Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз гость 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Хилофат м.1924йили биринчи матда тугатилгани йўқ. Аслида хам шундайми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Сообщение Хилофат м.1924йили биринчи матда тугатилгани йўқ. Аслида хам шундайми?
        July 25, 2018, 03:38
Иқтибос

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Фб.да ушбу мақолани ўқиб қолдим.

<Хилофат м.1924йили биринчи матда тугатилгани йўқ.

Бу ҳодиса 656-ҳ.с. 14-сафар/1258-м.с. 27-февралда Аббосийлар сулоласининг охирги халифаси Мустаъсим Биллаҳ мўғиллар саркардаси Ҳулагу буйруғи билан хорларча тепкиланиб ўлдирилган эди. Натижада Ислом хилофати Аббосийлар даврида қулаган.
Инна лилайҳи ва инна илайҳи рожиъун.
«Биз бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз». (Оли-Имрон:140).

Хилофат тиклаш учун нима қилишди улар?
Мусулмонлар Сайфиддин Қутуз, Рукниддин Бейбарс ва Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳлар кўтарган байроқ остида қўлларига қурол олиб, 11 ой дегандан мўғиллар устидан ғалаба қозониб аввалига Мамлуклар кейин эса, Усмонийлар давлатига асос солишди...

Ўша замоннинг уламоларидан Шайхул Ислом ибн Таймия, Изз ибн Абдусалом раҳимаҳуллоҳлар ва бошқа уламолар айтмадики: давлатни сиёсат билан тиклаймиз, чунки Набий саллоллоҳу алайҳи вассалом Макка даврида то давлат тиккаламагунича жиҳод қилмаган. Набавий манҳажда жиҳод давлат тиклаш тариқати эмас деб.>

Шу мақолани ўқиб "Халифалар" деган китобни қарадим.
<37. Ал-Мустаҳсим Абдуллоҳ ибн ал-Мустансир 1242-1258 милодий йилларда халифалик қилган. Охирги Аббосийлар халифаси. Ҳулоку уни ўлдирган.>

<Усмоний халифалар.
1. Усмон1 1281-1324 милодий йилларда халифалик қилган. Усмонийлар сулоласининг асосчиси.>

Савол:
1). 1258йилдан 1281йилгача 23йил мусулмонлар халифасиз яшашганми?
2). 1258йили халифалик қулатилиб, 1281йили яна қайтатдан тикланганми ёки бошқача бўлганми?
Шуларни ёритиб берсангиз.
Аллоҳ кўп яҳшиликлари билан мукофотласин.

turkiston.-
net
Администратор
Св-Жв: 676
Permalink
Сообщение Св: Хилофат м.1924йили биринчи матда тугатилгани йўқ. Аслида хам шундайми?
        July 25, 2018, 03:40
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тарих ҳақида муфассал тўҳталмоқчи эмасман, балки сизни чалғитаётган хатоликни имкон қадар ёритиб қўйишга ҳаракат қиламан.

Биринчидан: шариат учун фақат Қуръон, ҳадис ва саҳобалар ижмоси, ҳамда шуларда келган шаръий иллат асосида қиёс қилишгина далил бўлади: Аллоҳ Таоло айтади:

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ
– „Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз, у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!“ [4:59]

Бу асосларнинг далиллари ва улардан бошқалар шаръий асос бўлолмаслигини “Исломий шахсия” учунчи китобда муфассал берилган.

Улардан кейинги олимларни далил сифатида олишимизни Аллоҳ Таоло қайтарган:

اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ
وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا إِلَهًا وَاحِدًا لَا إِلَهَ إِلَّاهُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ
Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир. (9:31)

Адий ибн Хотам: «Улар роҳибларини Худо қилиб олмаганлар» деди. Пайғамбар(с.а.в):«Уларга ҳаромни ҳалол қилиб, ҳалолни эса ҳаром қилиб беришмаганми ахир. Мана шу уларни (яъни роҳибларини) Худо қилиб олишларидир» деб айтганлар.

Иккинчидан: Ислом бошқаруви(системаси)ни расман бекор қилиш фақат 1924 йили хоин Мустафо Камол томонидан эълон қилинган. Ундан авваллари Ислом ўрнига бошқа тузумни Уммат учун қонуний шаклда қабул қилинмаган. Шунинг учун бизнинг воқеълигимиз Росулуллоҳ(с.а.в)нинг Маккадаги даврига тўғри келади, аввалги даврларда Ислом бошқаруви ҳаёт асоси эди, яъни дорул куфр эмас, балки дорул Ислом эди. Бизларга Росулуллоҳ(с.а.в)нинг Маккада олиб борган даъватлари асос бўлади, У Зод(с.а.в) қилгандек даъват олиб боришимиз шарт. Аллоҳ субҳнаҳу ва Таоло мусулмонларга Расулуллоҳ(с.а.в)дан ўрнак олишни вожиб қилган. Аллоҳ Таоло деди:

لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الاَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
– „Сизлар учун, яъни Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг Пайғамбарида гўзал намуна бордир". [33:21]

Аллоҳни яхши кўришимиз тил билан эмас, балки Росулуллоҳ(с.а.в)га қадама-қадам эргашимизда эканини қуйдаги оят баён қилмоқда:

قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ
– „Айтинг (Эй Муҳаммад), „Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир". [3:31]
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Версия: 1.0.34; Страница загружена за 0.028 секунд.

One thought on “Савол жавоб майдони

  1. Абу Хурайра

    Ассалому Алейкум Ва Рахматуллох
    менга бир биродар савол берди:
    агар чучкани сойип турип киен ушу пичок билан молди сойип есам нима болади деб
    илтимос шу саволга жовоб топип берсез
    Олдиндан рахмат
    Оллох рози болсин

Шарҳ қолдириш