб кетсангиз, бошқа аёлингизни - на эрлик ва на талоқ қилинган - муаллақа аёлга ўхшатиб қўясиз. Абу Ҳурайра(р.а) ривоят қилади: Пайғамбар(с.а.в) дедилар:

«مَنْ كَانَتْ لَهُ امْرَأَتَانِ يَمِيلُ لإِحْدَاهُمَا عَلَى الأُخْرَى جَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يَجُرُّ أَحَدَ شِقَّيْهِ سَاقِطاً أَوْ مَائِلاً»
«Кимнинг икки хотини бўлиб, уларнинг биридан кўра бошқасига мойил бўлса, Қиёмат куни тушиб кетган ёки қийшайиб қолган аҳволдаги бир томонини судраб келади». (Аҳмад ривояти).

Шунга биноан, эр зиммасига вожиб қилинган адолат – эр ўз хотинлари ўртасида тенг тақсим қилишга қодир ишларида – кечаси бирга ётиш, озиқ-овқат, уй-жой, кийим-кечак ва шу каби ишларда бўлади. Аммо мойиллик маъносидаги ишлар, яъни муҳаббат ва жинсий алоқани хоҳлашда адолат қилиш вожиб эмас. Чунки бундай ишга инсон қодир эмас ва бундай мойиллик Қуръон нусусларида умумий мойилликдан истисно қилинган.

Аммо нафақа эрнинг зиммасида, бунинг далили Пайғамбар(с.а.в)нинг:

«أَطْعِمْنِي وَإِلاَّ فَارِقْنِي»
«Мени едириб-ичир. Агар едириб-ичирмасанг, қўйиб юбор», деб аёлнинг ўз эрига айтиши мумкинлиги ҳақидаги ҳадислари далил бўлади. Ажралишга едириб-ичирмаслик иллат бўляпти.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.033 seconds.