Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Телфонда бегона аёл билан гаплашиш
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Телфонда бегона аёл билан гаплашиш
        August 19, 2018, 00:33
Иқтибос

Aссалому алайкум

Саволим шуки бир аёлга телефонда гаплашиб сизни оламан мен билан тўй қилишга розимисиз деса аёл мен сизга розиман деса бу ишлардан отаси ёки маҳрамларини хабари бўлмаса кейин у аёлга расимингизни жўнатинг деса у аёл отасидан сўрамасдан расимини телефон орқали жўнатса у аёл отасидан сўрамасдан расимини жўнатгани учун гуноҳкор бўладими? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Телфонда бегона аёл билан гаплашиш
        August 19, 2018, 00:34
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳа, гуноҳкор бўлади. Аслида телефонда бундай нарсаларни гаплашиш яхши эмас, чунки телефонда номаҳрамлар билан фақат зарурат нарсаларни гаплашишга чекланиш керак, ундан ташқарисини гаплашиш жоиз эмас, ҳаром. Қиз болани бундай гаплашиши ва суратини кўрсатиши билан отасини, амаки-тоғаларини, ака-укаларини, жиянларини юзини ерга қаратиш бўлади, бу эса ҳаром. Телефонда номаҳрамлар билан гаплашиш фақат ошкор бўлса ҳижолат бўлмайдиган, ҳамда зарур ишларга чекланиш керак.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.049 seconds.