Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Хуллас пайпокка масх тортишликни шарий хуми қандай бўлади?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Хуллас пайпокка масх тортишликни шарий хуми қандай бўлади?
        August 16, 2018, 13:24
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Диний дунёвий ишларийларга Оллох ёрдам берсин. Яна бир савол булиб колди.интернетда Абдуллох Зуфар исмли шахс пайпокка масх тортса бўлади, пайпок қалин ёки юпқа бўлса хам деди. Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф кифоя китобида сув ўтмайдиган чармга ёки жавробга масх тортилиши керак деган. жавроб хам сув ўтказмайдиган оёқ кийим экан. Абуллох Зуфар эса жавробни пайпок деди. Хуллас пайпокка масх тортишликни шарий хуми қандай бўлади?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Хуллас пайпокка масх тортишликни шарий хуми қандай бўлади?
        August 16, 2018, 13:25
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Шаръий ҳукмни ақл асосида эмас, шариат асосида олинади. “Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф кифоя китобида...” аввал ўрганган ҳукм сиз учун Аллоҳ Таолонинг ҳукм бўлади.

Ақл шаръий ҳукмни Аллоҳ Таолодан эканини текширишга ҳаракат қилади. Аллоҳ Таоло томониданми деб мужтаҳидлар ўртасида иҳтилофли бўлган мавзуълар “иҳтилофли масала” ёки “бу масалада мужтаҳидларда хилоф бор” деб танилган. Бу мавзуъдаги далиллардан ҳукмларни тушунишда мужтаҳидлар бир фикрга келишолмаган. Унга ижтиҳод илмидан хабари бўлмаган мўминларнинг киришишга ҳаққи йўқ.

Аммо шаръий ҳукмга тўла таслим бўлиш керак, улардан қатъийларини тўғрилигида гумон қилса кофир бўлади.

Шаръий ҳукмни мужтаҳид ўз ижтиҳодидан олади, яъни у Қуръон ва ҳадисни, шаръий ҳукм манбаъларини, ундаги ҳабарларни яхши тушуниб, ўша мавзуъдаги шаръий ҳукмни олади. Аммо мужтаҳид бўлмасангиз, у ҳолда шаръий ҳукмни сўрашдан аввал сўраладиган мўминни топинг. Шу одам яхши билади ва тақводор деб билган, ўзингиз ишонган инсондан “менга шу нарсадаги ёки амалдаги Аллоҳнинг ҳукмни айтинг” деб сўрайсиз, “бу кимнинг ижтиҳоди” ёки “далили қандай” деб сўрайсизда ва сиз учун ўша ҳукм Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ҳукми бўлади. Унга қарши боришингиз, рози бўлмаслигингиз иймонсизлик бўлиб қолади. Аммо “олим”нинг фикрига ёки “бир жамоат”ни фикрига бўйсунишингиз, ўшани илоҳ қилиб олганиз бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:

اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا إِلَهًا وَاحِدًا
لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ
Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир. [9:31]

Адий ибн Хотам: «Улар роҳибларини Худо қилиб олмаганлар» деди. Пайғамбар(с.а.в):«Уларга ҳаромни ҳалол қилиб, ҳалолни эса ҳаром қилиб беришмаганми ахир. Мана шу уларни (яъни роҳибларини) Худо қилиб олишларидир» деб айтганлар.

Шунинг учун “сизнинг фикрингиз нима” деб эмас, “менга шу воқеликка бўлган Аллоҳ Таолонинг ҳукмини айтинг” деб сўрашингиз керак ва унга таслим бўлишингиз шарт, агар мўмин бўлсангиз. Аллоҳ Таоло айтади:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
– „Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“. [4:65]

Ислом дарахтининг илдизларидан зараркунандаларни кетказиш – фикр ва аҳкомларни Ислом ақидасига боғлаш ва буларни Қуръон ва суннатдан келиб чиққанлигини баён этиш билан амалга ошади. Ушбу фикр ва аҳкомларни Қуръон ва суннатдан келиб чиққанлиги ҳар бир фикр ва ҳар бир ҳукмнинг шаръий далилини келтириш билан бўлади яъни ҳар бир нарсага – то у Ислом ёки Исломдан деб саналиши учун – далил келтириш зарур.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.